Андижон ҳайвонот боғИ


КИЧИК МАКТАБ ЁШИДАГИ БОЛАЛАРНИ ЖИСМОНИЙ РИВОЖЛАНГАНЛИГИ ВА ТАЙЁРЛИГИНИ ТАШҚИ НАФАС ТИЗИМИ КЎРСАТКИЧЛАРИ


Download 1.14 Mb.
bet48/135
Sana21.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1372835
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   135
Bog'liq
biologiya fanining dolzarb muammolari

КИЧИК МАКТАБ ЁШИДАГИ БОЛАЛАРНИ ЖИСМОНИЙ РИВОЖЛАНГАНЛИГИ ВА ТАЙЁРЛИГИНИ ТАШҚИ НАФАС ТИЗИМИ КЎРСАТКИЧЛАРИ


М.Холмирзаева., Э.Халилов., З.Холматова
Андижон давлат университети
Организмда деярли барча жароёнлар энергия сарфи хисобига амалга ошади. Сарфланаётган энергия хужайраларда органик моддаларни кислород иштирокида оксидланиши натитижасида хосил қилинади. Мураккаб организмларда кислородни хужайраларга етиб бориши “кислород транспорт тизими” орқали амалга ошади. Кислород транспорт тизимига нафас, қон ва қон айланиш тизимлари киради. Ташқи нафас тизими кислород транспорт тизимининг бошланғич бўғими хисобланиб, атмосфера хавосини ўпка альвеолалари хавоси билан алмашиниб туришини таъминлайди. Ўпка вентиляцияси – бир минутда ўпкалар орқали ўтаётган хавонинг миқдори хисобланади. Ўпка вентиляциясининг катталигини нафас харакатларининг сони ва уларнинг чуқурлиги белгилайди. Жисмоний иш вақтида нафасни минутлик сиғими 8-10 ёшли болаларда бир минутда 50-60 литргача етади. Агар нафас харакатлари чуқурлиги оз бўлса уларнинг сони кескин ортиб кетади. Бу ёшдаги болаларда нафас харакатлари тартибсиз бўлади, кўп холларда нафасни ушлаб туриш кузатилади.
Ўйинлар ўзининг юқори эмоцианаллиги сабабли болаларда нафас харакатларини кескин ортишига олиб келади. Жисмоний юкламани қувватини ортиши кичик мактаб ёшидаги болаларда нафас харакатларини сонини катта болаларга нисбатан кўпроқ ортиради. Кўп холларда тинч холатда нафас харакатларида сезиларли даражада аритмия кузатилади ва у жисмоний иш вақтида нафас харакатларини сонини ортиши минутига нафас олиш сони 30 тага етганда йўқ бўлиб кетади.
Кичик мактаб ёшидаги болаларда нафасни ушлаб турганда уларнинг қонида оксигемоглобинни миқдори жуда тезда пастлаб кетади. Нафасни ушлаб туришни ихтиёрсиз тўхтатиш катталарга нисбатан оксигемоглобинни юқори концентрацияси содир бўлади. 8-11 ёшдаги болаларда кислород қарзининг энг юқори кўрсаткичи 1,5-3 литрни ташкил қилади. Бу холат уларни субмаксимал қувватдаги ишни бажаришни чегаралайди. Бундай юкламаларда ишни энергия билан таъминланиши гликолиз реакцияси хисобига қопланади, бироқ бу ёшдаги болаларда бу реакцияларни яхши ривожланмаганлигига уларда углевод захираларини камлиги сабаб бўлади. Шу сабабли кичик мактаб ёшидаги болаларга жисмоний юкламаларни белгилаганда уларни юқоридаги хусусиятларини хисобга олмоқ керак.
Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларни жисмоний ривожланганлиги ва тайёрлигини бахолашда болаларни кўкрак қафасини айланасининг узунлиги, ўпканинг тириклик хажми, тинч холатда нафас олгандан кейин чиқармасдан ушлаб туриш ва нафас чиқаргандан кейин нафас олмасдан ушлаб туриш вақтини аниқлаш кўрсаткичларидан фойдаланилди.
Кузатиш ишлари Жалақудиқ тумани халқ таълими бўлимига қарашли 37- умумтаълим мактабида ва Булоқбоши тумани халқ таълими бўлимига қарашли 30- умумтаълим мактабининг бошланғич синфларида ўқиётган ўғил болаларда олиб борилди. Кузатишда хар бир синфдан 25 та ўқувчи қатнашди.
Кўкрак қафасини соғлом катта бўлиши жисмоний ривожланганликни кўрсатучи муҳим кўрсаткич ҳисобланади. Шу сабабли болаларни ўсиши ва ривожланишини ўрганилганда албатта кўкрак қафасини кенглигини узунлиги ўрганилади. Кўкрак қафаси айланасининг узунлигини учта холатда нафас харакатлари оралиғида, чуқур нафас олганда ва чуқур нафас чиқарганда аниқланади. Биринчи синф ўқувчиларининг кўкрак қафаси айланаси узунлигининг ўртача кўрсаткичи нафас харакатлари оралиғида 57,6 ± 0,5 см тенг, чуқур нафас олганда 61,3 ± 0,4 см ва чуқур нафас чиқарганда 55,6 ± 0,5 см эканлиги аниқланди. Иккинчи синф болаларини ўртача кўрсаткичлари мос равишда 59,4 ± 0,45 см, 62,8 ± 0,6 см, 57,8 ± 0,5 см; учинчи синф ўқувчиларининг ўртача кўрсаткичлари нафас харакатлари оралиғида 61,9 ± 0,7 см, чуқур нафас олганда 66,3 ± 0,7 см ва чуқур нафас чиқарганда 60,1 ± 0,7 см тенг. Тўртинчи синф ўқувчиларининг ўртача кўрсаткичлари мос равишда 67,7 см, 71,4, см ва 64,4 см тенг.
Кўкрак қафаси айланаси узунлигининг йиллик ортиши биринчи ва иккинчи синф ўқувчилари ўртасида нафас харакатлари орасида 1.8 см, иккинчи ва учинчи синф болалари ўртасида 1,9 см , учинчи ва тўртинчи синф ўқувчилари орасида 5,8 см эканлиги аниқланди. Чуқур нафас олганда бу кўрсаткич мос равишда 1,5 см; 3,5; см 5,1 см экан. Чуқур нафас чиқарганда бу кўрсаткич биринчи ва иккинчи синф ўқувчилари орасида 2,4 см, иккинчи ва учинчи синф болалари ўртасида 2,3 см ва учинчи ва тўртинчи синф ўқувчилари ўртасида 4,8 см эканлиги аниқланди.
Болаларни кўкрак қафаси айланаси узунлигини йилдан йилга ортиб бориши ва энг катта кўрсаткич учинчи ва тўртинчи синф оралигида кузатилди. Бу албатта 10-11 ёшли болаларни ташқи нафас кўрсаткиларини бошқа ёшларга нисбатан юқори бўлишига имкон яратади.
Болаларда жисмоний ривожланишни баҳолашда функционал кўрсаткичлардан ўпканинг тириклик хажми ўрганиш муҳим ахамиятга эга. Бу кўрсаткични катталиги орқали болаларни жисмоний ривожланиши қанчалик даражада соғлом кетаётганлигини аниқлаш мумкин.
Биринчи синф ўқувчиларини ўпканинг тириклик хажмини ўртача кўрсаткичи 1338,0 ± 27,8 мл, иккинчи синф ўқувчиларининг ўртача кўрсаткичи 1457,5 ± 25,1 мл, учинчи синф ўқувчиларининг ўртача кўрсаткичи 1870 ± 30.4 мл ва тўртинчи синф ўқувчиларининг ўртача кўрсаткичи 2023 ± 42,2 мл эканлиги аниқланди.
Ўпканинг тириклик хажми кўрсаткичини йиллик ўсиши биринчи ва иккинчи синф ўртасида 119,5 мл, иккинчи ва учинчи синф ўртасида 412,5, учинчи ва тўртинчи синф орасида 153,мл ташкил қилди.
Болаларнинг ўсиши ва ривожланиши натижасида нафас тизими мукамаллашиб боради. Болаларни нафасни ихтиёрий ушлаб туриш кўрсаткичи орқали уларни аэроб ва анаэроб имкониятлари баҳоланади. Биринчи синфда ўқиётган болаларни нафас олгандан кейин нафасни ихтёрий ушлаб туриш вақтини ўртача кўрсаткичи 21,0 ± 0,2 с, иккинчи синф ўқувчиларини ўртача кўрсаткичи 28,0 ± 0,3 с, учинчи синф болаларининг ўртача кўрсаткичи 33,0 ± 0,1 ва тўртинчи синф ўқувчиларининг ўртача кўрсаткичи 36 ± 0,2 с ташкил қилди. Нафас чиқаргандан кейин нафасни ушлаб туриш вақтини ўртача кўрсаткичи биринчи синф ўқувчиларида 14,0 ± 0,2 с, иккинчи синф ўқувчиларида 16,0 ± 0,3 с, учинчи синф ўқувчиларида 19,0 ± 0,1 ва тўртинчи синф ўқувчиларида 20,0 ± 0,2 с тенглиги аниқланди.
Болаларни аэроб имкониятларини нафас олгандан кейин нафасни ушлаб туриш қобилиятини аниқлаш орқали кузатилганда, бу кўрсаткични болаларнинг ёши ортган сайин ортиб боришидан кўриш мумкин. Нафасни чиқаргандан кейин нафасни ушлаб туриш қобилияти орқали болаларни анаэроб имкониятлари бахоланади, бу кўрсаткични хам болаларни ёши ортган сайин кўтарилиб боришини кўриш мумкин.
Шундай қилиб, болаларни нафас тизимини ўртача кўрсаткичлари ёш ортган сайин ортиб бориши кузатилади, йиллик ўсишни энг юқориси биз ўрганган кўрсаткичларнинг кўпида иккинчи синф билин учинчи синф оралиғида кузатилди.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling