Ҳамширалик иши бўйича саволлари
Download 152.5 Kb.
|
хамширалик иши саволлари
ВМ.452Бемор 30 ёшда, шикоятлари холсизлик, нафас кисиши гохида тана хароратининг кутарилиши, куп терлаш, кейинги вактда ориклаб кетганлиги, йуталганда конли балгам ажралиши.Бемор узидаги касалликнинг бошланишини ёшлигида тез-тез шамоллагани билан боглайди. Шахардан узокда яшаганлиги сабабли врачга мурожаат килмаган.Упкани рентгеноскопия килиб текширганда-унг упканинг юкори булимида доира шаклидаги диаметри 3 см ли соя борлиги куринади.1.Сизнинг ташхисингиз . 2.Диагностика учун кандай текширишлар зарур? 3.Кон туфлашда кандай ёрдам берасиз. В.М.454Бемор 48 ёшда-тусатдан нафаси кисилиб бугилиб колди. Нафас олиши жуда кийинлашяпти, хуштаксимон хириллаш пайдо булди, йуталганда кийинлик билан балгам ажралаяпти. Беморга нафас етишмаётгани учун узини хар томонга ташлаб стулни чангаллаб утириб олган, ранги кукариб-бузариб кетган. Беморнинг пульси тез, А /Б 170\80 мм сим уст. Сизнинг ташхисингиз. Хамширалик тактикангиз. В.М.455.Бемор 18 ёшда шикояти курук йутал, тана харорати 37,5. Кукрак кафасида огрик, холсизлик, иштаха пасайиши, бош огриги, эт увишиши. Авваллари касалланмаган. Беморнинг балгами йирингли ва ёпишкок. Узини балгам кучганидан кейин яхши хис килиб енгилашгандек хис килади. 1.Сиз кандай ташхис куясиз? 2.Бу беморни кандай парваришлаш керак. В.М.456.Бемор 31 ёшда, касалхонага автомобиль халокати булган жойдан огир ахволда олиб келинган. Унда цианоз, нафас кисади, хаво етишмайди, чап томони билан ётади. Кукрак кафасининг унг томонида бир нечта яра булиб, куп ковургалари синган, тери ости эмфиземаси бор. Томир уриши минутига 120 марта. А Б 90\60 мм сим уст. Унг томонини перкуссия килинганда упка устида юкори тимпанит. Кукрак кафасини рентгеноскопия килинганда-унг томонда тотал ёруглик, упка кисилган. 1.Сизнинг ташхисингиз. 2.Хамширалик парвариши кандай? В.М.457.Тез ёрдам машинасида 43 ёшли бемор касалхонага келтирилган. Хаво етишмаслигидан шикоят килган. Бир неча йилдан бери сурункали бронхит касаллиги билан огрийди (йуталади, озгина харакат килса хансираб колади). Охирги 2хафта давомида хансираш кучайган, кукрак кафасининг унг томонида огрик пайдо булган. Объектив текширилганда нафас олиши кескин пасайган. Жигарнинг пастги киргоги ковурга ёйидан 3 см пастда. Рентгенда текширилганда III ковурга оралигида суюклик борлиги аникланган. Беморга кандай ташхис тугри булади? В.М.458 Бемор 18 ёшда, кабулхонага хушсиз холда келтирилди. Онасининг гапига караганда 7 ёшдан кандли диабет касалигига чалинган, суткасига 42 ед. инсулин кабул килади. Жисмоний иш билан куп шугулланган, инсулин муолажасини килмаган. Охирги пайтларда инсулинни назоратсиз кабул килган. Иштахаси пастлигидан, холсизликдан, чанкокликдан, уйкусираб юришидан шикоят килган. Кечкурун хушини йукотган. Объектив куриниши: териси курук, мускуллари бушашган, куз корачиклари торайган, ёругликка реакция йук, куз олмасининг тонуси паст. Ps-90-1I ; АКБ-90/60 мм. ртст Нафас 24-1секундда, нафас чикарганида ацетон хиди анкайди Топширик: 1.Бекморнинг тезкор ахволини аникланг. 2.Тез ёрдам режасини тузинг. Download 152.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling