Андижон ҳайвонот боғИ


ГИББЕРЕЛЛИННИ ҒЎЗА БАРГИ ҲУЖАЙРАЛАРИДАГИ ОКСИДЛАНИШ-ҚАЙТАРИЛИШ ФЕРМЕНТЛАРИ ФАОЛЛИГИГА ТАЪСИР


Download 1.14 Mb.
bet25/135
Sana21.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1372835
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   135
Bog'liq
biologiya fanining dolzarb muammolari

ГИББЕРЕЛЛИННИ ҒЎЗА БАРГИ ҲУЖАЙРАЛАРИДАГИ ОКСИДЛАНИШ-ҚАЙТАРИЛИШ ФЕРМЕНТЛАРИ ФАОЛЛИГИГА ТАЪСИР


*М.М.Ортиқов, *Э.Ю.Юлчиев, **Қ.С.Давронов
*Андижон давлат университитети
**Ўзбекистон миллий университети
Қишлоқ хўжалик экинларини ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлиги энергетик жараёнларнинг меъёрида кетишига боғлиқ бўлиб, тирик организмлардаги моддалар алмашинуви жараёнларини асосий бошқарувчи омили ҳисобланади. Ўсимликлардаги ихтисослашган энергетик структуралар жумладан, митохондрияларда нафас субстратларини биологик оксидлаш йўли билан энергияга бой макроэрг бирикмалар ҳосил қилади. Хлоропластлар эса қуёшнинг нур энергиясини фотофосфорланиш ҳамда қоронғида кетадиган реакциялар орқали углеводлар синтезини кимёвий боғ энергиясига айлантиради. Бу икки ўзаро боғлиқ жараёнлар – нафас олиш ва фотосинтез ўсимликни физиологик ва биокимёвий ҳолатларини белгилайди, энергетик ва пластик субстратларни етказиб беради. Бу омиллар эса ўсиш, ривожланиш ва ҳосилдорликни белгилаб беради.
Гиббереллинларни этил спиртида эритиб, кейин сув билан аралаштириб 10-5% ли суспензияси ўсимликларга пуркалганда ғўза баргига ҳужайраларини энергетик системаларига таъсир механизмини ўрганиш мақсадида оксидланиш-қайтарилиш ферментларининг фаоллигини ўзгариши тадқиқ қилинди. Шунинг учун ғўза барг хужайралари пероксидаза ферментлари сукцинатдегидрогеназа (СДГ 2 КФ 1.3.99.1) малатдегидрогеназа (МДГ-КФ 1.1.1.37.), глутаматдегидрогеназа (ГДГ-КФ 1.4.1.2.) фаоллиги ҳамда ғўза вегетациясининг асосий даврларида барг ҳужайралари пероксидаза ферменти фаоллиги ўрганилди. Олинган маълумотлар 1- жадвалда келтирилган.
Олинган натижалар кўрсатишича, ҳар иккала нав ғўза барги митохондрияларини СДГ ва МДГ ферментларини фаолланиши даражаси гиббереллин таъсирида 4-5% га ошган. ГДГ фаоллиги хар иккала навда биринчи стимулятор таъсирида 2 баробар, иккинчисида 77,5% га кўпайган.
Глугаматдегидрогеназа оддий оксидланиш - қайтарилиш реакцияларидаги иштирокидан ташқари –кетоглутаратни қайтариш йўли билан аминлаш, нитратларни қайтариш реакцияларида ҳам иштирок этади.
Пероксидаза (кф 1.11.1.7) темир – порфиринли фермент бўлиб, ҳужайранинг энергетик алмашинуви билан функционал алоқаси мавжуд, оксидланишли фосфорланишни фаоллайди, пиридинли коферментларни оксидланишини катализлайди (Рубин ва бошқ. 1976). Шу нуқтаи-назардан ғўза ривожининг асосий даврларида барг ҳужайраларида пероксидаза фаоллигини гиббереллин таъсирида ўзгариши ўрганилди.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling