Andijon davlat tibbiyot instituti farmatsevtik fanlar kafedrasi


Янги шиша идишларнинг ишқорийлигини йўқотиш (нейтраллаш) ва уларни текшириш усуллари


Download 7.12 Mb.
bet422/431
Sana31.01.2024
Hajmi7.12 Mb.
#1819576
1   ...   418   419   420   421   422   423   424   425   ...   431
Bog'liq
Farmatsevtik texnologiya majmua

Янги шиша идишларнинг ишқорийлигини йўқотиш (нейтраллаш) ва уларни текшириш усуллари

    1. Ишқорий муҳитга эга бўлган шиша идишлар 3- илованинг 1 бобида кўрсатиб ўтилган усулда ювилгандан сўнг, улар 3/4 қисмигача тозаланган сув билан тўлдирилади. Идишларни оғзи беркитилиб, автоклавда 120°Сда (1,1 кгс/кв см) 30 дақиқа ѐки 100°Сда 60 дақиқа давомида стерилланади. Сўнг улар автоклавдан олиниб, сув совигандан кейин тўкиб ташланади. қайтадан янги хайдалган тозаланган сув билан тўлдирилади ва юқоридаги усулда иккинчи маротаба стерилланади.

    2. Ишлов берилган шиша идишнинг ишқорийлигини потенциометрик ѐки ацидиметрик усуллар билан текширибкўрилади. Текшириш жараѐнида фармакопея мақоласи талабига жавоб берадиган тозаланган сув ишлатилади.

янги ҳайдалган тозаланган сувни рН кўрсаткичи аниқланади ва шу сув билан текширилаѐтган шиша идишларни (5тадан кам бўлмаган) 3/4 қисмигача тўлдирилади, сўнг стерилланади. Идишлардаги сув совигандан кейин, уларнинг рН кўрсаткичи стериллангунга қадар бўлган сувнинг рН кўрсаткичи билан солиштирилади. Бунда рН кўрсаткичлар орасидаги фарқ 1,7дан юқори бўлмаслиги керак.
- текширилаѐтган шиша идишлар тозаланган сув билан тўлдирилади ва стернлланади, сўнг идишлардан 25 мл сув олиниб, иссиқ ҳолатда хлорид кислотасининг 0,01М эритмаси билан индикатор ѐрдамида титрланади. Титрлашга хлорид кислотасининг эритмасидан 0,35 мл дан кўп кетмаслиги керак. Индикатор сифатида метил қизилипинг спиртли эритмаси қўлланилади.
Таркиби аниқ бўлмаган янги шиша идишларнинг ишқорийлик даражасини аниқлаш усуллари

    1. 1-усул

Текшириш учун ажратиб олинган (ҳар бир партиясидан 5 донадан кам бўлмаган) шиша идишларни оддий сув билан икки маротаба ювилади ва уч маротаба тозаланган сув билан чайилади. Сўнг уларни 3/4 қисмигача тозаланган сув билан тўлдирилади ва идишларни оғзи беркитилиб, автоклавда 120°С да (1,1 кгс/кв см) 30 дақиқа ѐки 100°С да 1 соат давомида стерилланади.
Идишлардаги сув совигандан кейин, уларнинг рН кўрсаткичи стериллангунга қадар бўлган сувнинг рН кўрсаткичи билан солиштирилади. Бунда рН кўрсаткичлари орасидаги фарқ 1г7дан юқори бўлмаслиги керак. Агарда рН кўрсаткичи орасидаги фарқ 1,7дан юқори бўлса, янги шиша идишларнинг барчасига ювилгандан сўнг ушбу бобнинг 2.2. бандида келтирилгаи усулда ишлов берилади.

    1. 2- усул

Текшириш учун ажратиб олинган 5та шиша идиш юқорида кўрсатилган усулда ювилади ва уларни 3/4 қисм метил қизилининг нордон эритмаси билан тўлдирилади, сўнг идишларни оғзи беркитилиб, автоклавда 120°С да (1,1 кгс/кв см) 30 дақиқа ѐки 100°Сда 60 дақиқа давомида стерилланади. Стериллангандан сўнг метил қизили сариқ рангга ўзгарса, идиш ишқорий хоссага эга деб ҳисобланади. Унда янги шиша идишларнинг барчасига ювилгандан сўнг ушбу бобнинг 2.2 бандида келтирилан усулда ишлов берилади. Метил қизилининг нордон эритмасини тайѐрлаш:
Кукун ҳолига келтирилган 0,1 г метил қизилини 60 мл 96%ли этил спиртида эритилади, сўнг 100 мл бўлгунга қадар этил спирти қўшилади.
Метил қизилининг нордон эритмасини тайѐрлаш учун 1литр тозаланган сувга 1 мл ОДМ хлорид кислотаси ва 5 томчи метил қизилининг спиртли эритиаси қўшилади.


  1. Download 7.12 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   418   419   420   421   422   423   424   425   ...   431




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling