Андижон давлат университети жисмоний маданият факультети


Download 271.22 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/4
Sana04.04.2023
Hajmi271.22 Kb.
#1327440
1   2   3   4
Bog'liq
zhismonij tarbiyadan sinfdan tashqari ishlar

 Жисмоний тарбияда мактабдан ташқари ишлар. Жисмоний тарбияга 
оид мактабдан ташқари ишларга Болалар ва Ўсмирлар Спорт Мактаби, 
Олимпиада Захиралари Спорт Мактаби, Спорт Маҳоратини Ошириш 
Мактабларида спорт турлари билан шуғулланиш машғулотлари киради. Бу 
муассасаларда ўқувчилар спорт турлари бўйича махсус тайёргарликлар 
кўрадилар. Спорт турлари бўйича ихтисосликка еришадилар. Спорт турлари 
бўйича техник, тактик ва жисмоний тайёргарлик, умумий ва махсус 
тайёргарлик ўтадилар. Шунингдек, жисмоний тарбиядан мактабдан ташқари 
ишларга шаҳар ва вилоят халқ таьлим бошқармаси, Болалар спортини 
такомиллаштириш жамғармаси ташаббуси билан ташкил етиладиган 
мактаблар ўртасидаги ҳар хил спорт мусобақалари ва байрамлардаги 
беллашувлар, ўртоқлик учрашувлари киради. Бундай мусобақалар ўқувчилар 
ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик туйғуларини тарбиялайди. 
Болаларнинг бўш вақтларини жисмоний тарбия билан ўтказиш учун 
уларнинг ихтиёрий ҳаракатланиши таьминланади. Бу тадбирлар оилада ва 
маҳаллада ташкил етилади. Жисмоний тарбия тадбирларини оилада ва яшаш 
жойларида умумий жисмоний тайёргарлик, спорт ва ҳаракатли ўйинлар, 
мусобақалар ва беллашувлар шаклида ташкил етилади. Бу тадбирларга ота-
она, оиладаги катталар, яшаш жойларида маҳалла оқсоқолининг жисмоний 
тарбия бўйича ёрдамчиси раҳбарлик қилади.
: Болаларнинг бўш вақтларини жисмоний тарбия билан ўтказиш 
учун уларнинг ихтиёрий ҳаракатланиши таьминланади. Бу тадбирлар 
жисмоний машқлар ва ҳаракатлар билан шуғулланиш малака ва кўникмаси 
шакллангандан сўнг мустақил машғулотлар шаклида ўтказилиши мумкин. 
Болаларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишларининг мустақил 
шакли 
мазмунини 
умумжисмоний 
тайёргарлик 
машқлари, 
умумривожлантирувчи машқлар, жисмоний фазилатларни ривожлантириш 
машқлари, буюмлар, жисмлар ва спорт жиҳозларидаги машқлар, спорт ва 
ҳаракатли ўйинлар шаклида ўтилиши мумкин. Табиат қўйнига сайрлар, 


суньий ва табиий сув ҳавзаларида чўмилиш ҳамда қуёшда тобланиш 
муолажалариҳам мустақил машғулотлар шаклида ташкил етилиши мумкин.
 

Download 271.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling