2.2. Суюқ дори турининг умумий хажми унинг таркибига кирувчи суюк моддалар ҳажмнни қўшиб аниқланади.
Мисол: Rр: Solutionis Glucosi 10% - 200 ml
Solutionis Citrali spirituosae 1 % - 2ml
Magnit sulfatis 4,0
Natrii brimidi 2.0
Миксгура ҳажми 202 мл га (200 4+2} тенг.
Микстура магний сульфат, натрий бромид ва глюкозанинг концентрланган эритмаларидан фойдаланиб тайѐрланади. Флаконга аввало 130 мл тозаланган сув ўлчаб олинади, сўнгра 40 мл 50% (1:2) глюкоза эритмаси, 20 мл 20% (1:5) магний сульфат эритмаси ва 10 мл 20% (1:5) натрий бромид эритмаси қўйилади. Охирида 2 мл цитралнинг 1% ли эритмаси қўшилади,
Тайѐр бўлган дорининг ҳажми, йўл қўйилиши мумкин бўлган хажм ошиш меъѐридан ошмаслиги керак.
Агарда рецептда эритма таркибидаги суюқ дори воситаси оғирлик бўйича кўрсатилса,
унинг ҳажми, зичлигини ҳисобга олган ҳолда 1.12. бандда келтирилган формула асосида аниқланади.
Мисол: Rр: Solutionis Kalii acetatis 10% - 100 ml
Adonisidi 5 ml
Glycerini 10,0
Эритма таркибидаги глицерин оғирлик бўйича ѐзилган, унинг ҳажми формула бўйича аниқланганда (10 : 1,23 ™ 8) 8 млни ташкил этади. Дори воситасининг умумий хажми 113,0 млга (100 + 54-8) тенг.
2.3. Кукун ҳолидаги моддашшг умумий миқдори тайѐрланаѐтган суюқ дори турида 3 % гача бўлганда рецептда кўрсатилган эритувчининг ҳажмида эритилади.
Бу миқдордаги моддалар эритманинг ҳажмини сезиларли даражада ўзгартирмайди, у ҳажм ўзгариши регламентларда келтирилган шароитда йўл қўйиш мумкин бўлган хатолик даражасида бўлади.
Мисол: Rр: Analgini 3,0
Natrii bromidi 4,0 Аquae purificatae 200 ml
Микстура тайѐрлашда натрий бромиднинг концентрланган эритмасидан
фойдаланилади. Идишга 180 мл тозаланган сув солиниб, унда 3,0 г анальгин эритилади; эритма флаконга сузиб ўтказилади; эритмага 20 мл 20 % (1:5) натрий бромид эритмаси қўшилади. Анальгин қўшилгани учун микстура ҳажми йўл қўйилиши мумкин бўлган миқдорда ( + 2 мл) кўпаяди. Микстура ҳажмини аниқлашда бу ўзгариш ҳисобга олинмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |