Андижон давлат тиббиёт институти ҳузуридаги


 – чи  бир вақтли эпидемиологик тадқиқот ва офтальмологик скрининг


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/51
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1340508
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   51
Bog'liq
Зохиджон автореферат оригинал

3 – чи 
бир вақтли эпидемиологик тадқиқот ва офтальмологик скрининг хам худди шундай 
скрининг услубларидан фойдаланиб ва умумқабул қилинган кўрсатмаларга амал қилиниб 
Андижонда ташкил қилинди ва ўтказилди. Унинг объекти – қаттиқ танлов йўли билан 
ташкил қилинган вилоят туманлари ва шахарларининг уюшмаган эркак ва аёлларнинг 56 
нафар геронт популяцияси бўлди.
4 – чи бир вақтли эпидемиологик тадқиқот ва офтальмологик скрининг Фарғона 
вилоятининг туманлари ва шахарларининг геронт эркаклари ва аёлларини уюшмаган, қаттиқ 
танлов усули билан ажратиб олинган гурухлари – популяциясида (76 нафар) амалга 
оширилди. Шулардан-17 таси скрининг текширувга тўлиқ жалб қилинди.
Тадқиқотда унифицирланган ва стандартирлаштирилган, 1–3 чи эпидемиологик 
тадқиқотларга уйғунлаштирилган скрининг дастури қўлланилди.
Хар тўрттала скринингни мақсади бир хил–геронт ахолининг умрини узайтириш ва 
глаукомани барвақт аниқлаш орқали, касалликнинг асоратларини бартарафлаб туриш йўли билан 
хаёт сифатини оширишдан иборат бўлди. Умуман, офтальмоскрининг тасдиқлади–ки, геронт ахоли 
учун, хар уччала водий вилоятида, яхши клиник амалиёт сифатида эпидемиологик мониторинга 
қаралиши керак ва у ёши улуғ ахолига аксарият хос бўлган аломатсиз глаукомани аниқлашда ўта 
қўл келади. Хозиргача геронт популяция учун халқаро миқёсда ва жумладан Ўзбекистонда хам, 
глаукомага оид скрининг дастури ва услублари йўқ эди. 
Тадқиқотимизда коронавирус инфекцияси пандемияси даврида глаукомага нисбатан улуғ 
ёшли ва геронт ахолида яна бир эпидемиологик тадқиқот режалаштирилган эди. Лекин бу даврда 
текширув худудидаги офтальмологик клиникалар карантинга ёпилиб фаолиятларини 
тўхтатганликлари учун, беморлар сони статистик ишлов учун етарлича бўлмаганлигини хисобга 
олиб ўтказилган скрининг маълумотлари тахлилларга киритилмади ва қолдирилди.
Эпидемиологик текширув махсус малакаси оширилган скрининг жамоаси билан (скрининг 
усуллари билан малакаси оширилган “мутахассис офтальмолог – тадқиқотчи тиббиёт 
бригадалари+оилавий шифокорлар+профилактик тиббиёт бўйича мутахассис”) билан хамкорлик 
қилиб амалга оширилди. Эпидемиологик объектлар (геронт популяция – водийнинг учта 
вилоятидан) 3 босқичда ўрганилди (2.1.3–расм): 
Тадқиқотнинг 1 чи босқичида – комплекс скрининг тиббий текширув жамоаси ташкил этилди 
ва Фарғона водийсининг учта вилояти барча шахар ва туманлари миқёсида эпидемиологик 
тадқиқот, офтальмологик скрининг учун текширув объектлари аниқланди. Объект/популяцияларни 
текширув учун мувофиқлиги асосланди. 


14 
2 – босқичда–эпидемиологик тадқиқот ва офтальмологик скрининга тайёргарлик 
тадбирлари ўтказилди. Геронт ахоли гурухлари яшаш жойларида махаллий фаоллар ва 
оилалар билан учрашувлар ташкил қилинди ва текширув мақсади оилавийлаштирилиб 
тушунтирилди, тадқиқотга максимал жалб қилиш ишлари ва дастурлари амалга оширилди. 
Скрининг жамоаси рахбари (супервайзер) ва профилактик тиббиёт бўйича мутахассис–
иштирокчи (жамоа аъзоси) текширув усуллари бўйича ўқитилди, стандартизациядан 
ўтказилиб эпидемиологик текширувга тайёрланди. 
3-чи босқичда тадқиқотга жалб қилинганларнинг 10 %ида синов скрининг-текшируви 
ўтказилди ва геронт-ахолини хамда тадқиқотчиларни тайёргарлик даражаси аниқланиб 
олинди. Шундан кейин текширув дастурларига қатъиян амал қилиниб Фарғона водийсининг 
Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларининг геронт ёшида бўлган ахолиси тўлиқ 
текширилди. Шундай ёндашув ноинфекцион касалликлар эпидемиологияси ва 
профилактикасини ўрганишда хамда такомиллаштиришда услубий даражаси мувофиқ ва 
юқори усул деб тавсия этилади ва баҳоланади. 
Глаукомани ташхислашда ва клиник кечишини бахолашда Нестеров таснифидан фойдаланилди, 
махсус офтальмологик ва қатъий кўрсатмалар бўйича чуқурлаштирилган текширув усуллари 
қўлланилди. Глаукома турлари ва глаукоматозли континнуумни (кўрлик, ногиронлик, 
асоратланишлар) ташхислашда анамнестик маълумотлардан (хатар омилларини, хамрох ва 
рақобатдош касалликларни аниқлаш учун) ва геронт мижоз – популяция шикоятларидан кенг 


15 
фойдаланилди. Бирламчи ўткир бурчакли глаукома учун беморларда аксарият шикоят ва 
субъектив аломатларни бўлмаслиги эътиборга олинди. Жуда кам холларда – кўрувни 
туманлашуви, камалак ёйини пайдо бўлиши, аккомадацияни ожизланиши ва миопизация 
кабилардан ташхис учун фойдаланилди. 
Барвақт ташхис қўйиш клиник, инструменталь ва жуфт кўзларни морфофункционал 
тавсифларига хамда глаукоманинг келиб чиқишига алоқадор хатар омилларини хисобга олишга 
асосланди. Стандарт ва алохида ташхисий қийинчилик туғдирувчи холатлар бўлганда 
кенгайтирилган ташхисий йиғмалардан фойдаланиб глаукомани клиник ташхиси қўйилди: 
тонометрия, биомикроскопия, гониоскопия, офтальмоскопия ва периметриялар барча 
контингентларда амалга оширилди. Қатъий кўрсатмалар билан заруриятга қараб – тонография, 
пахиметрия, 
ультратовушли 
текширув, 
гейдельбергга 
ретинотомография, 
лазерли 
поляриметрия, оптик когерентли томография, компьютерли периметрия, фундус – 
фотографирлаш ва электрофизиологик текширув усулларини қўллаш режалаштирилди. 
Офтальмотонусни интеграл бахолаш учун икки соатли, суткали ва циркадианли 
тонометриядан фойдалинилиб кўз ички босими даражаси ва кўз гидродинамикаси текширилди. 
Зидли кўрсаткичлар олинганда КИБ Маклаков тонометрияси билан қайтадан текширилди. КИБ 
нинг даражасини статистик меъёри деб (Ро) унинг 10 дан то 21 мм сим.уст.гача тенг даражасини 
ва КИБ нинг – 12 дан 25 мм сим.уст.га тенг тонометрик даражаси (Pt) олинди. 
Соғлом геронт популяция учун КИБ даражасини қуйидаги худудлари қабул қилинди:
- пастки норма 15 -18 мм сим. уст.; 
- ўртача норма 19 -22 мм сим. уст.
- юқори норма ≥23 мм сим. уст. 
Глаукома босқичлари мезонлари қуйидагича қўлланилди: бошланғич босқичида – Pt 22 – 
24 ва Ро – 18 – 22 мм сим.уст.тенг даражалари; авжланган босқичида – 19 – 21 ва 15 – 17 мм 
сим.уст. ва ўтиб кетган босқичида – 16-18 ва 10 – 14 мм сим. уст.га тенг бўлган офтальмотонус 
чегаралари қабул қилинди. 
Фарғона водийсининг ёши улуғ хамда кекса ёшдаги аҳоли популяциясида ўтказилган 
тадқиқот натижасида жамланган маълумотлар Epi Info, SpSS statistics хамда Microsoft Оffice 
дастурлар жамламасининг Excel 2021 дастуридан фойдаланиб статистик аҳамияти ўрганилди. 
Сифат кўрсаткичли омиллар ва натижа ўртасида боғлиқлик мавжудлигини баҳолашда 
биостатистиканинг хавф нисбати, аниқланган хавф нисбатини экстраполяция этиш учун 95% 
ишонч интервали, қабул қилинган маълумотларни статистик аҳамиятини аниқлаш мақсадида, 
Пирсон мезони бўйича Хи2 ва p хисобланди. Сон кўрсаткичли омиллар ва натижа ўртасида 
боғлиқлик мавжудлигини баҳолашда, биостатистиканинг Пирсон чизиқли регрессиясида таҳлил 


16 
қилиниб, R2 аниқланди. Қолаверса, қабул қилинган маълумотларни статистик аҳамиятини 
аниқлаш мақсадида, Фишер мезонидан фойдаланиб, Р хисобланди. Сифат кўрсаткичли 
омилларда аниқланган хавф нисбати ва 95% ишонч интервалларини “Forest plot” 
диаграммаларида логарифлигик ўсиш даражасида таққосланди. 
Диссертациянинг «Фарғона водийси шароитида глаукома билан касалланишнинг 

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling