Андижон давлат тиббиёт институти ҳузуридаги
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
Зохиджон автореферат оригинал
- Bu sahifa navigatsiya:
- Х.Х. Турсунов Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш раиси, тиббиёт фанлари доктори, доцент Д.З. Мамарасулова
- Н.Р. Узбекова
- КИРИШ (фан доктори (DSc) диссертацияси аннотацияси) Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти.
«____» _____________ соат _____даги мажлисида бўлиб ўтади. (Манзил: 170100, Андижон
шаҳри, Ю.Отабеков кўчаси, 1-уй; Тел/факс: (+998) 74-223-94-50; e-mail: info@adti.uz). Диссертация билан Андижон давлат тиббиёт институтининг Ахборот–ресурс марказида танишиш мумкин _______рақами билан рўйхатга олинган. Манзил: 170100, Андижон шаҳри, Ю.Отабеков кўчаси, 1-уй; Тел/факс: (+998) 74-223-94-50. Диссертация автореферати 2022 йил «_______» ________________ куни тарқатилди. (2022 йил «_____» ___________ даги ________________ рақамли реестр баённомаси). Х.Х. Турсунов Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш раиси, тиббиёт фанлари доктори, доцент Д.З. Мамарасулова Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш илмий котиби, тиббиёт фанлари доктори, доцент Н.Р. Узбекова Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш қошидаги илмий семинар раиси, тиббиёт фанлари доктори, доцент 5 КИРИШ (фан доктори (DSc) диссертацияси аннотацияси) Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Глаукома пандемик табиатли юқумли бўлмаган касалликлар орасида кенг тарқалганлиги, қимматбаҳо даволаш усуллар заруратига олиб келишлилиги, хавфли асорати (кўрлик) даражасини юқорилиги ва ҳаёт сифатини кескин ёмонлашуви билан боғлиқлиги туфайли алохида ўрин эгаллайди . Ёши улуғ (кексалар ва қариялар) ва геронт аҳоли (узок умр кўрувчилар) популяциясида глаукомани ўрганиш масалалари бўйича адабий манбалар сони жуда кам (89 ёшгачадагиларда) ёки умуман йўқ (90 ёшдан ошганларда), борларидаги маълумотлар эса анча эскирган ва зиддиятли. Бугунги кунда дунёда олиб борилаётган тадкикотларда хозирда маълум бўлган глаукомани даволаш усулларидан хеч қайсиси мукаммал ҳисобланмаслиги аниқланган, йўқотилган кўрув фаолиятини (кўрликни) 100% ўрнини босмайди ва давони ўзи кўпинча асоратлар хавфидан холи эмас бўлади [Коновалова О.С. ва б.қ. 2017; Назаров Б.М. ва б.қ. 2021;Vang Q. et al., 2017]. Хозирги кунда касалликни ташхислаш ва даволаш сохасида эришилган ютуқлар улкан, лекин шунга қарамасдан, эпидемиологик тадқиқот натижалари бўйича аниқланишича, глаукома билан касалланиш даражаси бутун дунёда ортиб бормоқда, уни тўхтатиш имконияти бўлмаяпти. Ушбу тоифа беморларнинг, айниқса ёши улуғларни ва геронт ахолини ҳаёт сифатини яхшилаш ва уларнинг умумий яшовчанлигини ошириш замонавий офтальмологиянинг ўта долзарб муаммоларидан бири хисобланади. Адабиётларни ўрганиш натижалари асосида хулоса қилиш мумкин-ки, глаукомани “юмшатиш” масаласида хозирги пайтгача шартта кесадиган (радикал) ягона фикр билдирилмаган [Исаков И.Н. ва б.қ. 2019; WHO, 2017]. Турли минтака ва популяцияларда шу жумладан, геронтларда глаукомани келиб чиқишида худудий хатар омилларининг аҳамиятли тўлиқ аниқ эмас. Бундан ташқари, глаукомани юкори суратларда кузатилаётганини ва ушбу тенденцияни келгуси йилларда сақланиб колишлигини прогноз қилинаётганлигини эътиборга олиш керак. Бутун жаҳон соглиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) маълумотларига кўра глаукомали беморлар сони дунё миқёсида 60,5 млндан то 105 млнтагача етиб кузатилади, келгуси 10 йил давомида касалланганлар сони яна 10 млнга ортиш прогноз қилинади ва биргина глаукомани нейрооптикопатия сабаб бўлиб 15-20 фоизга ногиронлик кўпаяди [WHO, 2013]. Айрим ривожланган мамлакатларда глаукома билан касалланиш суръати 95 фоизга ортган [Запорожец Л.А., 2018], 50 фоиздан 87 фоизга етиб аҳолида касаллик шикоятларсиз ўтиши сабабли вақтида аниқланмайди [Zucchialti T. et al., 2015]. Турли мамлакатларда глаукомани турларини аниқланишида хам 3 бароварга етиб тавофутланишлар тасдиқланган ва ёшга 6 боғлиқ холда тадқикотчилар томонидан аксарият билдирилган фикирларга қараб, глаукомани оғир асоратларини (кўрлик) келтириб чиқариш ошиб боради 1,2,3 . ЖССТ тавсияларига кўра бундай вазиятда глаукома ва унинг хатар омилларини аҳолини орасида барвақт аниқлаш хамда камайтиришни асосий ва ягона йўли эпидемиологик тадқиқотлар тасдиқлаб берган маълумотларга асосланган профилактика хисобланади. Бунинг учун глаукомани эпидемиологик тавсилотларини аниқлаш қўлламини турли мамлакатларда, барча аҳоли қатламларида, муаъян мамлакат худудларида ва ёш гурухларида, масалан, геронт популяцияда кенгайтириш долзарб аҳамият касб этади. Геронт аҳолида шу йўналишда маҳсус инновацияли профилактика дастурларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш актуал муаммо ва зарурият бўлиб қолган. Боиси, айнан шундай превентив мақсадли геронто-офтальмоскрининг жуда кам амалга оширилган, Ўзбекистонда бўлса ўтказилмаган. Ўзбекистон тиббиётини ислоҳ қилиш дастурларида профилактика тизимини такомиллаштириш устивор вазифа қилиб кўйилган ва Президент Қарорларида алоҳида кўрсатилган 4 . Мамлакат фани ва соғлиқни сақлаш тизимига ноинфекцион сурункали касалликларни барвақт аниқлаш, профилактикаси ва асоратларини олдини олишга қаратилган самарали ишловчан технологияларни яратишга қаратилган вазифалар қўйилган. Шулардан келиб чиқиб геронт аҳолида глаукомани донозологик шакилланиши боскичида барвақт аниқлаш ва профилактика қилиш технологияларини мувофиқлаштирилиб такомиллаштиришга йўналтирилган эпидемиологик тадқиқотларни бажариш мақсадга мувофиқ ва долзарб илмий йўналишдир. Ушбу диссертация тадқиқоти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 декабодаги Олий Мажлисга ва Ўзбекистон ҳалқига мурожатномасида “соғлиқни сақлаш тизимида янги механизмларни жорий қилиш” бўйича белгилаб берган вазифаларни амалга оширишда ҳамда 2020 йил 12 ноябрдаги ПҚ-4891-сон “Тиббий профилактика ишлари самарадорлигини янада ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги фармонида қўйилган кўрсатмаларни амалга оширишда муъаян даражада хизмат қилади. Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling