Andijon davlat tibbiyot instituti farmatsevtik fanlar kafedrasi


Download 7.12 Mb.
bet420/431
Sana31.01.2024
Hajmi7.12 Mb.
#1819576
1   ...   416   417   418   419   420   421   422   423   ...   431
Bog'liq
Farmatsevtik texnologiya majmua

Natrii chloride 0.09
Solutionisi Citrali 0.01 % - 10 ml
M.D.S. 2 томчидан кунига 2 марта томизилсин.
Дорихонанинг эҳтиѐжини ҳисобга олган ҳолда бир кунлик рецептурани бир йўла тайѐрлаган маъқул. Мисолда келтирилган кўз томчисидан 100 мл тайѐрланадиган бўлса,рибофлавиндан 0,02 г ва натрий хлорид 0,9г олиб, 99 мл иссиқ сувда эритилади ва фильтрланади. Эритма стерилланади ва совитилгандан сўнг устига, асептик шароитда 1мл цитралнинг спиртдаги 1% эритмасидан қўшилади.
Тайѐрланган кўз томчиси 10та идишга 10 мл дан бўлиб солинади. Идишлар оғзи резина қопқоқчалар билан беркитилса, тайѐр эритманинг сақлаш муддати оддий шароитда 2 кун, 4°Сда сақланса 5 кун (эритма таркибидаги цитрал резина қопқоқларга шимилиб қолиши сабабли сақлаш муддати қисқа), агар гголиэтилен қопқоқлар билан беркитилган бўлса сақлаш муддати 30 кунгача.
5.2. Антибиотикларнинг сувли эритмалари (кўз томчилари, бурун учун томчилар) асептик шароитда тайѐрланади. Уларнинг кўпчилиги термолабил моддалар бўлганлиги учун эритмалари стерилланмайди.
Айрим антибиотикларнинг 1 млн ТБ (таъсир бирлиги) ва оғирлигининг ўзаро нисбати иловада келтирилган (5 - илова).
7-ни.сол: Rp: Natrii benzilpennicilini 100 000 ТБ
Sol. Natrii chloridi 0.9 % - 10 ml
M.D.S. 2 томчидан кунага 2 маротаба кўзга томизиш учун Стерилланган ѐрдамчи идишда 5 мл стерилланган сувда 0,06 г бензилп енициллиннинг натрий тузи ва 0,09 г натрий хлорид тузи эритилади. Эритма қоғоз фильтр (қоғоз филътр олдин стерилланган сув билан ҳўлланади) ва пахта тампони орқали шиша идишга фильтрланади, сўнг қоғоз фильтрни сте-
299
рилланган сув билан ювиб, эритманинг ҳажмини 10 мл га етказилади.
5.3. Кўз суртмасини тайѐрлашда дори воситаси заррачасининг ўта майдаланганлигини таъминлаш асосий омилдир. Бунинг учун дори воситасини бир неча томчи суюқликда еки суртма дори тайѐрланадиган эритилган оз миқдордаги асос билан аралаштириб майдалаб олинади.Эримайдиган дори воситалари кўз суртмаси таркибига ўта майда заррачалар ҳолида асептик шароитда қўшилади.
5.4. Кўз суртмаларини тайѐрлаш учун {рецептда кўрса-тилмаган бўлса) асос сифатида 90 қисм («кўз суртмалари учун» белгили) вазелин ва 10 қисм сувсиз ланолиндан иборат аралашма ишлатилади.
5.5. «Кўз суртмалари учун» даражали (белгили) вазелин тайѐрлаш учун, маълум ҳажмда тиббиѐтда ишлатиладиган од-дий вазелин эритилиб, унга 1-2% миқдорида фаоллаштирилган кўмир солинади. Аралашма ҳарорати 150°Сга етказилади ва1,5-2 соат давомида қиздирилади. Иссиқ вазелин қоғоз фильтр орқали ўтказилиб, 200-250 мл ҳажмли стерилланган идишларга қуйилади. Ушбу усул билан тозаланган вазелин хидсиз, ранги оч сарғиш бўлиши керак.
5.6. Кўз суртмаларини кичик ҳажмдаги шиша ҳовончаларда ѐки шиша пластинкаларда япалоқ шиша таѐқчалар ѐрдамида тайѐрланади.
5.7. Сувда эрийдиган дори воситалари масалан, алкало-идлдр, новокаин, протаргол ва б.қ. оз миқдордаги стерил сувда эритилиб, сўнг асос таркибига қўшилади.
8- мисол: Rp: Unguenti Zinci sulfatis 0.5 %-10,0 D.S. Ўнг кўзга кунига 2 морта суртилади.
Стерилланган ҳовончада бир неча томчи стерил тозаланган сувда 0,05 г рух сульфат эритилади ва 10 г кўз суртмаси учун ишлатиладиган асос солиб аралаштирилади. Тайѐр бўлган кўз суртмаси стерилланган шиша идишга солинади ва пластмасса қопқоқ билан беркитилиб, белгиланган тартибда ѐрлиқланади.


  1. Download 7.12 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   416   417   418   419   420   421   422   423   ...   431




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling