Andijan technical school of information technologies of the tashkent university of information technologies


Download 93.5 Kb.
Sana11.02.2023
Hajmi93.5 Kb.
#1189739
Bog'liq
Техникалар





TOSHKEN AXBOROT TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI HUZURIDAGI ANDIJON AXBOROT TEXNOLOGIYALARI TEXNIKUMI



ANDIJAN TECHNICAL SCHOOL OF INFORMATION TECHNOLOGIES OF THE TASHKENT UNIVERSITY OF INFORMATION TECHNOLOGIES

Andijon viloyati, Andijon tumani, Yangi to‘lqin MFY, Yetti o‘g‘il ko‘chasi Tel: 250-04-35




St. Yetti o‘g‘il, Andijan region, Andijan
Tel: 250-04-35

« ____» __________ 2023 йил № ________________________




Андижон тумани ҳокимлигига

Андижон тумани ҳокимининг 2022-йил 31-декабрдаги 08-13-1093-сонли хатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7-майдаги 288-сонли Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Андижон ахборот технологиялари техникуми балансида бўлган “Исузи” юк ,“Нексия”, “Матиз” ва “Дамас” енгил автомобилларини Андижон туман 3-сон касб-ҳунар мактаби ихтиёрига ўтказилишида амалий ёрдам сўралган.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 22-августдаги ПҚ-357-сон қарорининг 1-иловаси 74-бандида “Ахборот технологиялари вазирлиги тизимидаги 13 та ахборот технологиялари техникумлари негизида босқичма-босқич ахборот-коммуникация технологиялари бўйича илғор хорижий ва маҳаллий олий таълим ташкилотлари филиаллари ёки факультетларини ташкил этиш” ҳамда 5-иловаси 15-бандида “Андижон вилояти IT-техникум базасида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Андижон филиалини ташкил этиш” юзасидан вазифалар белгилаб берилган. Мазкур қарорнинг 5-иловаси 15.1-банди ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йилнинг декабрь ойида Андижон вилоят ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Тошкент ахборот технологиялари университети ва Андижон ахборот технологиялари техникуми вакилларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилиб, Андижон ахборот технологиялари техникуми тасарруфидаги мавжуд инфратузилма ва барча моддий-бойликлар инвертаризациядан ўтказилди ва тегишли хужжатлар расмийлаштирилди. Инвертаризация ҳужжатлари Ишчи гуруҳ томонидан ижро хужжатлари асосида юқори турувчи органлар ва манфаатдор вазирликларга тақдим этилган.
Бинобарин, Андижон туманида жорий йилда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Андижон филиали ташкил этиш орқали олийгоҳда йилига 500 нафардан зиёд талаба ёшлар ўқитилиши режалаштирилган. Янги ташкил этилаётган мазкур олийгоҳ биносини таъмирлаш, инфратузилмасини яхшилаш ва моддий техника базасини шакллантириш юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникациялари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги ижрочи этиб белгиланган бўлиб, бу бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу муносабат билан, Андижон ахборот технологиялари техникуми балансидаги мавжуд барча автотранспорт воситаларини, жорий йилда мазкур техникум негизида ташкил этиладиган Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Андижон филиалига белгиланган тартибда ўтказилиши ҳамда келгусида университетнинг иш фаолиятида фойдаланишини ҳисобга олган ҳолда, хатда келтирилган транспорт воситаларини Андижон туманидаги 3-сон касб-ҳунар мактаби ихтиёрига ўтказиб бериш имконияти йўқлигини маълум қиламиз.
Андижон ахборот
технологиялар техникуми: Б.Абдухалилов
Download 93.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling