16 апрел — чарли чаплин таваллудининг 130 йиллиги


Download 117.46 Kb.
bet1/3
Sana21.02.2023
Hajmi117.46 Kb.
#1219418
  1   2   3
Bog'liq
Charlin Chaplin Qiziga maktubi


16 АПРЕЛ — ЧАРЛИ ЧАПЛИН ТАВАЛЛУДИНИНГ 130 ЙИЛЛИГИ
Биласанми, болалигингда тунлари сенинг ётоғинг ёнида ўтириб, “Уйқудагии гўзал”, “Ҳушёр аждарҳо» эртакларни айтиб берганман. Кўзларимга уйқу келаганида унга кулиб шундай дердим: “Кет! Уйқум, булар менинг қизимнинг орзулари!” Мен сенинг орзуларингни кўрардим, Жералдине, келажагингни, бугунги кунингни кўрганман…
ЧАРЛИ ЧАПЛИННИНГ ҚИЗИ
ЖЕРАЛДИНЕГА МАКТУБИ

Чарлес Спенсер Чаплин — дунёга машҳур киноактёр, сценарист, бастакор ва режиссёр. У 1889 йил 16 апрелда Лондонда санъаткор оиласида дунёга келди. Унинг келиб чиқиши асли инглизларга бориб тақалади. Оиласининг ажралиб кетиши туфайли ёш Чаплин онаси — Ҳанна Хариет Хиллнинг қўлида қолади. Саҳнага илк бор 1894 йил 5 ёшида чиққан. Онасининг бетоб бўлиб қолгани ва моддий қийинчиликлар туфайли 12 ёшида мактабни ташлаб пул топиш учун ишлай бошлайди. 1900-1903 йиллар давомида кичик-кичик ролларни ўйнаб юрган. Дастлабки ижодини эса пантомимочи актёр сифатида бошлайди.
1912 йил АҚШга ташриф буюради ва Сер Мак Сеннет бошчилигидаги бир қанча фильмларда суратга тушади. Шундан сўнг «Кистоун фильм» студиясида доимий ишчи сифатида ишлай бошлайди. Унинг даромади йил сайин кўтарилиб боради. 1919 йилга келиб Чаплин Мери Пикфорд, Дуглас Фербенксон ва Девид Гриффитонлар билан бирга ўз кино студиясини очади. Унга «United artists» (Бирлашган актёрлар) дея ном қўяди. 1952 йил АҚШдан кетиб Швейцарияда яшай бошлайди.
70-йилларда Чарлес Чаплин икки бора «Оскар» мукофотини олди. Ҳатто унга 1975 йил Англия қироличаси Элизаветта II томонидан рицарлик унвони ҳам берилади. АҚШ кино академиясининг икки карра лаурияти номига ҳам сазовор бўлган Чарлес Спенсер Чаплин 1977 йил оламдан ўтди.

Қизим, ҳозир тун. Мавлуд айёми кунларининг бири. Барча қуролланган жангчилар менинг кичкина қалъамда ухлаяпти. Уканг ва синглинг, ҳаттоки онанг ҳам ором оғушида.
Мендан нақадар олисдасан! Аммо сенинг сиймонг кўз олдимдан юқолса, мен сўқирга айланаман. Сенинг суратинг шу ерда, столимнинг устида, қалбим тубида. Лекин ўзинг айни дамда қаердасан? Шанс Элизе номли ажойиб театрнинг улкан саҳнасида – “Гўзал Париж” рақсидасан. Мен буни жуда яхши биламан. Ҳатто оёқ товушларингни эшитаман. Сенинг кўзларингни кўраман – улар осмондаги ёруғ юлдузлар мисоли хаёлим ойнасини ёритиб туради. Сенинг ушбу тантанавор ва ойдин саҳнадаги ҳаракатларинг Татархон асирасига айланган форс гўзалининг тимосолини ёдга солади. Ҳамиша гўзаллигингча қол ва рақсга туш! Юлдуз бўл ва порла! Лекин агар томошабинларнинг завқ-шавқи ва миннатдорчилиги сени маст қилса, агар гулларнинг ифори бошингни айлантирса, шунда четроққа ўтиб, менинг хатимни ўқи ва қалбим овозига қулоқ тут.
Мен сенинг отангман, Жаралдине!
Мен Чарлиман, Чарли Чаплинман!
Биласанми, болалигингда тунлари сенинг ётоғинг ёнида ўтириб, “Уйқудагии гўзал”, “Ҳушёр аждарҳо» эртакларни айтиб берганман. Кўзларимга уйқу келаганида унга кулиб шундай дердим: “Кет! Уйқум, булар менинг қизимнинг орзулари!” Мен сенинг орзуларингни кўрардим, Жералдине, келажагингни, бугунги кунингни кўрганман. Мен саҳнада ўйнаётган қизчани, самоларга учиб рақс тушаётганини кўрдим. Оломоннинг: “Анави қизни кўряпсизми? У собиқ масхаробознинг қизи бўлади. Эсладингизми? Унинг исми Чарли эди”, дея гапирганларини эшитдим.
Ҳа, мен Чарлиман! Собиқ масхаробозман!
Бугун сенинг навбатинг. Ўйна! Мен катта йиртиқ иштонларда ўйнадим, сен эса маликалардек ипак матоли кўйлакларда ўйнаяпсан. Бу ўйинлар ва гулдурос олқишлар баъзида сени кўкларга кўтариши мумкин. Майли, парвоз қил! Осмонларга парвоз қил! Лекин ерга қайтишни ҳам унутма! Сен одамларнинг ҳаётини, кўчада раққосаларнинг совуқда қалтираб оч-наҳор қолганларини кўришинг керак. Мен ўшаларга ўхшардим, Жералдине! Ўша сеҳрли оқшомлари сен ухлаб ётганингда, ўзимнинг ҳикояларим билан аллалардим сени. Мен уйғоқ эдим. Мен сенинг юзингга қараб ўтирардим ва юрагинг уришини эшитардим ва ўзимдан сўрардим: “Чарли, шу мурғак бола сени билармикан? …Сен мени билмайсан, Жералдине. Ўша оқшомлар кўп эртаклар айтиб берардим. Лекин менинг ўзимнинг ҳаёт эртагим ҳеч қачон айтилмаган. Аммо бу ҳам қизиқарли. Бу эртак очликдан Лондон харобаларида қўшиқ куйлаб, ўйинга тушиб садақа йиғиб юрган масхарабоз ҳақида эди… Бу менинг ҳикоям! Мен очлик нималигини, ялангоёқлик, бошпанасизлик нима эканини биламан. Бундан ташқари, мен – хўрланган дайди масхарабознинг кўксида уммон тўлқинидек мавж уриб турган ғурур отилган тангалар етказган оғриқдан пайдо бўлган. Кел, бу мавзуни тўхтата қоламиз.
Яхшиси, сен ҳақингда гаплашамиз!
Жералдине, сенинг исмингдан кейин менинг исмим келади – Чарли. Мен ушбу исм билан одамларни 40 йил кулдирдим. Лекин мен одамларнинг кулгусидан кўра кўпроқ йиғладим! Жералдине, қизгинам, сен ҳаётда фақат рақс ва қўшиқ учун яшамагин!
Ярим кечаси катта залдан чиққанингда, атрофингда қуршаб олган мухлисларингни унутишинг мумкин, лекин сени уйингга олиб бориб қўядиган ҳайдовчингдан, унинг рафиқаси ҳақида сўрашни унутма. Агар аёли ҳомиладор, ёки туғилажак фарзандига таглик сотиб олишга маблағи етарли бўламса, у ҳолда унинг чўнтагига қанчадир миқдорда пул солиб қўй. Шунақанги савоб ишлар, хайрли сарф харажатлар учун банкдаги номингга пул ўтқаздим. Лекин бошқа нарсалар учун ҳисоб-китоб билан сарфлагин. Гоҳ-гоҳида шаҳарни метро, автобус ёки яёв сайр қилиб тур! Одамларга қара! Бева-бечораларга ва етим есирларга қара! Ва ҳеч бўлмаганда кунига ўзингга бир марта шундай деб эслат: “Мен ҳам уларга ўхшаган одамман!” Ҳа! Сен ҳам ўшаларнинг бирисан, қизим! Қолаверса, санъат инсонга қанот беришдан олдин, у уча олиши учун одатда оёқларини синдиради. Агар кун келиб ўзингни томошабинлардан кўра кераклироқ ҳис қила бошласанг, саҳнани тарк эт. Дуч келган таксини тўхтатиб, қўшни Парижга бориб кел. Бу сен учун жуда мароқли эканини биламан. У ерда ўзингга охшаган, ҳатто, сендан-да малоҳатли, дилбар ва латофатли кўплаб раққосаларни кўрасан. Кўзни қамаштирадиган театр чироқлари ҳар доим сенга ҳамроҳ бўлиб юра олмайди. Ахир ой ҳам ўзининг ёруғлиги билан гўзал. Қара! Диққат билан қара! Нима, улар сендан кам ўйнашаяптими? Тан олишинг керак, қизим, ҳар доим сендан яхшироқ рақсга тушадиган топилади! Энг муҳими, шуни унутмаки, Чарлининг оиласида беадаб сўзлар сўзлайдиган ёки Сейн дарёси соҳилида ўтирган тиланчилар устидан куладиган қўпол одам ҳеч қачон бўлмайди…
Мен ўламан, лекин сен яшайсан… Мен сени ҳеч қачон қашшоқлик нима эканлигини билишингни хоҳламайман! Ушбу мактуб билан бирга сенга чек дафтарни юбораяпман, хоҳлаганингча сарфлайвер. Лекин икки франк сарфлаганингда, ўзингга ўзинг учинчиси сеники эмаслигини эслатиб тур. Уни муҳтож бўлганларга харжлашинг шарт. Сен бундай одамларни осонлик билан топасан. Агар муҳтожларни осонлик билан топмоқчи бўлсанг, уларни ҳамма жойда учратишинг мумкин. Сен билан пул ҳақида гаплашаётганимнинг сабаби, у шундай маҳлиё қилувчи кучки, ўз домига тортиб кетади.
Биласанми, мен кўп вақтимни циркда ўтказдим, шу фурсат мобайнида мени бир туйғу тарк этмади – дорбоз ўйинидан қўрқув. Лекин, мен сенга шуни айтишим зарурки, дорбознинг дордан йиқилишидан кўра одамларнинг текис йўлда йиқилиши ҳаётда кўпроқ учрайдиган ҳодисадир. Сени таклиф этишган тантанали кечаларда эҳтимол олмос учқуни каби порларсан. Ўша пайт сен учун хавфли дор бўлади ва йиқилишинг муқаррар бўлади. Балки кунларнинг бирида бўй-басти келишган, хушбичим шаҳзода сени ўзига жалб қилар. Ўша онларда сен ҳали тажрибасиз дорбоз бўласан ва албатта маликасиз дорбоз ҳар доим йиқилиши турган гап. Қалбингни дуру-гавҳарлар учун сотма. Вақти келганда сен ҳам севиласан, сени севиб қолган у инсоннинг муҳаббати чин юракдан бўлади. Мен онангга бу ҳақда сенга ёзишини айтганман. У муҳаббатни мендан кўра кўпроқ тушунади ва яхшироқ тушунтириб бера олади.
…Биламан, ота ва бола ҳар доим тортишади. Майли мен билан уруш, менинг фикр-мулоҳазаларим билан тортиш, қизим! Менга гапга қулоқ соладиган фарзандлар ёқмайди. Ва ҳали кўзларимдан ёш оқиб кетмасидан, хатимни тугатаман, бугунги Роджество оқшоми сеҳрли бўлишини хоҳлардим. Мўжиза рўй беришини тилардим ва мен айтмоқчи бўлганларимни борлигича тушуниб, қабул қилишингни хоҳлардим.
Чарлининг аллақачон даври ўтди, Жералдине! Эртами-кечми, саҳнада эгнингдан тушмайдиган оқ ипакли кийиминг ўрнига қабрим тепасига қора кийим кийиб келасан. Ҳозир сени хафа қилмоқчи эмасман. Фақат вақти-вақти билан ойнага қараб қўй, менинг чеҳрамни кўрасан. Ҳатто томиримдаги қон музлаб қолганида ҳам, отанг Чарлини унутишингни хоҳламайман. Мен фаришта эмасман, лекин ҳар доим илҳомлантирадиган инсон бўлиб қоламан. Буни ҳамиша ҳис қилиб туришиннга ишонаман.
Жералдине, сени ўпиб қолувчи отанг Чарли.
Инглиз тилидан Мунира Норбоева таржимаси
16 APREL — CHARLI CHAPLIN TAVALLUDINING 130 YILLIGI
Bilasanmi, bolaligingda tunlari sening yotog’ing yonida o’tirib, “Uyqudagii go’zal”, “Hushyor ajdarho» ertaklarni aytib berganman. Ko’zlarimga uyqu kelaganida unga kulib shunday derdim: “Ket! Uyqum, bular mening qizimning orzulari!” Men sening orzularingni ko’rardim, Jeraldine, kelajagingni, bugungi kuningni ko’rganman…

Download 117.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling