Амунавий саволлар ва жавоблар
- Савол. Ўзбекистон Республикасининг “Туризм тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонун мазмун моҳияти қисқача ёритиб беринг?
Download 210.58 Kb.
|
0.Саволлар ва жавоблар свод (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 110- Савол. Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари, уларнинг асосийлари ҳақида тўхталиб ўтинг Жавоб
- 112. Туризм фаолиятини лицензиялаш тартиби қандай Жавоб
109- Савол. Ўзбекистон Республикасининг “Туризм тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонун мазмун моҳияти қисқача ёритиб беринг?
Жавоб: Ушбу Қонуннинг мақсади туризм соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш, туристик хизматлар бозорини ривожлантириш, шунингдек туристлар ва туристик фаолият субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, туризмни барқарор ривожлантириш ва бунинг учун қулай шарт-шароитлар яратишдан иборатдир. 110- Савол. Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари, уларнинг асосийлари ҳақида тўхталиб ўтинг? Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг туризм тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир. Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг туризм тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. 111- Савол. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиовизуал маҳсулотларни яратишда чет эл кинокомпанияларига харажатларининг бир қисмини қайтариш («rebate»), унинг тартиби ва аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтинг? Жавоб: 2020 йил 1 январдан: Хорижий кинокомпанияларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиовизуал маҳсулотлар (кино-, теле ва видеофильм, клип, мультфильм, анимелар) яратишдаги харажатларининг бир қисми («rebate») Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилган харажатларнинг 20 фоизигача, лекин битта маҳсулот учун 300 минг АҚШ долларидан ошмаган миқдорда қоплаб берилади; Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистоннинг тарихий ва афсонавий шахслари тўғрисидаги тўлиқ метражли бадиий, қисқа метражли бадиий, хроникал ҳужжатли фильмларни суратга олиш учун лойиҳа қийматининг 30 фоизи, лекин3 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда грантлар ажратилади. 112. Туризм фаолиятини лицензиялаш тартиби қандай? Жавоб:Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги “Туризм фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низом” 189-сонли қарори: Туризм фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг туризмни ривожлантириш ҳудудий департаментлари томонидан амалга оширилади. Лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: а) лицензия талабгорининг номи ва ташкилий — ҳуқуқий шакли, тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномадаги туризм хизматларини кўрсатиш учун амалдаги мувофиқлик сертификати ва туризм фаолиятини амалга ошириш учун бинога ҳуқуқни берувчи ҳужжатлардаги маълумотларнинг мавжудлиги, лицензия талабгорининг жойлашган жойи (почта манзили), алоқа телефонлари, факс рақамлари, электрон манзили ва банк реквизитлари, (шунингдек, ички, кириш ва ташқи туризм ф-тини амалга ошириш назарда тутилган) талаб этилаётган туризм фаолиятининг йўналиши кўрсатилган лицензия бериш тўғрисидаги ариза; б) юридик шахс штатида «туризм» йўналишидаги олий таълим ёхуд ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дипломига ёки лицензияловчи орган томонидан белгиланган тартибда 3 йил муддатга бериладиган амалдаги малака сертификатига эга бўлган камида бир нафар мутахассис бўлиши; -туризм фаолиятини амалга ошириш учун йўналишига кўра: «ички туризм» — юридик шахснинг тегишли ташкилий-ҳуқуқий шакли учун қонунчиликда белгиланган миқдорга тенг; -«чиқиш ва кириш туризми» — базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 400 баравари миқдорида шакллантирилган устав жамғармасига эга бўлиши; -туризм хизматларининг мувофиқлик сертификати билан тасдиқланган туристлар ва экскурсиячиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки учун хавфсизликни таъминлаш бўйича тизимнинг мавжудлиги; в) лицензия талабгори аризасининг лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилиши учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг нусхаси; г) фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган йили, паспортига оид маълумотлар, уй манзили, маълумоти, алоқа телефонлари рақамлари кўрсатилган раҳбар тўғрисидаги маълумотлар. Download 210.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling