Андижон давлат тиббиёт институти ҳузуридаги


профилактикасини скринингли асослари ва алгоритмлари (геронт популяция


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/51
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1340508
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   51
Bog'liq
Зохиджон автореферат оригинал

профилактикасини скринингли асослари ва алгоритмлари (геронт популяция 
мисолида)» деб номланган саккизинчи боби Фарғона водийсида глаукома профилактикаси 
скрининги асослари ва алгоритмларини ишлаб чиқишга бағишланган. 
Ёш омили, шубҳасиз, геронтоглаукомани сезиларли кўпайтирувчи ва авжлантирувчи, 
аксарият глаукома хуружларига олиб келувчи хатар омили сифатида геронт ахолида 
тасдиқланади. Этник омилни патоген таъсири 1,5 баробарга етиб “кучлироқ” эркакларда 
кузатилади. Чунончи, ≥ 90 – 100 ёшли эркак ва аёлларда глаукомани хуружли кечиши 
частотаси мувофиқ холда 25,00 ± 0,68 % ва 18,18 ± 6,11 %дан қайд этилади [RR = 0,667; 95% 
ИИ mini = 0,174; max = 2,557]. 
Бошқа ёш гуруҳларида ГлХв частотаси эркак аёлларда шундай сезиларли тафовут 
билан қуйидагича %ларда кузатилади: 90 – 94да 21,43 ± 10,97 % ва 16,67 ± 8,78 %дан (Хи


0,117; RR = 0,733; mini = 0,124; max = 4,346; Р = 1,000); 95 – 99да 33,33 ± 19,25 % ва 16,67 ± 
10,76 %дан [RR = 0,400; min = 0,041; max = 3,900; Хи

= 0,648; Р = 0,369] ва ≥ 100 дан 
ошганларда 0,00 ± 0,00 % ва 33,3 ± 27,22 %дан [RR = 0,571; min = 0,158; max = 2,062; СИ]. 


28 
Махсус статистик ишлов берилиб тахлил қилинган хам (МХИН бўйича хатар даражаси 
бахоланганда) гендер ва ёш омилини геронтоглаукомани хуружланиб кечишига сезиларли 
боғлиқ эканлиги тасдиқланади [Хи

= 0,149; Р = 0,700; RR = 0,586; Р = 0,459; 95% ИИ (min = 
0,145; max = 2,373].
Агарда амалий фаолиятда шулардан келиб чиқиб, скрингли амалиётга кучли урғу 
берилса ва унинг асосида геронт ахолида даволаш дастурлари такомиллаштирилиб борилса, 
геронт эркакларни хар тўртинчисида ва геронт аёлларнинг эса салкам хар тўртинчисида 
глаукома хуружсиз ва шиддатланиб авжланиши хавфсиз ўтади. 
Офтальмоскрининг глаукомани геронт ахолида барвақт аниқлаш учун энг яхши клиник 
амалиёт бўлиб хисобланади.
Биз геронтглаукоманинг барвақт аниқлаш ва самарали назоратини таъминлаб берувчи 
офтальмоскрининг алгоритмини ишлаб чиқдиқ ва фаолият учун амалиётга тавсия этдик (1 
чи схемада тадқим этилган). 
Ушбу алгоритм глаукомли орқага қайтариб бўлмас жараёнларни (кўрликни) геронт 
ёшдаги ахолида барвақт аниқлаш ва бартарафлаш имкониятини кекин оширади. Хусусан, 
геронтоглаукомани илк босқичларини ва симптомсиз кечишини ташхислаш имкониятини 
100,0 %гача етиб оширади геронт ахолида комплаенсга амал қилмасликни бартарафлашни 
глаукомани сурункали прогредиентли кечишини барвақт аниқлаш даражасини эркакларда то 
65 %гача ва аёлларда то 64 %гача, бизнинг тахлилларимиз бўйича, тавсия этилган дастур ва 
алгоритм яхшилайди. 
Фақат офтальмотонус холати ва клиник аломатлар бўйича геронтоглаукомага ташхис 
қўйиш касалликни хамда унинг ўтказиб юборилган босқичларини нохолис ва ночин 
аниқланишгача олиб келувчи сабаблардан бири хисобланади. Геронтглаукомани скрингли 
махсус дастур ва алгоритмлардан, хусусан, биз ишлаб чиққан схемадан фойдаланиб аниқлаш 
ва назорат қилиб бориш даволаш профилактиканинг самарасини 64 – 65 %дан то 100,0 %гача 
етиб яхшилаш имкониятини беради. 

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling