Amosfera htt murodovSh doc


Ер юзасига якинлашиши билан ифлосланишлар микдор жихатдан


Download 1.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/74
Sana18.06.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1554594
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   74
Bog'liq
Атмосфера хавосини мухофаза килиш технологияси

Ер юзасига якинлашиши билан ифлосланишлар микдор жихатдан 
камая бориши кузатилади. Тутун чикарувчи манба канчалик баланд 
булса, тутун ва бошка ифлослантирувчи моддаларнинг микдори шунча 
куп ва тез таркалади. 
Атмосфера хавосининг ифлосланишига метеорология омиллари таъсир 
курсатади, чунки атмосфера хавосининг харакати айникса атмосфера чегараси 
якинида тик, кундаланг ва айланма, гирдобли булади. Бунда мазкур 
харакатларнинг тезлиги ва йуналиши уз хамиятини касб этади. Маълумки, 
атмосфера хавоси доим гирдобли харакатда булиб, унинг катталиги, кенглиги, 
тезлиги, йуналиши хар хил булади. Бундай харакат куёш нури хавони нотекис 
иситиши, ер сирти тузилишининг нотекислиги ва яна бошка омилларнинг 
таъсири натижасида вужудга келади. 
Хаво харакатининг жой алмашиниши хаво катламларида хароратнинг 
турлича булишига сабаб булади, бу эса уз навбатида, хавода зарарли газлар
буглар, чанг ва аэрозоллар бир хаво катламида иккинчисига кучиб юриши, 
уларнинг микдори хар хил булишини келтириб чикаради. Зарарли 
моддаларнинг сочилиши, таркалиши хавонинг тик йуналишидаги хароратига 
боглик булади. Чунончи, хар 100 м да хароратнинг 1
0
С узгариши, юкорига 
кутарилишида пасайиб бориши атмосфера катламида узгарувчан холатни, 


www.qmii.uz/e-lib 
хавонинг фаол аралашиб туришини ва гирдобли харакатни келтириб чикаради. 
Курукликда бундай узгарувчанлик ёзда кундуз кунлари руй беради. 
Дудбуронлардан чикаётган тутун ва газларнинг окими хароратининг 
хаво катламидаги даражаси, хавонинг тик хамда пастдан юкори томон 
узгаришига хам богликдир. Масалан, тулкинсимон хаво окими тик 
(баландликдан пастга ёки аксинча) хароратнинг мури якинидаги 
узгарувчанлигига боглик булади, бундай узгаришлар одатда кундузи, хаво 
очик вактда ва куёш нури ерни кизитган пайтларида хам кузатилади. 
Конуссимон хаво окими харорат градиентининг кучсиз холатида ва хаво 
булутли, шабадали, намрок булиб турганда кузатилади. Ярим доира хаво 
окими дудбурондан узоклашган сари кенгайиб, хавони буглатиб боради. 
Бундай холат хар галги кор ёгишдан сунг, суст шабадали очик хавода 
кузатилади. Ярим доира хаво окими шамол тезлигига богликдир. Бундай оким 
хавони жуда хавфли даражада булгамайди. Чунки чикинди моддалар анча узок 
масофаларга учиб кетади ва купрок суюлади. 
Зарарли моддаларни санитар меъёрлари ва таркалиш конуниятлари 81
Бу албатта купрок мурининг узунлигига боглик булади. Мабодо хавони 
ифлослантирувчи манбалар водийларда, тогларнинг оралигида жойлашган 
булиб, газ ва чанг чикарувчи мурилар купрок булса, хавонинг водий буйлаб 
булганиши анча хавфли тус олади, зарарли газларнинг чанг кул ва 
аэрозолларнинг хаводаги микдори ошиб кетишига сабаб булади. 
Дудбуронлардан чикаётган хаво окими асосан кечалари кузатилади, 
купинча бу хол 1-2 соат давом этади, баъзан эса 8-9 соат хам даво этиши 
мумкин. Кутарилган оким зарарли моддалар атмосфера хавосида таркалишига, 
сочилиб микдори камайишига сабаб булади. 
Генетик нуктаи назардан, энг нохуш нарса –бу ифлосланган хаво 
окимининг мурилардан бурсикиб чикиб “окишидир”. Бундай оким атмосфера 
хавосидаги зарарли моддаларни ер юзасига якинлаштириб, тупрок ва 
усимликларни ифлослантиради. Айникса кишда хаво окимининг пасайиб 
кетиши, дудбуронлардан чиккан дудларнинг иссиклиги совук хавога дуч 
келиб, пастга, ер юзасига окади. 
Дудбурон мурилар атрофдаги зарарли моддаларнинг микдори ошиб 
кетишига сабаб булади. Уларнинг буркираб чикадиган ифлос хаво окими 
атмосферанинг ер юза катламларини, пировардида тупрокнинг узини хам 
зарарлантиради. Бундай хаво окимининг бир неча кун давом этиши турар 
жойлардаги ахоли саломатлигига салбий таъсир курсатади. 
Атмосфера хавосида зарарли моддаларнинг тикка ёки ёпик таркалиши 
шамол тезлиги ва йуналишишининг узгарувчанлигига боглик булади. Шамол 
тезлиги суст булса, зарарли моддаларнинг атмосфера хавосидаги микдори 
ортиб, ахоли орасида захарланиш купаяди.
Шамол тезлиги канча ортиб борса, хаводаги зарарли бирикмалар шунча 
узок масофаларга таркалиб кетади, уларнинг аралашиб кетиши интенсив 


www.qmii.uz/e-lib 
булади. Хаво гирдоби шамол пульсациясини хам келтириб чикаради, бунда 
тахлил учун оз вакт ичида олинган хаво намуналаридаги зарарли 
моддаларнинг микдори хар хил булиши аникланган. 
Атмосфера хавосидаги ифлосликларнинг таркалиши ва суюлиш 
конуниятлари, шамол окимининг тезлиги жуда сусайганида ёки харакати 
умуман тухтаганда узгаради. Бундай узгаришлар хавонинг нихоятда 
ифлосланишига олиб келади. 
Айникса Урта Осиё республикаларида ёз фаслида саноат корхоналари 
жойлашган шахарларнинг шароити анча ёмонлашади. Атмосфера хавоси 
кучли ифлосланади, одамлар саломатлигига етадиган зарарлар ортиб боради, 
хаво 
етишмагандек 
булади. 
Шунинг 
учун 
куриладиган 
саноат 
корхоналарининг лойихалари тайёрланаётганда ажратилган жойларнинг 
рельефи, топографик холатлари албатта инобатга олиниши керак. Пастлик 
ерларда хавонинг туталиб колиш холлари купрок кузатилади. Бу эса, уз 
навбатида хавонинг ифлосланишига сабаб булади. 
Баланд булмаган тепалик рельефи жойлардаги атмосфера хавосининг 
ифлосланиши текис рельефли жойлардаги атмосфера хавосининг ифлосланиш
Зарарли моддаларни санитар меъёрлари ва таркалиш конуниятлари 82
фарки кам булади. Бирок тепаликлар баландлиги 50-100 метр, улар ён 
багрининг киялиги 5-6
0
булса, хаво ифлосланишининг катта курсаткичи 50% 
га етиши мумкин. Агар дудбурон мурилар уртача узунликда булса, шундай 
хол содир булади. Агар тепалик шамол йуналишида жойлашган булса, унинг 
ёнбагрида шамол кучи пасайиб хаво хавзаси янада ифлосланишига олиб 
келади, чунки тепалик шамол тезлигини пасайтиришга ёрдам беради.
Нотекис ер рельефининг атмосфера хавоси ифлосланишига таъсири 
жуда катта булади, шунинг учун кейинги вактда текис жойлардаги атмосфера 
хавосининг ифлосланиш даражасини ифлосликларнинг хаво оркали 
таркалишини тугри хисоблаш учун кушимча коэффициентлар ишлатиш 
масалалари хам куйиляпти. 
Атмосфера хавосидаги зарарли моддаларнинг таркалишига шахар 
режалаштирилишининг таъсири каттадир. Маълумки, куёш нури, намлик, 
шамол режими ва харорат катта шахарларда анчагина узгариб туради. Темир-
бетонли уйлар, асфальтланган кучалар, баланд уй-иншоотлар ёз фаслида 
атмосфера хавоси исиб кетишига, хаво аэрациясининг камайишига олиб 
келади. Шахарлар кандайдир иссиклик таркатувчи оролга ухшаб бормокда, 
натижада кичик худудда юкоридан пастга, пастдан юкорига кутарилувчи хаво 
окими пайдо булаб, мингларча автотранспорт воситалари хисобига хаво 
туманлари босмокда. Натижада атмосфера хавосининг таркиби маълум 
даражада бузилмокда. Бундай ахволдан кутилиш учун олимлар уз 
тавсияларини таклиф килганлар. Дудбурон мурилари баланд ва узун килиб 
курилиши натижасида тутун машъали кундаланг кесимининг катталашуви ва 
унинг асосий ифлосланишини вужудга келтирувчи чизикдан узокланиши 
хаводаги ифлосланиш концентрациясини камайтиради. 


www.qmii.uz/e-lib 
Дудбурон муриси устидан утадиган шамол ифлосланиш микдорини 
камайишига ёрдам беради. Чунки ер юзаси шамол тезлигининг пасайиши 
таъсирини кучсизлантиради. Баланд килиб курилган дудбурон мурилари ер 
юзасига якин булган хаво ифлосланишини камайтириши билан бирга, унинг 
тутун босими минтакасини узгартиради хамда тутун билан булганиш 
радиусини ошириб боради. Бунда энг юкори ифлосланиш мурининг 20-40 
баробар узунлиги тенг масофадаги атмосфера хавосида кузатилади. 
Хозир дудбурон муриларнинг180-220 м баланд килиб курилиши хаво 
ифлосланишининг 10 км ва ундан хам узокрок масофага таркалишига сабаб 
булади. Умуман саноат корхоналаридан таркалаётган чикиндиларнинг маълум 
бир конуният асосида булишини хисобга олиб, баъзи корхоналар учун модель 
холатларни ташкил килиб, тегишли хисоблар, таърифлар ёрдамида якин 
келажакда атмосфера хавосининг санитария нуктаи назардан ифлосланишини 
олдиндан айтиб бериш ва чоралар куриш мумкин. 
Хавода чанг ва газларни таркалиши ва йуналишини тасвирлаш учун бир 
бор олинган далиллар куйидагича ишланади. Бир ой давомида эрталаб ва 
кечкурун чанг ва газларни аниклаш учун олинган намуналар текширилади.
Зарарли моддаларни санитар меъёрлари ва таркалиш конуниятлари 83
Далиллар хар гал 16 румба буйича гурухларга булинади, бунда хаво харакати 
мутлок тухтаган вактда хам хисобга олинади 

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling