Иқтисодий нормативлар
Марказий Банк томонидан пул айланмасини бошқариш ва банк операцияларини тартибга солиш бўйича стандартларни ўрнатиш. Масалан, мажбурий захира ставкаси, ликвидлик ставкалари, капиталнинг етарлилик даражаси ва бошқалар мисол бўла олади.
Имзо намуналари ва муҳр изи қўйилган варақча
ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини аниқлаш мақсадида банкда сақланадиган банк мижозларининг ёки мутасадди ташкилотларнинг имзо намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчаси; банк-корреспондентларга жўнатиладиган банкнинг масъул ходимларининг имзо намуналари.1
1 Қонунлар: Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низом (АВ 03.06.2013 й. 2465-сон), 2-боб, 14-модда
Инкассо
банк амалиётларининг тури бўлиб, мижознинг топшириқномасига асосан ўз ҳисобварағидан тўловни амалга ошириш ёки тўловни акцепт қилиш мажбуриятини банк (банк-эмитент) ўз зиммасига оладиган нақдсиз ҳисоб-китоблар шаклининг бир кўриниши.1
1 Қонунлар: Унифицированные правила по инкассо (Издание Международной Торговой палаты 1978 года N 522), пункт 1.1
Ипотека
гаровга олувчи кредиторнинг эгалигига ўтказилмайдиган кўчмас мулк (асосан, ер, бино-иншоотлар) гаров тури.1
1 Қонунлар: ЎзР 04.10.2006 й. ЎРҚ-58-сон "Ипотека тўғрисида"ги Қонуни
Ипотека кредити
турар-жой биносини сотиб олишга ажратиладиган узоқ муддатли кредит. Бунда турар-жой биноси ипотека кредитининг таъминоти сифатида хизмат қилиб, қарздор унинг мулкдори ҳисобланади ва ундан фойдаланишга ҳақли. Қарздор томонидан ипотека кредитини қайтариш бўйича мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда банк гаров таъминотини сотишга ва кредит бўйича юзага келган мажбуриятларни қоплашга ҳақли.1
1 Қонунлар: Правила организации ипотечного кредитования юридических и физических лиц (Утв. Правлением специализированного государственно-акционерного ипотечного банка "Замин" 23.09.1996 г. протокол N 5), п. 3
Do'stlaringiz bilan baham: |