Andijon davlat tibbiyot instituti farmatsevtik fanlar kafedrasi


Концентрланган эритмалар тайѐрлаш


Download 7.12 Mb.
bet406/431
Sana31.01.2024
Hajmi7.12 Mb.
#1819576
1   ...   402   403   404   405   406   407   408   409   ...   431
Bog'liq
Farmatsevtik texnologiya majmua

3.2. Концентрланган эритмалар тайѐрлаш.
Мисол: 1 литр 50% глюкоза эритмаси тайѐрлаш талаб этилади. Эритма тоза, ўлчамли идишда тайѐрланади. Буни тайѐрлаш учун 500 г глюкоза моддаси олиниши керак. Лекин глюкозанинг таркибида 10% намлиги бўлганлиги сабабли, керакли глюкозанинг миқдори қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
Ах100
;
М=100В М= (500x100) : (100-10) = 555,55
М - эритма тайѐрлаш учун керак бўлган глюкоза массаси; А - рецептда кўрсатилган сувсиз тоза глюкоза миқдори, г; В - дори моддада сақланувчи сувнинг фоиз миқдори.
Демак, 555,55 г 10% намлиги бўлган глюкоза ўлчовли колбага солинади, етарли миқдордаги иссиқ сувда эритилади ва совитилади, сўнг сув миқдорини 1 литрга етказилади ва фильтрланади.
Маълум ўлчовли идиш бўлмаган тақдирда, эритувчи миқдори эритма зичлиги қийматидан фойдаланиб ҳисобланади. Ҳисобларда 1 литр 50 % глюкозанинг оғирлиги, 1,1857 г/мл х 100= 1185,7 г эканлиги асос қилиб олинади.
Эритувчи моддий миқдорини шунингдек ҳажм ошиш коэффициенти бўйича ҳисоблаш мумкин: бунда 550г глюкоза эриганда 379 мл ҳажмни эгаллайди (0,69x550=379). Демак, 621 мл сув керак. Таҳлилда эритма концентрацияси мўлжалдагидан ортиқ ѐки кам чиқса, у ҳолда концентрациясини созлаш зарур.
3.2. Эритманинг зичлиги ѐки ҲОК и ѐрдамида сув хажмини аниқлаш тартиби.
Мисол: 1литр 50% кальций хлорид эритмасини тайѐрлаш.
50% калъций хлорид эритмасининг знчлиги 1,207 г/мл ва 1 литр эритманинг массаси 1207 г (1000 х 1,207). 1 литр эритмани тайѐрлаш учун 500 г кальций хлорид олинади, демак, сувни оғирлиги 707 г (1207 - 500) ѐки тозаланган сувни зичлиги 1 г/мл бўлганда 707 мл ташкил этади.
Кальцнй хлоридни ҲОК и 0,58 мл/г. Ушбу 500 г моддани эритилганда зритмани ҳажми 290 мл га кўпаяди (500 х 0,58). Шу сабабли 1 литр 50 % кальций хлорид эритмасини тайѐрлаш учун 710 мл (1000 - 290) тозаланган сув чиқиши керак.
3.3. Концентрланган суюқлик тайѐрланганда унинг концентрацияси йўл қўйилиши мумкин бўлган миқдоридан ошиб кетса ѐки кучсизроқ бўлса эритмани концентрацияси тўғриланади.
а) Суюқликнинг концентрацияси талаб этилганидан юқори бўлса, уни суюлтириш
учун сувнинг миқдори қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
А х (С - В)
V = ------------------- В
V - тайѐрланган эритмани суюлтнриш учун керак бўлган сув миқдори, мл; А - тайѐрланган эритманинг ҳажми, мл;
С - эритмани хақиқий концентрацияси, %;
В - эритмани талаб этиладиган концентрацияси, %.
Масалан, калий йодиднинг 3 л 20% ли эритмаси тайѐрланди. Тахлил эритмада 23% эриган модда борлигини кўрсатди. Юқорида кўрсатилган формуладан фойдаланиб, қўшиладиган сувни миқдори аниқланади. Яъни, 3000 х (23 - 20) : 20 = 9000 : 20 - 450 мл.
Ҳисобни текшириш. Демак, 3000 мл 23% ли калий йодид эритмасига 450 мл сув қўшилиб, умумий ҳажм 3450 мл бўлди шу ҳажимда 690г модда бор. Бунда:
100 х 690
Х= --------------- =20%
3450
Б) Эритманинг концентрацияси кучсиз бўлиб қолса қўшиладиган модданинг миқдори қуйидаги формулага асосан ҳисобланади.
А х (В - С) м = --------------------- 100 х р - В
М- эритмага қўшиш керак бўлган модданинг массаси
А- тайѐрланган эритманинг ҳажми мл;
В- эритманинг талаб этиладиган концентрацияси,% С- эритманинг хақиқий концентрацияси, %;
Р- эритманинг 20" С бўлган зичлиги миқдори, г/мл.
Масалан, 1 литр 20%ли калий бромид эритмаси тайѐрланди. Таҳлил қилинганда, эритмада 18% калий бромид борлиги аниқланди. Бу ҳолда эритма 20%ли бўлиши учун калий бромид қуйидаги миқдорда қўшилади: 1000 х (20 - 18) : (100 х 1,144 - 20) = 2000 : 94,4 - 21,18 г.
Ҳисобни текшириш. 1000 мл эритмага 21,18 г модда қўшилса, унинг ҳажми 5,7 мл (21,18 х 0,27) кўпайиб, 1005,7 бўлиб чиқади. (Калий бромиднинг ҲОК 0,27 мл/г тенг). Ҳосил бўлган ҳажмда 201,18 г (180 + 21,18) г калий бромид бўлади.
201,18 х 100
1005,7 - 201,18 г Х= ---------------------= 20%.
100 мл- X 1005,7
Концентрланган эритмалар, улар суюлтирилгандан ѐки кондентрацияси оширилгандан кейин такроран тахлил қилинади.

Download 7.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   402   403   404   405   406   407   408   409   ...   431




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling