Natrii bromidi 4,0
Tincturae Valerianae 6 ml
Микстуранинг ҳажми - 206 мл. Арслонқуйруқ ўти дамламаси амалдаги Фармакопея мақоласида баѐн қилинган сув ютиш коэффициенти ҳисобга олинган қоидалар бўйича тайѐрланади. Тайѐр бўлган дамламада 4г натрий бромид эритилиб, флаконга сузиб олинади ва унга 6 мл валериана настойкаси қўшилади.
Мисол: Rp: Infusi radicis Althaeae 2,0 – 100 ml
Бу дамламани тайѐрлашда гулхайри илдизи миқдорини ҳам, сув миқдорини ҳам оширишга тўғри келади, чунки илдизнинг ортиқча сарф бўлиш коэффициенти юқоридаги рецепт учун 1,10га тенг.
Шунинг учунг гулхайри илдизидан 2,2 г (2x1,10- 2,2г) ва сувдан 110 мл [100x1,10= 110 мл) олинади. Тайѐрланган сувли эритманинг ҳажми 100 мл гача етказилади.
Гулхайри илдизи дамламасининг концентрациясига қараб унинг сув ютиш коэффициенти ҳар хил бўлади:
1 % -1,05; 2 % - 1,10; 3 % - 1,15; 4 % - 1,20; 5 % - 1,30.
Дамламанинг концентрацияси 5% дан ортиқ бўлса, сув ютиш коэффиценти қуйидаги формула бўйнча ҳисобланади:
100
K=100(СV)
К - сув ютиш коэффициентн, мл/г;
С - рецептда ѐзилган дамламанинг концеитрацияси, %;
V - 1г хом-ашѐ ушлаб қоладиган дамламанинг ҳажми (4,6 мл)
2.6. ўсимликнинг сувли ажратмаларини тайѐрлашда доривор ўснмлик ўрнига унинг стандарт экстракт-концентратларидан (суюқ экстракт 1:1 ва 1:2 нисбатда) фойдаланиш мумкин. Бундай холларда дори тайѐрлашда концентрланган эритмалардан фойдаланиш мумкин.
Куруқ экстракт-концентратларни суюқ дори турларида эритиш кукун моддаларини эритиш кабидир. Улардан кейин суюқ экстрактлар ва гален препаратлари охирида қўшилади.
Мисол: Rp: Infusi rhizomatis cum radicibus
Valerinae 6,0-200ml
Natrii bromidi 2,0
Coffeini natrii benzoatis 0,6
Tincturae Convallariae 5ml
Микстура ҳажми 205 мл.
Дамлама валериананинг 1:2 нисбатли суюқ экстракт-концентрати ва дори моддаларининг концентрланган эритмаларидан фойдаланиб, тайѐрланади. флаконга 172 мл тозаланган сув, 10 мл 20% (1:5) натрий бромид эритмаси, 6 мл 10% (1:10; кофеин-натрий бензоат эритмаси, 12 мл валериананинг суюқ экстракт-концентрати ва 5 мл марваридгулнинг настойкасидан қуйиб, дори тайѐрланади.
Мисол: Rp: Infusi radicis Althaeae 2,0 – 100 ml
Do'stlaringiz bilan baham: |