III. Инъекция учун ишлатиладиган сувли эритмаларни тайѐрлаш қоидалари
3.1. Инъекция учун ишлатиладиган сувли эритмаларнинг кўпчилик қисми термик стериллаш усулида тайѐрланади. Стериллаш усули дори воситасининг физиккимѐвий хоссасига қараб танланади.
3.2. Термик {юқори ҳароратда) стериллашга чидамсиз
294
бўлган (адреналин гидрохлорид, физостигмин салицилат, этакридин лактат ва б,қ.) ѐки эритмасининг ўзи бактерицид хусусиятга эга бўлган (аминазин, дипразин, гексаметилентетрамин ва б.қ.) дори воситаларининг инъекция учун ишлатиладиган эритмалари стерилланмасдан асептик шароитда тайѐрланади. Асептик шароитда тайѐрланган эритмаларнинг ѐрлиғига «Асептик шароитда тайѐрланган» деб ѐзиб қўйилади.
3.3. Инъекцияга ишлатиладиган сувли эритмалар тайѐрлаш учун мазкур қулланманинг 1.14. бандида келтирилган фармакопея мақолалари талабларига тўлиқ жавоб берадиган,пироген моддалардан тозаланган инъекция учун сув (agua pro injectionibus) ишлатилади. Ушбу сувдан 24 соат давомида фойдаланишга рухсат этилади.
3.4. Эритма таркибига кирган дори моддасининг хоссасига қараб стериллаш жараѐнида юқори ҳарорат ва босим таъсирида уларда турли физик-кимѐвий ўзгаришлар бўлиши мумкин. Эритмаларни барқарорлигини ошириш мақсадида турғунлантирувчи моддалардан (стабилизаторлар}: натрий гидрокарбонат, натрий тиосульфат, натрий сульфит (сувсиз), натрий метабисульфит, калий метабисульфит тузларидан, хлоридкислотаси, лимон кислотаси, натрий ишқори, трилон Б, унитиол ва бошқалардан фойдаланилади.
/ -мисол: Rр: Sо1.Cffeini natrii-benzoatis 10 % - 50,0
Sterilisetur! D.S. Инъекция учун
Стабилизатор сифатида 0,1 М натрий ишқоридан1000 мл эритмага 4 мл
ҳисобида қўшилинади. Мазкур мисолда10% -50,0 кофеин бензоат-натрий эритмасига 0,2 мл натрий ишқоридан қўшиб, рН кўрсаткич 6,8-8,0 етказилади ва эритма 120°С да 8 дақиқа стерилланади.
2- мисол: Яр: Sо1. Аcidi аscorbinici 5 % - 100,0
D.S.Инъекция учун
Осон оксидданувчи моддалардан эритма тайерланганда, улар кислород таъсирида оксидланиши мумкин, Оксидланишнинг олдини олиш мақсадида эритмага антиоксидантлар қўшилади.
Юқоридаги мисол бўйича, янги хайдалган стерилланган
сувда 5,0 аскорбин кислота, 0,2 г натрий сульфит ва 2,3 г натрий гидрокарбонат эритилади ва эритма 120°С да 8 дақиқа стерилланади.
3- мисол: Rр: Sо1. Glucosi 25 % - 100,0 рrо injectionibus
Do'stlaringiz bilan baham: |