"Анатомия ва гистология" кафедраси спланхнология, респиратория ва арогениталия


Download 0.5 Mb.
bet3/44
Sana09.04.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1343537
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
Bog'liq
Ан.маъ.2 кит

Хазм аъзоларининг тузилиши.
Хазм аъзолари уз вазифасига муносиб равишда тузилган. Хазм аъзолари эволюцион тараккиётнинг куйи погонасидаги оддий хайвонларда алохида битта найча (ичак найи) холатида мавжуд булса, эволюцион тараккиётнинг юкори боскичида мураккаб узгаришларга учрайди. Масалан, чувалчангларда ичак найи уч кисмдан (олд, урта ва орка) иборат булса, умурткали хайвонларда бошнинг танадан алохида ажралиб чикиш натижасида ичак найчасида алохид булаклар: олд, урта, орка ичаклар хосил булади. Олд ичакнинг бошлангич кисмидан яна алохида ичак (бош ичак) хам ажралади.
Меъда ичак системасига кирувчи аъзолар асосан эпителиал каватдан, урта-мускул ва ташки сероз каватлардан иборатдир. Аммо бу каватлар ва уларда жойлашган без тукималари, лимфа тугунлари, кон томирлар хамда нерв тугунлари умумий ичак найининг турли кисмларида турлича тузилишга эга.
Ичак найининг ички каватини ташкил килувчи эпителийда организм учун зарур моддалар конга сурилади, ундан ташкаридаги мускул кавати ритмик равишда кискариб, озик моддаларнинг ичак ичида сурилишига ёрдам беради.
Бириктирувчи тукимадан тузилган ташки кават сиртдан ураб туради, ва аъзоларнинг маълум шаклда булишига, уларга кон томирлар ва нервларнинг утишига, шунингдек, хазм аъзолари алохида кисмларининг бир-бирига богланишига имкон беради.
Энди хазм аъзоларининг деворларидаги хар кайси каватнинг тузилиши билан танишиб чикайлик.
Шиллик парда. Хазм аъзоларининг барча кисмлари (огиз бушлиги, халкум, кизилунгач, меъда ва ичак) ички томондан шиллик парда (tunika mucosa) билан копланган (107-расм).
Организмга тушган (истеъмол килинган) овкат таркибидаги хаёт учун зарур моддалар ана шу шиллик каватдаги майда кон томирлар (капилярлар) воситасида конга сурилади. Бунинг озик моддалар дастлаб шиллик каватдаги безлар ишлаб чикарган суюкликлар таъсирида химиявий узгаришларга учрайди.
Озик моддаларнинг конга сурилиши жараёни маълум конуниятга буйсунади, яъни конга сурилиши ярим утказгич оркали бир ёклама диффуз йул билан боради.
Шиллик кават устини коплаб турадиган эпителиал кават хазм аъзоларининг хамма жойида бир хил тузилишга эга эмас. Масалан, у огиз бушлигида куп каторли коплангич билан копланган. Меъдада без эпителийси билан копланган. Бириктирувчи тукима толалари эпителий каватининг асосини ташкил килади ва таркибида кон томирлар хамда нерв тугунлари булади.
Меъда ва ичаклар деворининг иккинчи каватини шиллик ости пардаси (tеla submucosa,жуда юпка парда) ташкил килади. Бириктирувчи тукимадан тузилган бу нозик пардада кон томирлар, нервлар, без моддалари, лимфа моддалари булади. Шиллик кават хазм аъзоларининг огиз бушлиги ва халкумдан булган бурмалар хосил килади. Бу бурмаларни хосил килишда tela submucosa маълум даражада роль уйнайди. У бир томондан шиллик кават билан тутушган, иккинчи томондан мускул кават билан туташган. Бинобарин, мускуллар кискарган холатда тургани ва шиллик каватнинг хажми мускул каватга нисбатан катта булгани туфайли у баланд-паст бурмалар хосил килади.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling