Амунавий саволлар ва жавоблар


-Савол.Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг туризм соҳасидаги ваколатлари нималардан иборат?


Download 210.58 Kb.
bet18/77
Sana04.04.2023
Hajmi210.58 Kb.
#1325043
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   77
Bog'liq
0.Саволлар ва жавоблар свод (2)

57-Савол.Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг туризм соҳасидаги ваколатлари нималардан иборат?
Жавоб:Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тегишли ҳудудда туризм соҳасидаги давлат сиёсатини ҳамда ушбу соҳани мувофиқлаштиришни амалга оширади;
туризм соҳасидаги давлат дастурларини ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
ваколатли давлат органи ва (ёки) унинг ҳудудий бўлинмаси билан келишувга кўра туризм соҳасидаги ҳудудий дастурларни, шу жумладан қисқа муддатли ҳамда ўрта муддатли истиқболда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича тадбирлар режасини тасдиқлайди;
тегишли ҳудудда туризм соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратади;
мавжуд туристик салоҳиятни таҳлил қилади ва тегишли ҳудудда туризмни ривожлантириш тўғрисидаги зарур маълумотларни тақдим этади;
тегишли ҳудудда жойлашган туристик ресурсларни муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқади ва уларни жорий этади;
тегишли ҳудудда туристик индустрия объектларини режалаштириш ва қуриш, шунингдек ер участкаларини ўз вақтида ажратиш ҳамда уларнинг зарур муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишини таъминлаш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиради;
инвесторларни қидириш ва жалб этишни, шунингдек тегишли ҳудудда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг барча босқичларида уларга кўмаклашишни амалга оширади;
аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш мақсадида туризм соҳасида тадбиркорликни ривожлантиради ва қўллаб-қувватлайди;
туристик ахборот марказларини ташкил этади.
58-Савол.Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаши таркиби қайси ташкилотлар вакилларидан ташкил топади?
Жавоб:Мувофиқлаштирувчи кенгаш таркибига ваколатли давлат органи, манфаатдор давлат органларининг, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари киради.
59-Савол.Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг давлат дастурлари ва бошқа дастурлар ижроси бўйича вазифаси нималардан иборат?
Жавоб:Туризм соҳасидаги стратегиялар, концепциялар, давлат дастурлари ва бошқа дастурларнинг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, бошқа ташкилотлар томонидан амалга оширилишининг бориши юзасидан мониторинг ўтказиш, шунингдек улар бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳар чораклик ахборотни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.
60-Савол.Ўзбекистон Республикаси “Туризм тўғрисида”ги қонунига кўра Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари туристик йўналишлар бўйича туристларни хавфсизлигини таъминлаш юзасидан қандай вазифаларни бажаради?
Жавоб:Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари барча туристик йўналишлар бўйича туристлар ва экскурсантларнинг ҳимоя қилинишини ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳудудий дастурлар ишлаб чиқади ҳамда уларнинг бажарилишини ташкил этади.
Туризм соҳаси субъектлари туристлар ва экскурсантларнинг хавфсизлигини таъминлаш, табиий офатлар чоғида, улар жароҳатланганда, касалликка чалинганда ҳамда бошқа ҳолларда тиббий ва ўзга тарзда ёрдам кўрсатиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқади.

Download 210.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling