Andijon davlat tibbiyot instituti farmatsevtik fanlar kafedrasi


Ш. Концентрланган эритмалар тайѐрлаш


Download 7.12 Mb.
bet405/431
Sana31.01.2024
Hajmi7.12 Mb.
#1819576
1   ...   401   402   403   404   405   406   407   408   ...   431
Bog'liq
Farmatsevtik texnologiya majmua

Ш. Концентрланган эритмалар тайѐрлаш
3.1. Концентрланган эритмалар (концентратлар) – бу рецептда кўрсатиладигандан (ѐзиладигандан) кўра бирмунча юқори концеитрацияда бўлган, дорихонада олдиндан тайѐрлаб қўйиладиган муайян дори моддасининг аниқ даражадаги эритмаларидир.
Концентратлар тушунчасига ншлаб чиқариш корхоналари томонидан тайѐрланган айрим доривор ўсимликларнинг (валериананинг илдиз ва илдизпояси 1:2 адонис ўти 1:2 арслонқуйруқ ўти 1:2 ва бошқалар) концентрланган экстрактлари ҳам киради. Концентратлардан фойдаланиш фармацевт ишини енгиллаштиради, унинг иш унумдорлигини оширади, тайѐрланадиган суюқ дори турлари сифатини яхшилайди, аҳолнга дори етказиб беришни тезлаштиради.
Концентрланган эритмаларни гигроскопик, ўз таркибида кристаллизацион сувни сақловчи моддалардан тайѐрлаш тавсия этилади.
Концентратларнинг номенклатураси дорихонанинг рецептураси ва иш ҳажмига асосан белгиланади.
Концентрланган эритмалар ишлатиш муддатини эътиборга олган ҳолда, заруриятига қараб тайѐрланади.
Концентрланган эритмаларни асептик шароитида янги ҳайдалган тозаланган сувда оғирлик-ҳажм усулида ўлчов асбобларидан фойдаланган ҳолда тайѐрланади.
Ўлчов асбоблари бўлмаган тақдирда, керак бўлган сув миқдорини эритма зичлиги қийматини ѐки ҳажм ошиш коэффициентини эътиборга олган ҳолда аниқланади.
Тайѐрланган суюқликлар сузилади, тўлиқ кимѐвий таҳлилдан ўтказилади ва бошқа механик (бегона) аралашмалар йўқлиги текширилади.
Тайѐрланадиган концентрланган эритманинг тўйинган ҳолда бўлишига йўл қўймаслик лозим, чунки тўкинган эритмаларда ҳарорат пасайиши билан эриган модда кристаллизацияга учраб чўкмага тушади.
Эритмаларнинг концентрацияси қуйидаги чегараларда ошиқ ѐкн кам, бўлишига рухсат берилади:

  • 20 % ва 20% гача бўлган эритмаларда ± 2 %.

  • 20% дан ортиқ бўлган эритмаларда ± 1%. Масалан,

  • 10 % эритманинг фоизи 9,8% дан 10,2 % гача бўлиши мумкин;  20 % эритманинг фоизи 19,6% дан 20,4 % гача бўлиши мумкин;  50 % эритманинг фоизи 49,5% дан 50,5 % гача бўлиши мумкин.

Концентрланган эритмаларни таркибидаги физик ва кимѐвий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда сақланиши керак. Уларни оғзи берк штангласларда, қуѐш нури тушмайдиган ерда ва ҳаво ҳарорати 25°Сдан ошмаган холда сақлаш керак. Эритма совитгичда сақланганда ҳарорат 3-5 °С атрофида бўлиши керак. Эритма сақланадиган штангласда эритма концентрацияси, серия рақами, тайѐрланган вақти ва таҳлил рақами ѐзилган ѐрлиқ ѐпиштирилган бўлиши керак. Эритмалар рангининг ўзгариши, лойқаланиши, чўкма пайдо бўлиши ѐки юзида парда хосил қилиши каби ҳолатлар эритманинг ишга яроқсизлик аломати ҳисобланади.

Download 7.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   401   402   403   404   405   406   407   408   ...   431




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling