Андижон ҳайвонот боғИ


BACILLUS АВЛОДИНИНГ ТУПРОҚ БИОКИМЁВИЙ ТАРКИБИНИ ЯХШИЛАШДАГИ АҲАМИЯТИ


Download 1.14 Mb.
bet45/135
Sana21.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1372835
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   135
Bog'liq
biologiya fanining dolzarb muammolari

BACILLUS АВЛОДИНИНГ ТУПРОҚ БИОКИМЁВИЙ ТАРКИБИНИ ЯХШИЛАШДАГИ АҲАМИЯТИ


Қосимова Д. Б, Саъдуллаева О. Т.
Гулистон давлат университети
Биз биламизки, микроорганизмлар тупроқнинг биокимёвий таркибини бойитади. Шундай экан, Сирдарё вилоятининг кучли шўрланган шароитида биз учун зарур бўлган ўсимлик билан алоқа қила оладиган микроорганизмлар топиш ва уларни ҳар томонлама батафсил ўрганиш ва фақатгина энг фаол, технологик қулай штаммалар асосида янги технологиялар яратиш – олдимизда турган мақсадимиздир. Шу мақсадда кўпгина илмий ишлар олиб борилмоқда.
Ўтган асрнинг охирларига келиб қатор олимлар томонидан, кўпгина ўсимликларни (ғўза, нўхат, помидори, тамаки, картошка ва ҳ.
к.) ички тўқималарда Bacillus авлодига мансуб бўлган бактериялар топилган. Муаллифларни фикрича, тўқималарга бактериялар, ўсимлик эндигина 4-5 чин баргга эга бўлганда жойлашиб олишар эканлар. Ички тўқималарга, бактериялар ўсимлик устьицаси, илдизи ёки механик шикастланган жойлар орқали кириб оладилар. Бактериялар тўқималар ичига жойлашиб олишлари ва бошқа тўқималарга тарқалишлари билан, ўсимлик илдизларини замбуруғлар билан (фузариоз сўлиш, чириш, вильт, ва ҳ. к.) касалланиши сусайганлиги кузатилган. Охирги йилларда, Bacillus авлодига мансуб бактерияларни эндофит штаммларини ажратишга эътибор берилмоқда. Бундай штаммлар, ҳар хил ўтлар ва дарахтларни поялари ва илдизларида кўплаб ажратиб олинган.
Ўсимликларни ҳосилдорлигини ошириш ва тупроқда азот тўплаш мақсадларида микроорганизмлардан фойдаланиш ғояси микробиологияни фан сифатида шакллана бошлаши давридан бошланган XIX асрнинг охирларида, дуккакли ўсимликлардан юқори ҳосил олиш мақсадида тугунак бактериялардан кенг фойдаланилган. Шундан кейин олимлар ва амалий иш билан шуғулланадиган мутахассисларда шундай тизимни дуккакли бўлмаган ўсимликлар билан тупроқда яшовчи бошқа микроорганизмлар орасида шакллантириш мумкинми деган савол пайдо бўлган. Дуккакли бўлмаган ўсимликлар уруғларини бактерзация қилишга бағишланган ишлар ва шу мақсадда Bacillus ва Azotobacter авлодига мансуб бўлган бактериялардан фойдаланишлар XIX асрнинг охири ва XX асрнинг бошларида пайдо пайдо бўлган. Ўтган асрнинг иккинчи ярмига келиб, ҳудудимизда 25 минг.га тупроққа бактеризация қилинган уруғдан фойдаланилган. Кўп йиллик тажрибаларни ҳисоб-китоб қилинганда бошоқли ўсимликларда ўртача ҳосилдорлик 10% га, сабзавотларда эса 15-50% га ошганлиги исботланган [Mишустин, 1963].
Мана шу натижалар асосида Azotobacter chroococcum, Azotobacter clostridium, Bacillus [Ridge, 1970] бактериялари асосида тайёрланган микробиологик препаратлардан фойдаланиш ривожланиб кетган. Қишлоқ хўжалик ўсимликлари уруғларни бактеризация қилишни иқтисодий самарадорлигини қиёсий назорат қилиш, бу усулни самараси иссиқхоналарда, дала шароитига нисбатан анча баландлигини кўрсатган ва бунга сабаб, уруғга ишлов беришда фойдаланлган бактерияларни назорат қилиниб турган шароитда, яъни иссиқхоналарда яхши ривожланиб кетиши деб топилган. Микробиолоик препаратлар тайёрлаш учун ризосферадан ажратиб олинган бактериялардан фойдаланилишига қарамасдан, бактеризация қилинган уруғни тупроққа қадалганда, интродукция қилинган микроорганизмлар билан тупроқдаги микроорганизмлар орасида жуда ҳам кучли рақобат борлиги кузатилган. Бу эса, микроб баробарлиги назарияси орқали тушунтирилган. Бу назарияга асосан ташқаридан киритилган ҳар қандай микроорганизмнинг аони, тупроқ таркибидаги бошқа микроорганизмлар даражасигача пасаяди. Муаммонинг иккинчи томони шундан иборат эдики, ўша даврда ташқаридан киритилган
микроорганизмни, тупроқда яшовчи шу авлод ёки турга мансуб бўлган микроорганизмдан фарқлаш имкони бўлмаган. Шунинг учун ҳам микробиологик препаратлардан амалиётда фойдаланиш бўйича олинган барча камчиликлар, препарат таркибидaги микробни тупроқда яшаб кета олмаслиги ҳамда атроф муҳитда, интродукция қилинган микроорганизмларни мониторинг қилишни самарали технологияси йўқлиги билан тушунтирилган.
Bacillus авлодининг айрим штаммлари азотфиксация қилувчи бактерияларга нисбатан ўсимликларни ички тўқималарида кўпроқ учраши ва анаэроб шароитда бошқа микроорганизмларга нисбатан кучлироқ азотфиксация қилиши кузатилган [Kарпунина, 2005]. Баъзи бир дарахтли ўсимликлар азот кам бўлган ва илдиз атрофида азотфиксация қилувчи микроорганизмлар унчалик кўп бўлмаган шароитда ҳам яхши ўсиб, ривожланганлиги кузатилган. Муаллифларни фикрларига кўра, дуккакли ўсимликлар ўзларини азотга бўлган мухтожлигини тўқима ичидаги эндофит азот ютувчи микроорганизмнинг ҳисобидан бемалол қоплай олар эканлар. Фойдаланилган адабиётлар
1.Карпунина Л.В. Роль агглютинируюших белков ризобий и азотфиксирующих бацилл при взаимодействии с растением // Под ред. В.В. Игнатова. - М. Наука, 2005. - 260 с. 2.Мишустин Е.Н. Микроорганизмы как компонент биогеоценоза (методы изучения) // Под ред. Е.Н. Мишустина. - М.: Наука, 1984. - 160
3.Ridge Е.Н. Inoculation and survival of Azotobacter chroococcum on stored wheat seed// JAppl. Bacteriol., 1970. Vol.33. P.262.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling