Ўсимликларнинг юқумли касалликлари. Ўсимликларнинг юқумсиз касалликлари. Ўсимликларнинг замбуруғли касалликлари


Download 46 Kb.
bet1/2
Sana28.12.2022
Hajmi46 Kb.
#1017731
  1   2
Bog'liq
2-амалий машғулот


Ўсимликларнинг юқумли касалликлари. Ўсимликларнинг юқумсиз касалликлари. Ўсимликларнинг замбуруғли касалликлари

Иш режаси:

  1. Мицелий

а) бир ҳужайрали мицелий (Mucor)
б) кўп ҳужайрали мицелий (Rhizoctonia)
II. Мицелийни шакл ўзгаришлари
а) оидий (хамиртуруш)
б) хламидопспоралар (буғдойнинг қаттиқ қора куя касаллиги)
в) склероций (жавдардаги споринья касаллиги)
г) ризоморф (пўкаклар)
Зарурий жихозлар: Гербарийдан намуналар (хамиртуруш, буғдойнинг қаттиқ қора куя касаллиги ва пўкаклар). Mucor, Rhizoctonia замбуруғларини соф культураси. Микроскоп, қоплоғич ва буюм ойначалари, спирт лампаси, сиртмоқ. Рангли жадваллар.
Топшириқ.1. Бир хужайрали ва кўп хужайрали мицелийлар билан танишиш.
2.Мицелийнинг шакл ўзгаришлари (оидий, хламидоспора, склероций, ризоморф) билан танишиш.
3.Мицелийларни микроскопда кўриш ва расмини чизиш.
Мицелий – бир неча гифлардан тузилган.
Гифалар – бу мицелийни ипларидан ташкил топган.
Бир хужайрали – мицелийларнинг (хужайралари) танаси бўғимларга бўлинмаган бўлади (Mucor).
Кўп хужайрали – мицелийларни танаси бўғимларга бўлиган бўлади (Rhizoctonia).
Склероциялар – гифаларни бир-бири билан бирлашиши натижасида пайдо бўлади. Улар озуқага бой бўладилар Мисол- жавдарни спроинья касаллиги.
Оидиялар – бу мицелийларни бўлиниши натижасида пайдо бўладиган хужайралардир. Бу хужайраларни ташқи қобиқлари ингичка ва уларни ташқи кўриниши думалоқ шаклда бўлади. Мисол –хамиртуруш.
Хламидоспоралар – мицелийларни бўлиниши натьижасида пайдо бўлган хужайралар ёки хужайраларни тўпламларидир. Хламидоспораларни қобиқлари қаттиқлашган бўлади. Бундай қобиқлар ёрдамида хламидоспоралар узоқ муддатгача ноқулай шароитида сақланади.
Download 46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling