128- Савол. “Ипак йўли” туризм халқаро университетининг молиялаштириш манбалари ҳақида тўхталиб ўтинг?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари, тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар, хўжалик фаолияти бўйича ва шартнома асосида кўрсатилган хизматлардан тушумлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайрия маблағлари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари, хорижий мамлакатлар, шунингдек, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг мақсадли маблағлари, қонун ҳужжатлари билан таъқиқланмаган бошқа манбалар.
129- Савол. Таълим тизимида профессионал таълим муассасалари тармоғи тузилмаси, ташкил этилишининг қонуний асослари тўғрисида тўхталиб ўтинг?
Жавоб. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5812-сонли Фармонига асосан тизимда мос равишда бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим дастурлари жорий этилган касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлардан иборат профессионал таълим муассасалари тармоғи.
130- Савол. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тизимидаги профессионал таълимни ташкил қилишнинг ҳуқуқий асослари, тузилмаси тўғрисида тўхталиб ўтинг?
Жавоб; Коллежларда кадрлар тайёрлаш Халқаро таснифлагичнинг камида 3-даражасига мос таълим дастурларини тамомлаган, «Ҳаёт давомида таълим олиш» принципи асосида камида умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар ҳисобидан касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 2 йилгача муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Техникумларда кадрлар тайёрлаш Халқаро таснифлагичнинг камида 3 ёки 4-даражасига мос таълим дастурларини тамомлаган, «Ҳаёт давомида таълим олиш» принципи асосида камида умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар ҳисобидан шакллантирилган гуруҳларда касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 2 йилдан кам бўлмаган муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Шунингдек, ўрта махсус таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади;
Do'stlaringiz bilan baham: |