Андижон давлат тиббиёт институти ҳузуридаги


Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/51
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1340508
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   51
Bog'liq
Зохиджон автореферат оригинал

Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши. Диссертация мавзуси бўйича жами 24 
та илмий иш, шулардан Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг 
диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш учун тавсия этилган илмий 
нашрларда 14 та мақола, жумладан, 8 таси республика ва 6 таси хорижий журналларда нашр 
этилган. 


12 
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация таркиби кириш, 9 боб, хотима, 
хулоса, амалий тавсиялар ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. 
Диссертациянинг ҳажми 187 бетни ташкил этади. 
ДИССEРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ 
Кириш қисмида ўтказилган тадқиқотларнинг долзарблиги ва зарурати кўрсатиб 
берилган, тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари таърифланган, диссертация ишининг 
Ўзбекистон Республикаси фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор 
йўналишларига мувофиқлиги кўрсатиб берилган, ишнинг илмий янгилиги ва 
натижаларнинг амалий аҳамияти келтирилиб, тақдиқот натижаларининг амалиётга жорий 
этилиши, нашр этилган ишлар ҳамда диссертация тузилиши тўғрисидаги маълумотлар баён 
қилинган. 
Диссертациянинг «Хозирги даврда глаукомани ёши улуғ ва геронт аҳоли 
популяциясида эпидемиологик ҳусусиятлари(адабиётлар шарҳи)» деб номланган биринчи 
бобида эпидемиологик ва клиник муаммоларнинг ҳозирги ҳолатини, шунингдек, аҳоли ўртасида 
глаукома ва унга боғлиқ патологик жараёнларнинг асосий хавф омилларининг профилактик 
жиҳатларини таҳлил қилиш ва ташхис қўйиш ва ташхис қўйишни оптималлаштириш. аҳоли ва 
глаукома билан оғриган беморлар орасида глаукомани олдини олиш. Адабиётларни таҳлил 
қилиш натижасида ушбу муаммо бўйича ҳал қилинмаган муаммолар аниқланди. 
Диссертациянинг «Текширилган беморлар тавсифи ва фойдаланилган тадқиқот 
усуллари» деб номланган иккинчи бобида тадқиқотлар материаллари ва усуллари баён 
қилинган. Эпидемиологик тадқиқотлар учун Андижон давлат тиббиёт институтининг кўз 
касалликлари бўлими базасида амалга оширилди. Унинг объектлари қилиб 2015 йилда, 2016 
йилда, 2017 йилда ва 2018 йилда ушбу даволаш муассасига мурожат қилган ва стационар давони 
ўтаган улуғ ёшли ахоли популяцияси (60 – 74 ёшлилар), қария ёшидаги ахоли популяцияси (75 
– 89 ёшлилар) ва геронт ахоли популяцияси (90 ёшлилар ва ундан ошганлар) олинди. Глаукома 
билан мазкур беморларнинг касаллик тарихлари эпидемиологигик тахлил усули кўлланилиб 
ўрганилди. Эркак ва аёллар популяциясида клиник – эпидемиологик ва анамнез маълумотлари, 
офтальмологик скрининг тавсифлари тахлил қилинди. Глаукомани тарқалиши, клиник кечиши, 
авж олиши ва хатар омиллари «мурожаат қилиш» кўрсаткичи бўйича текширилган контингентда 
аниқланди, 5 йиллик эпидемиологик тавсифлари динамикаси қиёсланиб бахоланди. 
Наманган вилоятида амалга оширилди, унинг объекти Наманганнинг барча туманлари ва 
шахрининг уюшмаган ≥90 ёшдан ортган эркак ва аёллар ахолисидан (59 нафар) иборат бўлди. 
Текширув баённомаси бўйича қаттиқ танлов йўли билан геронт популяция ажратилди ва 


13 
скрининг хамда профилактик кўрув бўйича тавсия қилинган Халқаро тажриба кўрсатмаларидан 
келиб чиқиб уларда глаукома, унинг хатар омиллари ва коморбидлик фони ўрганилди.

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling