Андижон давлат университети Ижтимоий-иқтисодиёт факультети Миллий ғоя, маънавият асослари


Download 13.57 Kb.
Sana25.07.2023
Hajmi13.57 Kb.
#1662304
Bog'liq
Т А В С И Я Н О М А илмий рахбар


Андижон давлат университети
Ижтимоий-иқтисодиёт факультети
Миллий ғоя, маънавият асослари
ва ҳуқуқ таълими йўналиши 2- курс
талабаси Музаффаров Икромжон
Нодирбек ўғлига


Т А В С И Я Н О М А

Музаффаров Икромжон Нодирбек ўғли 2001 йил 13 сентябрда Андижон вилояти Пахтаобод туманида туғилган. Миллати ўзбек, маълумоти тугалланмаган олий. У 2008-2016 йилларда Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги 3 умумтаълим мактабини тамомлаган. 2016-2020 йилда Ички Ишлар академик лицейини тамомлаган. 2020-йил Андижон Давлат Университети Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими йўналишига шартнома асосида ўқишга қабул қилинган.
Музаффаров Икромжон ўқув жараёнлари давомида факультет, гуруҳ талабалари орасида наъмунали ҳулқи, университет ички тартиб қоидаларига қатъий риоя қилиши, ишчи ўқув режасида кўрсатилган фанларни қунт билан ўзлаштириши, ҳамда университет ва “Ёшлар Иттифоқи” бошланғич ташкилоти томонидан ўтказилган тадбирларни фаол иштирокчиси сифатида бошқа талабалардан ажралиб туради.
Музаффаров Икромжон ўқишга қабул қилинган дастлабки кунлардан бошлаб, назарий билимларга бўлган қобилияти ҳамда зийраклигини талабалар орасида намоён эта олди. У шу билан бирга ўзининг ўқув жараёнларида гурух сардори сифатида ўз ташкилотчилиги, ҳаракатчанлиги, меҳнатсеварлиги, тўғри сўзлиги билан ажралиб туради.
Кафедра қошида ташкил этилган “Хуқук билимдонлари” илмий тўгарагини фаол аъзоси сифатида юридик фанлари доктори, профессор Т.Т.Мадумаров раҳбарлигида “Фуқароларни шахсий хуқук ва эркинликлари, уларни амалга оширишда халқаро ва миллий хуқуқ асослари” мавзусидаги илмий изланишлар олиб бормоқда. Изланишлари натижасида ҳозирда уни хорижда 10 дан ортиқ илмий мақоласи, 10 дан ортиқ тезис ва илмий мақолалари ўзининг илмий, таҳлилий мақолалари чоп этилган. Қуйида Музаффаров Икромжонинг эришган бошқа ютуқлари ҳам баён этилган.
Музаффаров Икромжон Нодирбек ўғли келажакда ўзининг фидоийлиги, тиришқоқлиги, билими ва иқтидори билан ватанимизнинг равнақи йулида виждонан ишлайди. Мустақил Республикамиз учун фидоий, тинмай изланиш олиб борадиган кадр сифатида хизмат қилишига ишонч билдирамиз ва “Ректор стипендияси”га муносиб номзод сифатида тавсия этаман.


Илмий рахбар: ю.ф.д., проф Т.Т.Мадумаров
Download 13.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling