72-Савол.Чет элдаги диаспоралар имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича қайси мамлакатларининг халқаро тажрибаларини эътироф этиш мумкин?
Жавоб:АҚШ, Германия, Туркия, Хитой, Россия, Қозоғистон.
73-Савол.Чет элдаги ватандошлар имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича қандай таклифларингиз бор?
Жавоб берувчининг мантиқий фикрлашига қараб баҳо берилади.
74-Савол.Туризм соҳасида фаолият кўрсатувчи қандай нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТлари) мавжуд?
Жавоб:Ўзбекистон Аэронавтика федерацияси, Ошпазлар уюшмаси, Экстремал ва тоғ туризми федерацияси, Хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси, География жамияти, Гидлар уюшмаси, Меҳмонхоналар ассоциацияси, Гастрономик туризм ассоциацияси, Социал туризми ассоциацияси, Тиббиёт туризми ассоциацияси, Экотуризм жамияти, Ўзбек-Хитой туризмни ривожлантириш уюшмаси, Меҳмон уйлари ва хостел эгалари ассоциацияси.
75-Савол.Қўмита томонидан туризм соҳасидаги ННТлари учун қандай қўллаб-қувватлаш механизми жорий этилган?
Жавоб:Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сон қарорига мувофиқ, 2018 - 2020 йиллар мобайнида ҳар йили умумий миқдори 2 млрд сўмгача бўлган беғараз молиявий ёрдам ажратиш йўли билан туризм соҳасидаги ННТлари инстиуционал қўллаб-қувватланади.
76-Савол.ННТларида Қўмита фаолияти устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш ваколати борми?
Жавоб:ННТлари Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш ваколатига эга.
77-Савол.ННТлари кимлар томонидан ташкил этилиши мумкин ва қайси ташкилот томонидан рўйхатдан ўтказилади?
Жавоб:Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, жисмоний ва юридик шахслар томонидан ташкил этилиши мумкин. ННТлар Адлия органлари ва Давлат хизматлари агентликлари томонидан рўйхатдан ўтказилади.
78-Савол.Қўмита ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши қачон ташкил этиган ва унинг раиси ким?
Жавоб:2018 йилда Қўмита ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ташкил этилган бўлиб, унинг раиси – Т.Салиев (Ўзбекистон аэронавтика федерацияси раҳбари) ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |