Amosfera htt murodovSh doc


Енгли фильтрларнинг техник тавсифи ва кулланиш сохаси


Download 1.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/74
Sana18.06.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1554594
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   74
Bog'liq
Атмосфера хавосини мухофаза килиш технологияси

9.2 Енгли фильтрларнинг техник тавсифи ва кулланиш сохаси. Енгли 
фильтрлар саноатда газ чанг хаволи чикиндиларни тозалаш учун белгиланган, 
улар чанг ушлашда кенг таркалган ва самарадордир. Улар химия, когоз-
целлюлоза, кора ва рангли металлургия, курилиш материаллари, озик-овкат, 
тукимачилик саноатларида кенг кулланилади. Енгли фильтрлар корпуси тугри 
бурчакли ёки айлана шаклда булади. Корпуси ичида 100мм дан 300мм гача 
диаметрдаги ва 0,5 м дан 10 метргача баландликдаги фильтрлайдиган енглар 
урнатилган. 
Енгли фильтрлар чангланган газ ва хаво окимини пуркаш йули билан 
фильтрвалли енгли мато оркали фильтрлайди. Енгли фильтр тузилишини газ 
окимини енг ичидан ташкарига ёки кайта йуналиш оркали кучишини 
ифодалайди. Тупланган чангларни ва енглар юзасидаги чанг катламини босим 
улчамлари рухсат этилган меъёрдан тушиши хисобига енглар регенерация 
оркали бункерга ташлайди. Регенерация учун куйидаги усуллар кулланилади: 
сикилган хаво оркали карама-карши ва импулсли пуркаш, механик силкиниш 
кулланилади. Енгли фильтрлар турлари куйидаги параметрларга булинади: 
- фильтрлаш юзасининг майдони; 
- ишчи босимнинг рухсат этилган улчами (сийраклашиш); 
- енг матоларининг шакли, улчами ва тури; 
- секцияларнинг микдори ва улчами; 
- енгларнинг тузилиш хусусияти (каркаслар, енглар баландлиги буйича 
гилдираклар). 
Енгли фильтрлар газ хаволи чикиндиларни чанглардан тозалаш 
самарадорлигини 99% ва ундан юкори таъминлайди. Газ чанг хаволи 
чикиндиларни тозалаш даражаси берилган фильтрларнинг турларида
ушланаётган чангларни дисперслиги ва физик-химик хусусияти, фильтрлаш
Саноат корхоналаридан атмосферага чикарилаётган зарарли моддаларни тозалаш 
курилмалари 96
мато тури, унинг регенерация усули ва таркиби, газнинг солиштирма огирлиги 
улчамлари, гидравлик каршилиги ва бошка параметрлар билан аникланади. 
Фильтрларнинг унумдорлиги фильтрлаш юзасининг майдони (енгларнинг 
умумий майдони) ва газнинг солиштирма огирлигига караб аникланади. 
Фильтрлаш юзасининг майдони ва газнинг солиштирма огирлиги 
диапазони енгли фильтрлар техник тавсифида курсатилади. Енгли 
фильтрларнинг хар хил турлари мавжуд булиб уларнинг баъзилари билан 
танишиб чикамиз. 
НС (СМЦ-169) турдаги енгли фильтрлар технологик газларни 
чанглардан тозалаш учун белгиланган. Улар цемент ва курилиш материаллари 
ишлаб чикариш корхоналарида ишлатилади. Фильтр бир камерали: енглар 
усти копкок билан ёпилган тугри бурчакли корпусли регенерацион курилма. 


www.qmii.uz/e-lib 
Тозаланмаган газ матодан утиб енглар ковагига киради ва эжектор оркали 
атмосферага чикариб юборилади. Ушланган чанг енглар ички юзасига 
тупланади. Мато регенерацияси сикилган хаво ёрдамида 0,25-1,0 секунд 
давомида автоматик эжекцион пуркаш оркали бажарилади. Регенерация 
жараёнида сикилган хаво конусли найча оркали эжекторга узатилади. 
РФ-120 типдаги енгли фильтрлар рангли металлургия саноатида хлор 
таркибли технологик газларни чанглардан тозалаш учун белгиланган (9.1 
расм). 

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling