Амунавий саволлар ва жавоблар


- Савол. “Ипак йўли” туризм халқаро университетининг соҳадаги кадрларни тайёрлашдаги роли ва асосий фаолият йўналишлари ҳақида тўхталиб ўтинг?


Download 210.58 Kb.
bet33/77
Sana04.04.2023
Hajmi210.58 Kb.
#1325043
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   77
Bog'liq
0.Саволлар ва жавоблар свод (2)

126- Савол. “Ипак йўли” туризм халқаро университетининг соҳадаги кадрларни тайёрлашдаги роли ва асосий фаолият йўналишлари ҳақида тўхталиб ўтинг?
Жавоб. Университетнинг асосий фаолият йўналишлари қуйидагилардан иборат:
замонавий инновацион ва илмий-педагогик технологияларни, фан ва техниканинг энг янги ютуқларини қўллаган ҳолда, туризм соҳасида юқори малакали профессионал кадрларни миллий ва халқаро таълим стандартларига мувофиқ сифатли тайёрлашни таъминлаш;
таълимнинг тегишли йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув-методик адабиётларни яратиш, ёш талабалар ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар олиб бориш, туризм соҳасида таълим тизимига етакчи хорижий таълим муассасалари тажрибасини жорий қилиш;
туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва модернизация қилишга қаратилган янги таълим дастурларини ҳамда ўқитишнинг инновацион шаклларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
таълим ва илмий фаолиятнинг ишлаб чиқариш фаолияти билан узвий интеграциялашуви учун шарт-шароитлар яратиш;
туризм соҳаси субъектлари мутахассисларини қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
етакчи республика ва хорижий таълим муассасалари ҳамда илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорликни, жумладан, уларнинг мутахассис ҳамда экспертларини ўқитиш ва илмий тадқиқотлар ўтказиш жараёнларига жалб қилиш орқали ривожлантириш, туризм соҳасидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш бўйича халқаро илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва симпозиумлар ташкил этиш.
127- Савол. Университет Васийлик кенгашининг асосий вазифалари ҳақида тўхталиб ўтинг?
Жавоб: туризм соҳасида олий таълимни ривожлантиришга кўмаклашувчи янги шакллар, дастурлар ва истиқболли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, туризм соҳасидаги субъектлар фаолиятига илмий ишланмалар натижаларини самарали жорий этиш;
битирувчиларни ишга жойлаштириш бўйича давлат, жамоат ва бизнес тузилмалар билан янада самарали ҳамкорлик қилиш;
ҳамкорлик тўғрисидаги шериклик битимларини тузиш амалиётини ривожлантириш ва уларни амалга ошириш;
таълим ва илм-фан соҳасида халқаро ҳамкорлик ўрнатиш ва уни ривожлантириш;
Университет педагог ва бошқа ходимларининг меҳнат шароитларини ҳамда уларнинг ижтимоий таъминотини яхшилаш;
Университетга молиявий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш, унинг фаолиятини таъминлаш ва ривожлантириш учун бюджетдан ташқари маблағлар, ҳомийлик хайриялари ва бошқа манбаларни жалб қилишда кўмаклашиш.

Download 210.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling