Андижон ҳайвонот боғИ


ТАЛАБА ЁШЛАРДА ЭКОЛОГИК МАДАНИЯТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


Download 1.14 Mb.
bet87/135
Sana21.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1372835
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   135
Bog'liq
biologiya fanining dolzarb muammolari

ТАЛАБА ЁШЛАРДА ЭКОЛОГИК МАДАНИЯТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


Г.А.Дусматова
Андижон давлат университети
Ҳозирги таълим тизимидаги асосий мақсадимиз комил инсон, ақлан етук, жисмонан баркамол, эркин фикрлай оладиган, ўз атрофида содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга мустақил муносабат билдира оладиган, иродаси мустаҳкам авлодни тарбиялашдир. Хусусан, талаба ёшларнинг экологик маданиятини ривожлантиришдаги таълим-тарбия бугунги кунда энг долзарб, баркамол ривожланиш тараққиётига мустаҳкам пойдевор бўлувчи масаладир. Ушбу мақсадларнинг ижобий натижага эга бўлиши ёш авлодга экологик билим асосларини пухта ўргатиш, уларда кенг дунёқараш ва тафаккур ҳосил қилиш, маънавий экологик сифатларни шакллантириш борасидаги таълим-тарбия ишларини самарали ташкил этилишига боғлиқдир.
Экология фан соҳаларининг ривожланиши учун давлатимиз томонидан барча ҳуқуқий асослар яратилди. Чунки, инсоннинг маънавий – маърифий камол топишида ушбу фан соҳаларининг аҳамияти беқиёсдир. Экология ва атроф муҳит муҳофазаси давлат дастурларининг асосий йўналишига айланди. Шунга мувофиқ, табиий фанлар бўйича илмий – тадқиқот дастурларига янгича талаблар қўйилди, жумладан мазкур фанларнинг ҳаётга яқинлиги боис технологик таъминланганлиги масалаларига эътибор қаратилади.
Бугунги кунда талаба ёшларни ҳар томонлама кенг имкониятларга эга эканликлари, улар билан олиб бориладиган экологик таълим-тарбия масалаларини тизимли ва мунтазам ташкил этиш имконини беради. Бу тизимли экологик тарбия талаба – ёшларга ўз салоҳиятларини, иқтидори ва истеъдодларини тўла намоён қилишга кенг йўл очиб беради. Табиийки, бугунги кунда иқтидорли талабаларнинг экологик фаолиятига қизиқишлари тобора ортиб бормоқда. Бу қувонарли ҳол, албатта. Маълумки, шахснинг ҳар томонлама такомил топиб ривожланишига, унинг фаолияти, экологик маданияти салмоқли таъсир кўрсатади. Бундан кўриниб турибдики, талабаларнинг дарс ва ундан ташқари оладиган билимлари мураккаблашиб, уларнинг илмий, экологик дунёқарашларини ривожлантиради, бу борада уларнинг экологик аҳлоқ нормалари ўта муҳим аҳамиятга эга. Ҳозирги глобаллашув даврда дарсга экология ва атроф муҳит муҳофаза билан боғлиқ энг сўнгги янгиликларни олиб кириб, талабалар ёшларга қизиқарли ва уни эҳтиёжига мос равишда ташкил этсагина, сифат ва самарадорликни кафолатлайди. Педагогик жараёнда инновацион технологиялар интерфаол усуллар орқали амалга оширилади. Замонавий таълимдаги бу усуллар аввалги анъанавий усулга нисбатан ўз ижобий самарасини бермоқда. Эндиликда экологик билимлар талабага тайёр ҳолда эмас, балки уларни мустақил фикрлашга ундовчи, ўзлари тахлил қилиб, ўзлари хулоса чиқара олувчи тарзда, муаммоли вазиятлардан ақлий фаолият усуллари орқали чиқа олишлари учун имконият яратувчи шаклларда берилмоқда. Ушбу интерфаол усуллар жамоавий, гурухий фикрлаш бўлиб, ўқитувчи ва талабаларнинг биргаликда фаолият кўрсатиши орқали экологик муаммоли вазиятлар ечимини амалга оширади. Экологик таълим беришда инновацион технологияларни қўллаш мастақил фикрловчи, баркамол шахсни тарбиялашга қаратилган. Мустақил фикр юритиш ўзининг долзарблиги, самарадорлиги билан талабаларни касбий маҳорат томон етаклайди.
Талабаларга экологик билим беришда ўқитиш усулларидан фойдаланиш бугунги кунда талабанинг билим салоҳиятини оширишда биз кутгандек яхши самара беради.
Талаба мустақил фикр юритиш жараёнида ўз шахсий ташаббуси билан олдига аниқ мақсадлар қўяди ва бу мақсадга эришиш йўлларини излайди, натижаларини тахминий фараз қилади. Турли йўллар топиб мақсадига эришади.
Мана шунинг учун ҳам ҳозир ёшлар экологик дунёқарашини шакллантириш учун олий ўқув юртларида яратилган шароит ижодий, психологик муҳит алоҳида таҳсинга сазовордир. Маълумки, ҳар бир илм – фан соҳасига илк бор қадам қўйган ёшлар ўз объектини ўрганишга киришишга харакат қилади.
Хулоса қилиб, шуни таъкидлаш жоизки, талаба – ёшларнинг экологик дунёқарашларини шакллантиришда ўзига хос тизимли ёндашув, ўзининг самарали натижаларини беради.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling