8
касалликларни эрта ташҳислаш ва олдини олиш,
ташхислаш, профилактика ва даволаш
усулларини
такомиллаштириш» (2015-2020 йй.) лойиҳаси доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади аҳоли орасида глаукомани тарқалиши, кечиши ва
профилактикасини уларнинг ёши ва геронтологик хусусиятларига боғлиқлигини
аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
ёши улуғ аҳоли популяциясида глаукома эпидемиологиясини аниқлаш ва Фарғона
водийси шароитида унга муқобил профилактик тавсияларни ишлаб чиқиш;
Фарғона водийси ёши улуғ аҳоли популяциясида глаукоманинг тарқалишини баҳолаш
ва специфик худудга мос профилактикаси учун таянч негизларни аниқлаш;
ёши улуғ ва геронт аҳоли популяциясида глаукоманинг
клиник-эпидемиологик
кўрсаткичлари таркиби ўзгаришларининг 4 йиллик динамикасини аниқлаш ва баҳолаш;
ноинфекцион касалликлар пандемияси даврини глаукоманинг эпидемиологик
кўрсатгичлари ва клиник кечишига таъсирини аниқлаш ва баҳолаш;
ёши улуғ аҳоли популяциясида глаукомани тизимли ва
локал хавф омилларини
аниқлаш ва баҳолаш;
Фарғона водийсининг геронт аҳоли популяциясида глаукомани эндоген ва экзоген хавф
омилларини аниқлаш ва баҳолаш;
геронт аҳоли популяциясида глаукома кечишини хавф омилларига боғлиқлигини
қиёсий аниқлаш ва баҳолаш;
Фарғона водийси геронт аҳоли популяциясида глаукомани клиник кечиши ва авж
олиши
хусусиятларини аниклаш;
геронт аҳоли популяциясида глаукома келиб чиқиши ва кечишида коморбидлик ролини
аниқлаш ва баҳолаш;
ёши улуғ ва геронт аҳоли популяциясида глаукомани эрта аниқлаш, авжланиши ва
асоратлари профилактикаси дастури хамда алгоритмини ишлаб чиқиш.
Do'stlaringiz bilan baham: