Andijon davlat tibbiyot instituti farmatsevtik fanlar kafedrasi


Download 7.12 Mb.
bet396/431
Sana31.01.2024
Hajmi7.12 Mb.
#1819576
1   ...   392   393   394   395   396   397   398   399   ...   431
Bog'liq
Farmatsevtik texnologiya majmua

2.4. Суюқ дори турларини тайѐрлашда ишлатиладиган кукун ҳолидаги модданинг миқдори 3 % ва ундан кўпроқ бўлганда ушбу моддаларнинг концеитрланган эритмаларидан фойдаланилади.
Кукун (порошок) ҳолида ѐзилган моддаларнинг концентрланган эритмалари бўлмаганда уларни ўлчов идишида тайѐрланади, бунда моддаларнинг ҳажм ошиш коэффициенти (ҲОК) ҳисобга олинади. N
Смах (%)= ХОК
Смах - дорининг максимал концентрацияси
N - дорининг ҳажми ўзгарилишига йўл қўйилиши мумкин бўлган хатолик даражаси
ҲОК - ҳажм ошиш коэффициенти
Мисол: Solutionis Calcii choridi 5 % - 200 ml
Glucosi 60,0
Natrii bromidi 4,0
Микстура ҳажми - 200 мл.
Микстура - тайѐрлашда коицентрланган эритмалардан фойдаланилади. Флаконга 45 мл сув, 20 мл 50 % (1:2) кальций хлорид эритмаси, 120 мл 50 % [1:2) глюкоза эритмаси ва 15 мл 20% (1:5) натрий бромид эритмаси солиб тайѐрланади.
Агар дорихонада глюкозанинг концентрланган эритмаси бўлмаса (50 % ѐки 40 %}, у ҳолда микстура ўлчов идишида тайѐрлаиади: идишга тахминан 120 мл тоза қайнок сув қуйилиб, унда 60,0 г глюкоза эритилиб совитилади; совиган эритма бошқа ўлчамли идишга ўтказилади ва ҳажми 165 мл га етказилади: сўнг флаконга сузиб ўгказилади; зритмага 20 мл 50% (1:2) кальций хлорид эритмаcи, 15 мл 20% (1:5) натрий бромид эритмаси қўшилади.
Микстура тайерлаш учуи зарур бўлган эритувчи миқдорини глюкозанинг ҳажм ошиш коэффиценти бўйича ҳам ҳисоблаш мумкин. Бунда 60 г глюкоза эритилганда олинадиган ҳажм (0,69x60) = 41,5 млдир. 200 мл эритма тайѐрлаш учун олинадиган тозаланган сув миқдори 200- (20+ 15 + 41,4)=123,6 мл ни ташкил этади.
Кальций хлориднинг махсус физик аа кимовий хоссаларини хисобга олиб (ўта гигроскопик) суюқ дори турларини тайѐрлашда унииг 20 ѐки 50 % ли конценрланган эритмалари ишлатилади.
Мисол: Natrii tiosulfatis 60 % - 100,0
(Демьянович бўйича 1-сон эритмаси)
Ушбу эритма моддаларнинг массаси бўймча тайѐрланади (60г+40г=100г) Лекин тайѐр бўлган эритма ҳажми 70,6 мл чиқади.
Юқоридаги эритмани 100 мл миқдорда тайѐрлаш учун 85г тиосульфат (натрий олиниши керак.
60 г - 70,6 мл х - 100 мл х = = 84,995=85г
Эритма тайѐрлаш учун ўлчамли идишда 85г тиосульфат натрий сувда эритилади, сўнг эритма ҳажми сув қўшиб 100 мл га етказилади, ўлчамли идиш бўлмаса, олинадиган тоза сув миқдори ҳажм ошиш коэффициенти билан хам хисобланиши мумкин; тиосульфат натрий учун 0,51x85 — 43,4 мл; 100-43 — 57 мл.
Идишга 57 мл тоза сув олиб, унда 85 г натрий тиосульфат эритилади; эритма флаконга сузиб ўтказилади, шундан кейингина ишлатилиши мумкин.
Эритмани оғирлик-ҳажм концентрацияси бўйича 60 г тиосульфат натрий олиб, унинг устига ҳажм 100 мл бўлгунча сув қуйиб тайѐрлаш ман қилинади, чунки у ҳолда даволаш учун зарур бўлган концентрацияга эришиб бўлмайди (-16,37%).
2.5. Агар суюқ дори тури таркибида ўсимликлардан олинган сувли ажратмалар бўлса, унда кукун ҳолатдаги дори моддаларини сузиб ўтказилган ва совитилган ажратмада эритилади; зарур бўлса эритма кўрсатилган ҳажмга етказилиб, яна бир марта сузилгач, флаконга қуйилади.
Бундай ҳолларда концентрлангаи эритмалардан фойдаланишга рухсат этилмайди,
Ўсимликнинг сувдаги дамламаси ишлатиш учун тайѐр бўлгандагина, унга шарбатлар, настойкалар, суюқ экстракт, шунингдек, бошқа гален ва новогален препаратлари қўшилади. Дорихоналарда доривор ўсимликлардан «концентрланган дамламалар» тайѐрлаш тақиқланади, чунки бу ҳолда ўсимликдан сувга чиқиши керак бўлган моддалар тўла-тўкис ажралиб чиқмайди.
Мисол: Rp: Infusi herbae Leonuri 12,0 – 200 ml

Download 7.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   392   393   394   395   396   397   398   399   ...   431




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling