Андижон давлат тиббиёт институти ҳузуридаги


нуқталар»ни барвақт аниқлаш ва бартарафлашнинг таянч илмий асослари


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/51
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1340508
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   51
Bog'liq
Зохиджон автореферат оригинал

нуқталар»ни барвақт аниқлаш ва бартарафлашнинг таянч илмий асослари 
(эпидемиологик тадқиқот натижалари) деб номланган еттинчи боби Андижон 
вилоятининг геронт ахолисида глаукомани эпидемиологик тадқиқотлари натижалари 
ёритилган. 
Муъаян вилоят туманлари кўламида касалланишнинг тарқалиши хусусиятларини аниқ 
билиш глаукомани ва у билан боғлиқ келиб чиқадиган глаукоматозли «охирги нуқталар»ни 
(кўрлик, ногиронлик, касалхонага тез-тез тушиш) иложи борича эрта аниқлаш ва фаол 
профилактикани ўтказиш имкониятини беради. 
Шунингдек, ушбу касаллик кенг тарқалган жўғрофий – иқтисодий худудларда 
молиявий ва тиббий ресурслардан максимал даражада фойдаланиш шароити туғдирилади. 
Глаукома билан касалланиш ҳақидаги эпидемиологик маълумотлар, турли ахоли 
гуруҳларида ва шунингдек геронт популяцияда, у ёки бу худудларда глаукома ва у билан 
боғлиқ келиб чиқадиган «охирги нуқталар» учун махаллий профилактика дастурларини 
яратиб беришга асос бўлиб хизмат қилишади.
Геронт ахолининг ҳаёт сифатини яхшилаш ва уларнинг умумий яшовчанлигини 
ошириш илмий офтальмологиянинг долзарб масалаларидан бири хисобланади. Шу билан 
бирга, бизга илмий манбалардан ойдин бўлди-ки, глаукомани ва глаукоматозли «охирги 
нуқталар»ни бартарафлаш ёки уларга “скринингли тўсиқ қўйиш” борасида эпидемиологик 
натижаларга асосланган янги фикр айтилмаган. 
Шу муносабат билан превентив илмий офтальмологияни асосий вазифаси, жумладан 
глаукома мисолида, соғлиқни сақлашни асосли бошқарув қарорларини қабул қилиш 
имконини берадиган бундай эпидемиологик маълумотлар ва баҳолаш мезонлари билан 
таъминлашдан иборат бўлиши керак. 
Андижон вилоятининг геронт ёшдаги ахолисида шундай мазмунли эпидемиологик 
тадқиқотлар глаукомага ва «глаукоматозли охирги нуқталар»га бағишланиб амалга 
оширилмаган. Биз буни бажардик. 


26 
Андижоннинг геронт популяциясида бирламчи глаукома кучли ифодаланган гендерлик 
хусусияти билан ифодаланади: бирламчи БОБГ эркакларда 5 баробарга етиб фарқ билан 
аёллардаги бирламчи ЁБГга нисбатан кўп учрайди (Р˂0,001). Аёлларда бўлса БОБГ 3,5 
баробардан зиёд юқори частотада БЁБГ га нисбатан кўп кузатилади (Р˂0,01).
Ёшга боғлиқ хос жихатлар хам тасдиқланади: биринчидан, бирламчи глаукома энг кўп 
частота билан – 95 – 99 ёшлиларда кузатилади ва иккинчидан, ёш ортиши билан эркакларда 
4 баробарга етиб (асосан БОБГ глаукома хисобига) ва аёлларда – 2,5 мартага етиб (асосан 
БОБГ хисобидан) кўпайиб боради. 
Водийнинг бошқа худудларида олинган тадқиқот натижаларидан келиб, уларга қиёслаб 
бахолаш учун, Андижон вилоятининг геронт ахолисида иккала кўз глаукомасини 
эпидемиологияси ва ифодаланишининг худудий хусусиятлари ўрганилди (7.2.3– жадвал 
тақдим қилинган).
Маълум бўлдики, бир кўз глаукомаси текширилган контингентда тасдиқланмайди. ≥ 90 
– 100 ёшли Андижон вилоятини барчасида иккала кўз глаукомаси тасдиқланади ёки 100,00 
+ 0,00 % тарқалиш частотаси билан қайд этилади. Геронт ахолининг барча ёш гуруҳларида 
шундай тарқалиш частотаси тасдиқланади. Геронт – эркак ва геронт аёлларда хам, 90 – 94 ва 
95 – 99 хамда ≥ 100 дан ошган гуруҳларни жамида – ИКГЛ 100,00 + 0,00 %дан кузатилади. 
Статистик сезиларли ифодаланган тафовутлар ёки хавф хатар даражаси (ХДБ), гендер 
ёки бўлмаса ёш омилига боғлиқ холда, ИКГЛ нинг тарқалиш даражасида тасдиқланмайди 
(СИ).

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling