Amosfera htt murodovSh doc


Захарли химикатлар муаммолари


Download 1.21 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/74
Sana18.06.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1554594
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   74
Bog'liq
Атмосфера хавосини мухофаза килиш технологияси

8.3 Захарли химикатлар муаммолари. Усимликларни касалликлар
зараркунандалар ва бегона утлардан асраш учун ишлатиладиган кимёвий 
моддаларнинг умумий атамаси пестицид (лотинча «pestis»юкум, «cido»-
улдирмок, йук килмок деган сузлардан олинган) лар булиб, улар кимёвий 
таркиби, кайси максадлар учун кулланишлишига караб, шунингдек 
зараркунандалар организмига утиш усули хамда кандай таъсир килишига
Атмосфера хавосини ишлаб чикариш жараёнида ажралиб чикаётган токсинлардан мухофаза 
килиш 90
караб гурухларга булинади. Кимёвий таркибига кура пестицидларнинг учта 
асосий гурухи кайд килинади: 
1. Анорганик бирикмалар (маргумуш, мис, рух, фтор, барий, симоб, 
олтингугурт бирикмалари, шунингдек хлоридлар ва боратлар). 
2. Усимликлар, бактериялар ва замбуруглардан олинадиган пестицидлар 
(перетринлар, 
анабазин, 
никотин, 
бактериал 
препаратлар 
антибиотиклар ва бошкалар). 
3. Органик бирикмалар мазкур гурухга таалукли пестицидлар 
физиологик таъсир жихатидан жуда фаол булган жуда куп 
моддаларни ташкил килади. 
Пестицидлар аник бир максад учун кулланишга караб куйидаги 
гурухларга булинади: 
1. Усимлик зараркунандаларига карши кулланиладиган таъсирчан 
воситалар 
2. Усимликларнинг замбуруглар ва бактериялардан пайдо буладиган 
касалланишига карши ишлатиладиган моддалар. 
3. Бегона, ёввойи утларга карши ишлатиладиган таъсирчан кимёвий 
моддалар тури гербицидлар (herbae-ут) номи билан юритилади. 


www.qmii.uz/e-lib 
4. Пахта хосилини механизация воситасида йигиб-териб олишда, 
гузаларни тайёрлаш максадида усимлик баргларини суньий йул 
билан тукиш, яъни дефолияция килиш учун ишлатиладиган 
дефолиантлар (folium-барг) 
5. Усимликларни илдизини куритишда ишлатиладиган кимёвий 
моддалар десекантлар (siccum-курук деган суздан олинган)дан хам 
атрофлича фойдаланилади. 
6. Халакит берадиган, керак булмайдиган дов-дарахтларни куритиш 
учун ишлатиладиган таъсирни кимёвий моддалар-арбоцидлар. 
Атмосфера хавосининг захарли моддалар билан захарланиши борасида 
тухталар эканмиз, шу таъсирчан моддаларнинг одамлар ишлайдиган худуд 
хавосида ва умуман ахоли яшайдиган пунктлар хавосида хар хил микдорда 
булишини назарда тутиш керак булади. Шунга кура пестицидларнинг иш 
худуди хавосида ва ахоли яшайдиган пунктлар хавосида рухсат этиладиган 
микдорлари тафовут килинади. Шу нарса аёнки, захарли химикатлар билан 
ишланадиган худудда, химикатлар сакланадиган бинолар хавосида бу 
препаратларнинг концентрацияси бошка жойлардагидан фаркли уларок 
купрок булади. Чунки улар иш жараёнида, ишлаб чикариш вактида чангиб
тузиб майда-майда заррачалар холида хавога утади. 
Захарли кимёвий моддаларга хос яна бир томон борки, бир катор 
пестицидлар, тумандан фосфороорганик бирикмалар айникса ёзда, кун иссик 
вактида купрок бугланади ва уларнинг хаводаги концентрацияси янада ортиб 
кетади. Ахоли яшайдиган жойларда захарли кимёвий моддаларнинг пайдо 
булиши асосан икки сабабга боглик. 
Атмосфера хавосини ишлаб чикариш жараёнида ажралиб чикаётган токсинлардан мухофаза 
килиш 91
Биринчидан, захарли химикатлар турли техника воситалари, кишлок 
хужалик авиацияси, трактор пуркагичлари ёрдамида сепилади, пуркалади ва 
яна бошка йуллар билан ишлов берилади. Шу воситалардан фойдаланиш 
вактида сепилаётган пестицидлар, табиийки, аввало хавога учади. Хавонинг 
кимёвий моддалар утган катлами кейинчалик бошка катламларга аралашиб, 
пировардида ахоли яшайдиган жойларгача етиб бориши ва арзимас микдорда 
булса хам узи билан бирга захарли моддаларни олиб келиши мумкин. Шу 
боисдан хам ахоли истикомат киладиган жойлар билан кимёвий моддалар 
билан ишлов бериладиган экинзорлар орасида санитария химоя худуди 
(ихоталар) булиши талаб этилади. 
Иккинчидан, экин майдонига ишлатиладиган захарли кимёвий моддалар 
усимлик пояси, барглар ва тупрок таъсирида хавога утади. айникса, иссик 
шароитда жуда куп захарли кимёвий моддалар бугланиш хусусиятига эга, шу 
туфайли хам атмосфера хавоси мазкур пестицидлар кулланилган жойларда 
тезда ифлосланади. Пестицидлар буглари билан ифлосланган хаво организм 
учун жуда хавфли хисобланади. 


www.qmii.uz/e-lib 
Шуни айтиш керакки, захарли кимёвий моддалар авиация воситасида 
сепилганда ифлосланиш худуди (доираси) 1000-1500 м гача чузилиши мумкин. 
Бунда кимёвий моддалар билан ишловга берилган майдонлар билан 
ахолининг турар жойлари уртасидаги химоя масофаси хам захарли 
химикатларнинг учувчанлик хусусиятларини захарлилик даражасини назарда 
тутиб хамда уларнинг хавода муаллак туриши ва сепилган, пуркалган 
пестицидлар неча кунга кадар хавода туриб колишини хисобга олган холда 
аникланади. Масалан, гузада дефолияцияси учун кенг куламда ишлатилган 
бутифос учун санитария химоя масофаси 1500 м дан 200 м гача, ГХЦГ учун 
1000 м, дефос учун 500 м га тенг. 
Шуни кайд килиб утиш керакки, фосфорорганик асосли захарли 
кимёвий моддалар айникса юкори хароратли шаротида усимликларнинг 
танаси, барги, шохлари, шунингдек тупрокдан бугланиб хавони юкори 
микдорли захарли моддалар билан булгайди ва хаво харакати билан узок 
ерларга таркалади. Демак, захарланган хаво нафакат хужалик экин ва 
усимликларини, балки уй, хонадонлардаги усимликлар, табиат неъматлари 
сув ва бошка хужалик буюмларини хам зарарлайди. 
Бундай ахвол айникса усимликларга самолётлар воситасида химиявий 
ишлов берилганида кузатилади. Трактор ва бошка ер устида харакатланувчи 
механизмлардан фойдаланишда атмосфера хавоси анчагина камрок 
ифлосланади. Сабаби тракторлар, шунингдек турли кул ёрдамида (гидропульт, 
автомакс каби) усимликларга бевосита ишлов берилганида кимёвий моддалар 
айнан мазкур жойлардаги усимлик намуналарини камрайди. Усимликларга 
авиация ёрдамида кимёвий ишлов берилганида маълум даражада 
нокулайликлар тугдиради, ташки мухит объектларининг захарли омиллар 
билан ифлосланишига сабаб булади. Масалан, самолёт узоги билан ер
Атмосфера хавосини ишлаб чикариш жараёнида ажралиб чикаётган токсинлардан мухофаза 
килиш 92
юзасидан 5-7 км баландликда учиб усимликларга кимёвий ишлов берилганида 
бу усулнинг самараси яхши булиши билан бирга атроф мухитга унчалик озор 
бермаслиги мумкин. Бирок самолёт бир катор сабабларга кура (дарахтлар, 
электр симларининг бирлиги туфайли), ер юзидан 25-30 м баландликда учиб 
пестицид моддаларини сепади. Бунда кузда тутилган мулжалдаги захарли 
модда усимлик устига тушмай, уларнинг узок масофаларга учиб кетиш 
холлари кузатилади. Бундай холат уз навбатида атмосферага хавосини, сув 
хавзаларини, тупрокларни, хамда озик-овкатга ярокли табиат неъматлари, 
шунингдек хайвонлар истеъмол киладиган ут уланларни хам зарарли манбага 
айлантириш эхтимолиги тугдиради. 

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling