Ҳамширалик иши бўйича саволлари
Download 152.5 Kb.
|
хамширалик иши саволлари
Куздан кечирилганда: Бемор сулгин, локайд, уйкучан булиб колди. Юзи шишган, саргиш, териси юпка, курук, буришган, тирноклари синувчан, сочлари тукила бошлади. Елка, чанок, бел мускуллари таранглашган. Нафас олиши-чукур шовкинли. А/Б 170\90 мм сим уст. Пульс 88. Бемор хар кандай овкатдан бош тортди, уни огзи куришидан кийналмокда. Огзи аччик. Беморда умумий холсизлик кучайиб борди, хатто рухий безовталик, алахсираш пайдо булди. Куз корачиги торайган, бемор жуда ориклаб кетди, тана харорати хам пасайиб кетди.
1.Сизнингча беморга кандай ташхис куйиш керак ? 2.Беморда кандай патологик холатлар юзага келди? 3.Бундай касалликнинг парвариши кандай булади? В.М 439.Бемор С 28 ёшда амбулатория шароитида буйрак касаллиги билан даволаниб юрган эди. Уни бел атрофида огрик, холсизлик, уйкучанлик, иштахасининг пасайиши безовта килаётган эди. Эрталаб уйкудан турганида тусатдан бош огриги бошланиб, кайта-кайта куса бошлади. Мускуллари тортишиб, кул-оёкларини букиб олди. Курилганда: Юзи кукарган. Буйин веналари буртиб чиккан. Кузи тортишган, огзидан купик чикаяпти. Куз корачиклари кенгайган, ёруглик таъсир килмайди. Томир уриши таранглашган. А Б 170\100 мм сим уст. Бемор саволларга жавоб бера олмайди. 1.Сизнинг ташхисингиз. 2.Хамширалик тактикангиз. В.М 440Бемор Курязов К. 19 ёшда Шикояти: кейинги 3 кун давомида бел сохасида огрик, юзлари шишиб, ковоклари осилиб кетаётгани, бошида каттик огрик, нафас етишмаётгани, кунгли айниб, гохида кусаётгани, куриши ёмонлашаётганини, холсизликдан, жуда оз сийишидан ва сийдикнинг ранги узгарганини айтди. Курилганда: беморнинг юзи шишган, ковоклари осилган, пулсь минутига 100 А/Б 170/100 мм сим уст, Пастернат белгиси мусбат. Сийиш жуда оз микдорда. 1.Сизнинг ташхисингиз? 2.Тугри ташхис куйиш учун бемор кандай текширувлардан утиши керак.? 3.Беморни парвариши кандай булади? В.М.441Бемор К. 21 ёшда. Каттик жисмоний зурикишдан кейин бел сохасида кучли огрик пайдо булганини, огрик чов сохасига хам таркалиб, кунгли айнаётганини,тез-тез сийишдан шикоят килди. Беморнинг ахволи огир, узини куйишга жой тополмаяпти, огрикни зуридан терга ботди. Бел сохасига уриб курилганда иккала томонда огрик . 1.Сизнинг ташхисингиз. 2.Ёрдамингиз. В.М 442Бемор 33 ёшда тана харорати кутарилганини, иштахаси пасайиб, бехол, уйкучан ва бел сохасида огрик булаётганидан тез-тез сийишдан шикоят килади. Касал булиб колишини совукда куп колиб кетганидан деб билади. Курилганда: Ранги окарган, температураси 37,7, А/Б 100/70 мм сим уст, пульс 72 Пастернацкий мусбат симптоми кайд килинади. 1.Сизнинг ташхисингиз? 2.Парваришлаш кандай булади? В.М 443.20 ёшли йигит 2-3 кун давомида эпигастрал сохадаги огрикдан шикоят килиб юрган. Кутилмаганда бирдан пичок санчгандек огрик бошланган. У касалхонага холсизланган, ранги оппок окарган ва совук терга ботган холда, огрик бошлангандан бир соатлар кейин олиб келинган. Тили нам, ок караш билан копланган. Корин мушаклари «тахтасимон» таранглашган. Шеткин-Блюмберг белгиси кориннинг хамма жоида мусбат. Томир уриши минутига 72 марта А/Б 100/60 мм сим устга тенг. Бемор харакат килиши огрикни кучайтиради. 1.Сизнинг ташхисингиз. 2.Хамширалик тактикангиз. Download 152.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling