Жавоб учун умумий баллнинг 20 фоизигача балл қўйилади
Download 19.29 Kb.
|
тақдимот учун казуслар
- Bu sahifa navigatsiya:
- ( Жавоб учун умумий баллнинг 20 фоиз игача балл қўйилади) .
- ( Жавоб учун умумий баллнинг 20 фоиз игача балл қўйилади) . 2-казус
- ( Жавоб учун умумий баллнинг 20 фоиз игача балл қўйилади) . 3-казус
- ( Жавоб учун умумий баллнинг 20 фоиз игача балл қўйилади) . 4-казус
- (Жавоб учун умумий баллнинг 20 фоизигача балл қўйилади).
1-казус “Анор” банк АТБнинг Юнусобод филиали қарз олувчи жавобгар Салимов Нодир ўртасида 05.02.2018 йилда 2 йиллик кредит шартномаси тузилиб, ушбу шартноманинг тўлов жадвалига асосан олинган кредит учун тўловлар ҳар ойнинг 7-санасига қадар амалга оширилиши белгилаб қўйилди. Бироқ, шунга қарамай 20.05.2020 йил ҳолатига кўра кредит тўловлари амалга оширилмади, банк кенгашининг баённомасида тўланмаган қарз “умидсиз” деб топилиб, қолган кредит тўловининг тўлиқ қопланиши сўралди, ўз навбатида кредит тўлови вақтида қопланмаганлиги сабабли 50.585.000 сўмни суғурта товони шаклида “Ўзбекинвест Суғурта” АЖ суғурта компанияси томонидан тўлаб берилди. Маълум бўлишича, банкнинг Юнусобод филиали ҳамда суғурта компанияси ўртасида суғурта шартномаси тузилган бўлиб, шартномага кўра банк қарздорлари олган кредит бўйича мажбуриятларини бажармаган тақдирда суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурта товонини олиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган. Салимов Нодирга (қарздорга) 13.07.2020 йилда талабнома юборилган бўлишига қарамай, асосий қарз суммаси ҳамда асосий қарзни кечиктиргани учун 956.450 сўм фоизларни тўламаган. Натижада, зарар суғурта компанияси томонидан қоплаб берилган. “Ўзбекинвест Суғурта” АЖ суғурта компанияси фуқаролик қонунчилигига кўра, мулкий суғурта шартномасидан бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтиши бўйича 50.585.000 сўм Салимов Нодирдан компания фойдасига тўлаб берилиши юзасидан судга даъво аризаси билан 18.07.2022 йилда мурожаат қилди. 1. Фуқаролик ҳуқуқида мажбуриятларнинг келиб чиқиш асос(лар)ини таҳлил қилган ҳолда, юқоридаги муаммоли ҳолат айнан мажбуриятнинг қандай асоси билан боғлиқ муносабатлардан юзага келганлигини асослаб беринг. (Жавоб учун умумий баллнинг 20 фоизигача балл қўйилади). 2. Амалдаги суғуртага оид қонунчилик нормаларини ўрганган ҳолда тарафлар ўртасида тузилган суғурта шартномаси суғуртанинг қайси шакли ҳамда тури қоидалари билан суд ишида ҳал қилиниши кераклиги ҳақидаги асослантирилган хулосангизни беринг. (Жавоб учун умумий баллнинг 20 фоизигача балл қўйилади). 3. Суғуртага оид муносабатларда муҳим аҳамият касб этувчи регресс талаб қилиш ҳуқуқи билан суброгация (суғурта қилдирувчининг зарар қопланишига бўлган ҳуқуқларининг суғурталовчига ўтиши)нинг ўзаро нисбатини қонунчилик ҳамда назарий таҳлиллар ёрдамида аниқлаган ҳолда ҳолатдаги “Ўзбекинвест Суғурта” АЖ суғурта компанияси билан Салимов Нодир ўртасидаги муносабатларга ҳуқуқий баҳо беринг. (Жавоб учун умумий баллнинг 20 фоизигача балл қўйилади). 4. Суғурта компаниясининг судга даъво аризаси даъво муддатининг кредит шартномаси тузилган вақт билан мажбуриятда шахсларнинг ўзгариши натижасида янги кредиторнинг Салимовдан талаб қилиш пайти умумий даъво муддатидан ўтиб кетганлиги сабабидан қайтарилиши ҳуқуқий асосга эга бўлармиди? (Жавоб учун умумий баллнинг 20 фоизигача балл қўйилади). 5. Фуқаролик қонунчилигида ҳамда суд амалиётида неустойкани камайтириш асосларини ўрганган ҳолда, сизнингча, муаммоли ҳолат юзасидан асосий қарзни кечиктиргани учун ҳисобланган 956.450 сўм фоизларни камайтириш учун судда етарли асос мавжудми? (Жавоб учун умумий баллнинг 20 фоизигача балл қўйилади). 2-казус Олимов Носир ўзига тегишли бўлган мероснинг 50 фоизини яъни ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жойни қизи Олимова Фазилатга васият қилди. Васият қилган вақтда Н.Олимов коронавирус инфекциясига чалиниб Зангиота шифохонасида даволанаётгани туфайли васиятнома Олимовга қараётган шифокор томонидан тасдиқланди. Орадан 1 ҳафта ўтмай Н.Олимов вафот этди. Н.Олимовнинг дафн маросими ўтгандан сўнг, унинг 5 нафар фарзанди меросни тақсимлаш масаласида норатиусга мурожаат қилиб, оталаридан қолган меросни улар орасида тенг тақсимлашни сўрашди. Мирзо Улуғбек тумани хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Г.Очилова уларга рад жавобини бериб: биринчидан, меросни тенг тақсимлай олмаслигини, бунга сабаб оталари Н.Олимов мероснинг ярмини қизи Ф.Олимовага мерос қолдирганлигини; иккинчидан, меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома мерос иши очилгандан сўнг, 6 ой ўтиб берилишини айтиб, меросни тақсимлашдан бош тортди. Бироқ, меросхўрлар мероснинг ярмини васият қилинганлигидан хабари йўқлигини билдиришди. Шундан сўнг, уч ой ичида Н.Олимовнинг 1 нафар фарзанди автоҳалокат натижасида оламдан ўтди. Орадан 6 ой ўтгач, қолган 4 нафар фарзанд яна қайта нотаирус Г.Очиловага мурожаат қилиб, белгиланган муддат ўтганлиги туфайли меросни тақсимлаб беришни сўрашди. Бу орада Ф.Олимова ўзига васият бўйича тегишли бўлган меросдан вафот этган укаси Фаҳриддининг ўғли Адҳамжон номига воз кечганлигини ва нотариусдан бу воз кечишни қонуний тасдиқлашни сўради. Меросни тақсимлаш давомида Г.Очилова бир нафар меросхўр вафот этгани учун унинг улушини биринчи даражали меросхўрларига ўтказиш кераклигини, бунинг учун уларнинг ҳам ҳозир бўлишини айтишди. Н.Олимовнинг катта фарзанди Фарход бунинг ҳозир иложи йўқлиги, чунки вафот этган укаси Фаҳриддининг турмуш ўртоғи 3 нафар фарзанди борлиги ва турмуш ўртоғи ва икки нафар фарзанди ҳозир Францияда ўқиётгани билдириб, нотариусдан бу вазиятда уларга ёрдам беришни сўради. Бироқ нотариус уларга ёрдам бера олмаслигини чунки қонунчиликка кўра мерос ҳамма меросхўрлар ҳозир бўлгандагина тақсимланишини таъкидлади. Бундан норози бўлган ака-укалар меросни тақсимлаш учун судга мурожаат қилишди. 1. Васиятноманинг шаклига оид қоидаларни таҳлил қилган ҳолда, юқоридаги вазиятда Н.Олимов томонидан ёзилган васиятноманинг юридик кучи ҳақида мулоҳаза юритинг. (Жавоб учун умумий баллнинг 20 фоизигача балл қўйилади). 2. Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома қачон берилади? Юқоридаги нотаирус Г.Очилованинг меросни тақсимлаш учун меросхўрларнинг 6 ой кутиши кераклиги ҳақидаги фиклари ҳуқуқий асосланганми? (Жавоб учун умумий баллнинг 20 фоизигача балл қўйилади). 3. Н.Олимовнинг вафот этган ўғли Фаҳриддиннинг меросдаги улуши қайси асосга кўра (тақдим этиш ҳуқуқи, мерос трансмиссияси) ўтади, Фахриддиннинг турмуш ўртоғи тақдим этиш ҳуқуқи бўйича мерос оладими? 4. Сизнингча меросни эгаллаш жараёнида барча меросхўрларнинг ҳозир бўлиши керакми? Юқоридаги ҳолатда нотариуснинг фикрлари ҳуқуқий асосга эгами? (Жавоб учун умумий баллнинг 20 фоизигача балл қўйилади). 5. Қонун бўйича мерос тақсимланганда ҳар бир меросхўрга тегадиган улуш қандай аниқланади. Мазкур вазиятда Н.Олимовнинг вафот этган фарзанди Фаҳриддиннинг меросхўрлари меросдан қанча улуш мерос олишини кўрсатиб беринг? (Жавоб учун умумий баллнинг 20 фоизигача балл қўйилади). 3-казус Тошев эгалигида бўлган, “Тинчлик” метро бекати яқинида жойлашган 2 хонали квартирани курсдоши Самадовга ижарада туриши учун топширди. Оғзаки келишувга кўра Самадов ҳар ойнинг охирида Тошевга 3 500 000 сўм ижара ҳақини бериши кераклиги ҳамда квартиранинг жорий таъмирлаш ишларини ҳам бажариш мажбуриятини олди. Самадов 1 йил давомида ижара ҳақини ўз вақтида тўлади, бироқ кейин 8 ой давомида ижара ҳақи билан боғлиқ мажбуриятини лозим даражада бажармай Тошевдан 24.000.000 сўм миқдорда қарздор бўлиб қолди. Тошев Самадовнинг тўловга қодир эмаслигига амин бўлгач, ундан уйни бўшатишини, қолаверса ижара билан боғлиқ мажбуриятни фоизли қарз мажбуриятига ўзгартиришни талаб қилди. Тарафлар бунга рози бўлиб, ижара мажбуриятини фоизли қарз мажбуриятга ўзгартириш тўғрисида ёзма келишув имзолашди. Орадан 3 ой ўтиб ҳам Самадов янги қарз мажбурияти бўйича тўловни амалга оширмади. Натижада, Тошев ундан асосий 24.000.000 сўм қарзини, 3.360.000 сўм банк ставкасидаги фоизини ҳамда пул мажбуриятларини бажармаганлиги учун 3.830.400 сўм фоизни, жами 31.190.400 сўм қарзни ундиришни талаб қилиб судга даъво аризаси билан мурожаат қилди. 1. Фуқаролик қонунчилигида мажбуриятни янгиланиши билан бекор бўлиши ҳамда ушбу асос билан бекор бўлиши учун қўйилган талабларни таҳлил қилган ҳолда Тошев ҳамда Самадовнинг ижара шартномасидан келиб чиқадиган мажбуриятни қарз мажбуриятларига ўзгартириши ҳолатига ҳуқуқий баҳо беринг. (Жавоб учун умумий баллнинг 20 фоизигача балл қўйилади). 2. Пул мажбуриятларини бажармаслик ва унинг оқибатларини амалдаги қонунчилик ва Суд Пленум қарорларига таяниб таҳлил қилган ҳолда фоизли қарз мажбуриятларига нисбатан жавобгарлик сифатида қўлланиладиган фоизларни (Фуқаролик кодекси 327-моддаси назарда тутиляпти) қўллаш ва ҳисоблаш тартибини муҳокама қилинг. Тошевнинг даъво аризасидаги сўралаётган жами қарз суммаси ҳуқуқий асосга эгами? (Жавоб учун умумий баллнинг 20 фоизигача балл қўйилади). 3. Юқорида сўралганларни таҳлил қилиш натижасида, ҳуқуқшунос (Тошевнинг адвокати) сифатида Тошев фойдаси учун вазиятдан келиб чиқиб новация тўғрисидаги келишувдан кўра, Самадовдан қарз олганлиги борасидаги тилхатни олиши кўпроқ манфаатли бўлиш-бўлмаслиги борасидаги асослантирилган фикрингизни беринг. (Жавоб учун умумий баллнинг 20 фоизигача балл қўйилади). 4. Тарафларнинг адвокати сифатида эмас, балки холис судя сифатида муаммоли вазиятга Фуқаролик қонунчилиги нормалари, Пленум қарорлари ҳамда башарти вазиятни тўғри баҳолаш учун зарур бўлса олимларнинг фикрларига таяниб охирги ечимни беринг. (Жавоб учун умумий баллнинг 20 фоизигача балл қўйилади). 5. Юқоридаги вазиятда бир неча шартномага оид муносабатлар мавжудлигидан келиб чиқиб, уларни тартибга солишга нисбатан аралаш шартнома қоидани қўллаш мумкин ёки йўқлини асослантиринг. (Жавоб учун умумий баллнинг 20 фоизигача балл қўйилади). 4-казус Фуқаро Каримов ва Шариповалар никоҳдан ўтиш мақсадида туман Тошкент шаҳар Шайхонтохур туман ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилишди. ФҲДЁ бўлими уларга тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланма берди. Никоҳланувчи шахслар бир-бирларини узоқ вақтдан бери таниши, ота-оналари гарчи бошқа вилоятда яшашса ҳам илгари ҳам яқин дўст бўлганликлари сабабли тиббий кўрикдан ўтишга жиддий эътибор қилишмади. Бироқ, бир ой ўтгандан сўнг тиббий маълумотларни ФҲДЁ органига тақдим этиб, никоҳ қайд қилишди. Орадан икки йил ўтгач, Шарипова судга мурожаат қилиб, никоҳни соҳта деб топишни сўради. Унинг фикрича, никоҳ фақатгина Каримовнинг Тошкент шаҳрида пропискадан ўтиш учун тузилганлиги, қолаверса никоҳ тузилганга қадар Каримов эпилепсия касаллиги билан касалланганлигини олдиндан билганлиги ҳамда ушбу касаллик никоҳдан ўтиш учун тақдим қилинган тиббий ҳужжатда қайд этилганлиги сабабли ҳам бекор қилиниши зарур. Суд жараёнида аниқланишича, фуқаро Каримов ва Шариповаларнинг ўзаро никоҳи давоми бир нафар фарзанд туғилган. Ҳақиқатан ҳам, никоҳга бир йил тўлгандан сўнг Каримов жанжал чиқара бошлаб, пропискаси расмийлашгандан сўнг хотини билан бирга яшамаганлиги, аксинча бегона Лайло исмли аёл билан яшай бошлаганлигини, эпилепсия касаллиги борлигини эса, турмуш ўртоғи никоҳ тузилгунга қадар хабардор бўлган. 1. Оила ҳуқуқи назарияси ва суд амалиёти нуқтаи назаридан вазиятни таҳлил қилган ҳолда фуқаро Каримов ва Шариповаларнинг никоҳ тузишлари учун тиббий кўрикдан ўтишига ҳуқуқий баҳо беринг? (Жавоб учун умумий баллнинг 20 фоизигача балл қўйилади). 2. Мазкур ҳолатда Шарипованинг Каримовда тиббий кўрикдан ўтиш жараёнида аниқланиши зарур бўлган касалликни олдиндан билганлиги никоҳни соҳта деб топишга таъсир кўрсатадими? (Жавоб учун умумий баллнинг 20 фоизигача балл қўйилади). 3. Агар фуқаро Каримов ва Шариповаларнинг ёши 50 ёшдан ошган бўлса, никоҳни соҳта деб топиш тўғри бўладими? (Жавоб учун умумий баллнинг 20 фоизигача балл қўйилади). 4. Каримов бошқа шахс билан расмий никоҳда турганлигини яширган бўлса, вазият ўзгарадими? (Жавоб учун умумий баллнинг 20 фоизигача балл қўйилади). 5. Оила ҳуқуқи тамойилини амал қилиш нуқтаи назаридан ушбу ҳолатда Каримов бир йилдан сўнг бошқа Лайло исмли аёл билан ўзаро муҳаббат асосида яшай бошлаб, кўчмас мулк харид қилса, кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқлар Каримов ва аёл ўртасида тақсимланадими? (Жавоб учун умумий баллнинг 20 фоизигача балл қўйилади). Download 19.29 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling