Андижон ҳайвонот боғИ
Список использованной литература
Download 1.14 Mb.
|
biologiya fanining dolzarb muammolari
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЗЕЛЛЕКНИНГ ОҚ КАЛАМУШЛАР ОРГАНИЗМИГА ГОНАДОТОКСИК ТАЪСИРИНИ ИНГАЛЯЦИОН ЙЎЛ БИЛАН ЮБОРИБ ЎРГАНИШ
Список использованной литература1.Мухин Е.М., Акулова Е.А., и др. Препаративное получение белковых компонентов фотосинтетической электронно – транспорной цепи.// Методы выделения исследования белков-компонентов фотосинтетического аппарата.- Москва, 1973.- С.20. 2.Полевой В.В. Физиология растений. М.: Высшая школа, 1989.- С.57-90. ЗЕЛЛЕКНИНГ ОҚ КАЛАМУШЛАР ОРГАНИЗМИГА ГОНАДОТОКСИК ТАЪСИРИНИ ИНГАЛЯЦИОН ЙЎЛ БИЛАН ЮБОРИБ ЎРГАНИШҚурбонов А.Қ., Халиқов П.Х., Даминов А.А Тошкент Тиббиёт Академияси Кимёвий моддаларнинг организмга таъсири уларнинг уруғдонларни жароҳатлаш ҳисобига репродуктив функцияларни бузилишига олиб келишини ўрганишни талаб қилади. Препаратнинг гонадотоксик таъсири массаси 200-210 гр. бўлган оқ эркак каламушларда ҳар бир гуруҳда 8 тадан ҳайвон олиниб, динамик ингаляцион камерада уларни препаратнинг ҳаво томчи аэрозоли билан пуркаб ўрганилди. Биринчи гуруҳ ҳайвонларига препарат 582,3 ± 24,3 мг/м3, иккинчи гуруҳ ҳайвонларига 68,3 ± 8,4 мг/м3ва учинчи гуруҳ ҳайвонларига 6,3± 1,4 мг/м3 концентрацияда бир маротаба юборилди. Препаратнинг гонадотоксик таъсирини морфологик ўрганиш натижаларини кўрсатишича препарат 582,3 ± 24,3 мг/м3концентрацияда бир марта юборилганда, тажрибанинг биринчи суткасида каналчалар оралиқ бўшлиқларининг кенгайиши, шиш ҳисобига оралиқ бириктирувчи тўқималарини юмшашиши кузатилди. Эгри каналчалар ҳар хил катталикда бўлиб, деформацияланган паренхиматоз ҳужайралари эса оқсил пардадан ажралади. Каналчанинг базал қатлами бир қават сперматогонийлардан иборат. Биринчи тартибдаги сперматоцитлар зонасида ҳужайралар гипохром деструктив ҳужайра оралиқ бўшлиқларини кенгайиши кўрилади ҳамда кўп сондаги етилмаган сперматозоидлар каналчанинг марказий қисмини эгаллаб ётади. Тажрибанинг учинчи кунида каналчаларнинг шишганлиги, деформацияланганлиги ва уларда ҳужайралар қатламлилигининг бузилиши кузатилади. Барча зоналарда гомоген массанинг йиғилганлиги аниқланади. Сперматогонийлар майда бўлиб, деформациялашган, биринчи, иккинчи тартиб сперматоцитлар аниқланмайди. Етилган сперматозоидлар эса деформацияланиб, каналчанинг барча зоналарида тарқоқ жойлашган. 7-суткада каналчалар бир-бирига яқинлашиб, оралиқ тўқима шишлари яққоллашади. Каналчаларнинг базал қатлами кам сондаги рангсиз сперматогонийлар ҳисобига ҳосил бўлиб, Сертоли ҳужайраларнинг цитоплазмаси вакуоллашган. Биринчи, иккинчи тартиб сперматоцитлар зонаси Сертоли ҳужайраларининг вакуоллашганлиги ва деструктив сперматозоидлар ҳисобига юмшаган. Каналча бўшлиғида деструктив паренхиматоз ҳужайра қолдиқлари аниқланади. 15-суткада ҳужайраларнинг базал қатлами ва стромада пролифиратив реакцияси кузатилади. Бу реакция васкуляр стромалар ва пишиқ инфильтрацияли ҳужайраларнинг пайдо бўлиши билан характерланади. Демак, препарат тажриба ҳайвонлари организми 582,3мг/м3 концентрацияда бир марта юборилганда тажрибанинг бошланғич кунларида уруғдон паренхимаси деструктив ўзгаришларига ва сперматогенез ўзгаришларига олиб келади, кузатилган бу ўзгаришлар 15-кунга қадар тўлиқ тикланмайди. Препаратнинг 68,3 мг/м3концентрацияси юборилган тажриба ҳайвонларида 1 суткадан кейин уруғдоннинг каналчалари оралиқ бўшлиғида кўп бўлмаган шиш ва бириктирувчи тўқималарни бўшашиши, 3 суткасида эса ҳужайраларнинг вакуоллашиши каналчанинг базал қисмида гомоген масса йиғилиши кузатилади. Тажрибанинг кейинги кунларида эса шиш ҳолатининг йўқолиши кузатилади. 6,3 мг/м3концентрация юборилган ҳайвонларда тажрибанинг ҳамма кунларида уруғдон микроструктурасида ўзгаришлар кузатилмайди. Шундай қилиб, тажриба натижалари зеллек тажриба ҳайвонларига 582,3 мг/м3концентрацияда юборилганда гонадотоксик таъсир кўрсатишини, 68,3 мг/м3 концентрацияда эса гонадотоксик таъсир бўйича бўсаға даража эканлигини, 6,3 мг/м3концентрацияда эса таъсирсизлигини хулоса қилиш имконини беради. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling