"Анатомия ва гистология" кафедраси спланхнология, респиратория ва арогениталия


Download 0.5 Mb.
bet2/44
Sana09.04.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1343537
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
Bog'liq
Ан.маъ.2 кит

Маърузанинг максади: Талабага анатомия фанининг спланхнология булими нималарни уз ичига олганини билдириш, ички аъзолар хакида бошлангич кискача тушунтириш бериш, хазм аъзолари тараккиёти ва умумий хусусиятлари билан таништириш, огиз бушлиги, танглай, сулак безлари, тишлар тузилиши ва ривожлантиришини тушунтириш.
Маърузанинг режаси:

  1. Ички аъзолар тугрисида умумий маълумотлар.

  2. Хазм аъзоларининг тараккиётининг ва тузилишининг умумий хусусиятлари.

  3. Огиз бушлиги, танглай, сулак безлари анатомияси.

  4. Тишлар тузилиши ва ривожланиши.

Ички аъзолар, яъни кукрак, корин ва чанок бушликларида жойлашган аъзолар хакидаги илм (Splanhalogia) деб аталади. Splanchna ёки vicera сузи ички аъзолар деган маънони билдиради.
Ички аъзолар бажарадиган ишига караб алохида системаларга ажратилади. Хазм килиш, нафас олиш, сийдик ажратиш ва таносил аъзолари шулар жумласидандир.
Организм тукималари ва хужайраларида кечадиган хаёт узлуксиз равишда давом этадиган моддалар алмашинуви натижасидир. Эволюцион тараккиётнинг юкори табакаларидаги хайвонларда модда алмашинуви бир мунча мураккаблаша боради, шу билан бирга ички аъзоларининг тузилиши ва ишда хам узгариш (такомиллашиши) лар юз беради.
Овкат огиз бушлигига лаблар, тишлар ва тил воситасида кабул килинади (тишлар ёрдамида чайналиб, майдаланиб) айни вактда огиз бушлигига найчалари очиладиган уч жуфт сулак безлари ишлаб чикарган-сулак (экскретлар) таъсирида кисман парчаланади. Сунгра халкум тешиги (ist mus fouscium) оркали халкумга ва ундан кизилунгач оркали меъдага тушади. Овкат меъдада маълум даражада майдаланиб, эзилиб, парчалангач, ун икки бармокли ичакка, ундан оч ва ёнбош ичакка утади.
Ун икки бармокли ичакда жигар ва меъда ости безининг (бу безларнинг йули ун икки бармокли ичакка очилади) экскритлар таъсирида овкат таркибидаги оксиллар, углеводлар (карбонсув) ва ёглар, витаминлар ва минерал тузлар парчаланади. Бу моддалар ингичка ичакдаги кон томирларга (кисман лимфа томирларига) сурилади. Овкатдаги парчаланмай колган, яъни хазм булмаган моддалар йугон ичакка утади (йугон ичакда хам овкат пачаланади ва сурилади).
Йугон ичакда парчаланмай колган озик моддалар таркибидаги сув конга сурилади, колганлари эса чикинди (ахлат) сифатида тугри ичакдан орка тешик оркали ташкарига чикиб кетади.
Хаво (нафас) йули бурун бушлигидан халкумниг огиз бушлиги каршисидаги кисмига утади. Халкум билан нафас йули оркали бемалол нафас олинади. Нафас йулининг умумий бушликдан сунгги кисмлари хикилдок, кекирдак ва бронхлар деб аталадиган алохида тузилмалардан иборат булиб, упка пуфакчалари билан тугайди. Демак, хаво юкорида санаб утилган йуллардан бирин-кетин утади.
Нафас аъзолари организмда газ алмашинуви жараёнини амалга оширади, яъни барча хужайраларга кон оркали кислород етказиб бериш ва хужайралардан карбонат ангидридни олиб кетиш вазифасини бажаради. Сийдик ва таносил аъзолари гарчи функционал жихатдан иккита алохида системадан иборат булсада, бирок анатомик холати ва ривожланиши жихатидан ягона битта системага бирлашгандир. Сийдик ажратиш аъзоларининг пастки (дистал) кисми жинсий аъзоларга туташиб умумий йулни хосил килади.
Корин бушлигида жойлашган талок (lien) топографик нуктаи-назардан ички аъзолар гурухига киритилсада, бажарадиган вазифаси жихатидан иммун (химоя) аъзолари системасига киради.
Ички аъзоларга кукрак бушлигида жойлашган юрак хам киради, лекин юрак алохида бир катта системанинг яъни, кон айланиш системасининг маркази хисобланади, шу муносабат билан у алохида урганилади. ("Кон айланиш системаси булими" га каранг).

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling