Андижон ҳайвонот боғИ
“SCORE” методи Мавзу:_______________________________________________________ Муаммо:______________________________________________________ Симптом (S-symptom)-
Download 1.14 Mb.
|
biologiya fanining dolzarb muammolari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ресурси (R-resources)-________________________________________
- БИОЛОГИЯ ДАРСЛАРИНИ ЗАМОНАВИЙ ПЕДАГОГИК ВА ИНФОРМАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР АСОСИДА ТАШКИЛ ЭТИШ
“SCORE” методи Мавзу:_______________________________________________________ Муаммо:______________________________________________________ Симптом (S-symptom)-________________________________________(бугунги кунда бу касалликлар келтириб чиқараётган муаммолар ҳақида) Бу касалликнинг симптоми (белгиси) қандай? Сабаблари (С-саuse)-_________________________________________ Бу касалликлар келиб чиниш сабаблари қандай? Натижаси (O-outcome)-_______________________________________ Бу касалликнинг олдини олишга нисбатан кутилаётган натижа ёки мақсад қандай? Ресурси (R-resources)-________________________________________Қандай ресурс ушбу касалликни бартараф этишга ёрдам беради Самараси (E-effekt)-________________________________________ Ушбу мақсадга эришиш узоқ кутилган қандай самарага олиб келади. Талабаларга тайёрланиш учун вақт белгиланади, тайёр бўлган микрогуруҳдан бошлаб сўралади. Фаол қатнашган ва тўғри жавоб берган талабалар рағбатлантирилади.Агар педагогик технологияни қўллашда илмий асос ва кафолатланган натижа бўлмас экан, бундай технологиялар оқибати шахс камолати, таълим тизими ва жамиятнинг юксалишига тўғаноқ бўлаверади. Олий ўқув юртларида Микробиология ва вирусология фанидан мустақил ишларни ташкил этишда, бир вақтнинг ичида бир неча кишини баҳолаш имконини беради, талабаларни мустақил фикрлашга ундайди. Бу методдан фойдаланиш на фақат олий ўқв юртларида, балки тиббиёт коллежида микробиология фанини ўқитишда дарс жараёнида “SCORE” методидан фойдаланиш ўз самарасини беради деган фикрдамиз ва ушбу методдан фойдаланишни тавсия этамиз. БИОЛОГИЯ ДАРСЛАРИНИ ЗАМОНАВИЙ ПЕДАГОГИК ВА ИНФОРМАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР АСОСИДА ТАШКИЛ ЭТИШР.Ш. Базарова, Л.А.Ботирова Гулистон давлат университети Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг дастлабки йилиданоқ асрларга арзигулик мазмун ва самара касб этадиган ислохатлар амалга оширилди. “Таълим тўғрисидаги” қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да баркамол шахс тарбияси давлат аҳамиятига молик муҳим масала устивор йўналиш сифатида белгиланди. Бу мақсадга эришишнинг самарали воситаларидан бири “Ўқитишнинг илғор шакллари ва янги педагогик технологияларни, таълимнинг техник ва ахборот воситаларини ўқув жараёнига жорий этишдан” иборатдир. “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”ни амалга жорий этиш йилларида республикамиз таълим тизимида қатор мухим ўзгаришлар юз берди. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида кўрсатиб ўтилганидек, “Таълим жараёни барча даражада компютерлаштирилади ва ахборотлаштирилади, шунингдек, замонавий ахборот технологиялари базасида таълим жараёнининг ахборот таъминоти ривожлантирилади”. Сўнги йилларда мамлакатимизнинг барча соҳаларида бўлгани каби, таълим тизимида ҳам ўзига хос янгиликлар қарор топмоқда. Айниқса таълим тизимини технологиялаштириш, таълим самародорлигини ошириш ҳамда ижтимоий ҳаётимизга кириб келаётган янги инавацион технологияларни қўллаш асосий вазифаларимиздан биридир. Чунки янги инавацион технологияларини тезда қабул қилиш, уларни тахлил этиб, назарий жиҳатдан умумлаштириш, хулоса чиқариш ҳамда талабаларга етказиб бериш ҳозирги куннинг энг долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Педогогок технологияларни ривожлантириш назарий асосларини танқидий равишда таҳлил қилиш, таълим жараёнига нисбатан самарали ёндашувини амалга ошириш ҳисобига эришилади. Таълим тизимида ахборот технологияларини қўллаш, асосан, шахсий компьютерлар ва ахборот технологяиларининг педагогик дастурий воситалари яратилиши билан боғлиқ. Ахборот технологияларининг мультимедиа воситалари асосида ўқув-материалларини образли кўринишда ифодалашдек муҳим имконият мавжуд. Маълумотларни матн сифатида эмас, балки образлар воситасида тақдим этиш ахборот технологияларининг таълим тизимида ўзига хос инқилобий жараён эканлигидан далолат беради. Образлар кўринишидаги маълумотларни тақдим этиш ўқитишга ва фикрлашга кескин равишда таъсир этиши мумкин. Бунинг сабаби, образлар кўринишида берилаётган ўқув материаллари матн кўринишидагига нисбатан инсон томонидан осон ўзлаштирилиши (чунки билимларнинг 65-70 фоизи кўриш орқали олинади) ва унга ижобий таъсир этишидир. Обзарлар кўринишида маълумотларни тақдим этиш матн кўринишидагига нисбатан принципал жиҳатдан фарқ қилиб, инсоннинг фикрлаш учун жуда муҳим восита сифатида ишлатилиши мумкин. Мутахасислик фанларидан лаборатория машғулотларини тақдимот кўринишда тайёрланган электрон материаллар асосида ўтказиш амалий томондан мухим ахамият касб этади. Виртуал стендларнинг яратилиши ўқув жараёнида замонавий педагогикахборот технологлари асосида лаборатория ишларини бажарилишини таъминлайди. Бундан ташқари, виртуал стендларининг яратилиши натижасида лаборатория шороитда ўтказилиши мумкин бўлмаган (заҳарли моддалар, матирелларининг етишмаслиги) ишларини бажариб кўрсатиш ва улар асосида ўтказилаётган ишларни экологик соф муҳитида бажариш имкониятини беради. Виртуал стендлардан амалий ва лаборатория ишларини бажаришда фойдаланиш ўқув жараёнининг самарадорлигига эришишни таъминлайди. Компеютерда яратилган лабаратория ишларининг виртуал стендларини ўқувчи-талабалар ўзлари учун қулай ва зарур вақтларда кўриши, такрор бажариши, муҳокама қилиши каби имкониятларга эгадир. Бу эса уларнинг ўзлаштириш сифат кўрсатгичини оширишга олиб келади. Яна муҳим томонларидан бири-бу виртуал стендлардан фойдаланилганда ўқув материалларининг сарф қилинишини тежалишидир. Чунки компютерда виртуал стенд билан шуғалланган ўқувчи-талабалар лаборатория шароитида ишлатилаётган (реактив ва шунга ўхшаш) материалларини исроф қилмасдан керакли меъёрда ишлатишга эриишилади. Замонавий педагогик технологиялар таълим тизимига кириб келар экан, керакли педагогик шарт-шароитлар бўлиши тақоза этилади. Кўпгина педагогик олимларнинг илмий изланишларидан маълумки, агар педагогик жараёнда моддий техник таъминот, метод, усул, ўқитувчи шахси ўзаро бир-билан боғлиқ холда таъсир этса, бу жараён мукаммал ва самарали бўлиши мумкин. Таълим беришда янги иновацион технологияларнинг самараси, албатта олдинги анъанавий ўқитишдан кўра юқори натижани беради. Ҳозирги вақтда ҳар бир узлуксиз таълимда ўқитиш шакллари замонавий педагогик технологиялар асосида олиб борилаётганлиги ўз натижасини кўрсатмоқда. Замонавий ва ахборот комуникацион технологияларининг дарс жараёнида қўлланиши, таълим сифатининг ошишини самараси катта бўлиб, бунда ўқувчи-талабанинг ўзи дарсни ўтказади , муаммаони ечади, ўқитувчи уни назорат қилиб, йўналиш берган ҳолатда машғулотлар ўтказилади. Ўқув машғулотини иновацион технология асосида ташкил этишни режалаштиришда, педагогдан юксак малака талаб этилади, материаллар тайёр бўлгач, педагог асосан ташкилий ва консультатив вазифаларни бажаради. Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, дарс жараёнида ушбу технологияларни қўллаш, гуруҳда жамоатчилик билан амалга ошириш имкони бўлмаган фаолият турларини индивидуаллаштирган ҳолда мустақил бажариш имконини беради, бу эса таълим самарадорлигини ошириш имконини беради. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling