Андижон давлат университети қўлёзма хуқуқида Тўрахонов Шохрух Одилжонович


Download 24.91 Kb.
bet3/4
Sana01.05.2023
Hajmi24.91 Kb.
#1419645
TuriДиссертация
1   2   3   4
Bog'liq
Asosnoma

Тадқиқотнинг усуллари. Мазкур диссертация ишида кимёвий анализ, юпқа қатламли ва устунли хроматография, потенциометрик титрлаш, атом-абсорбцион спектрофотометрия, масс-спектрометрия, ИҚ спектроскопия, ЯМР спектроскопия, кимёвий моддаларнинг молекуляр структураларини ва кимёвий хоссаларини замонавий квант-кимёвий ҳисоблаш, қолаверса,ТИФ ТН бўйича синфлаш усулларидан фойдаланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Анор ва унинг таркибидан галл кислотасини ажратиб олиш, олинган галл кислотаси асосида –моно, -ди, -триметилолмоцевина, -моно, -ди, -триметилолтиомочевина ва ферроценнинг п-аминофеноллари асосида унинг бирикмалари олиш ва реакция механизми назарий замонавий квант-кимёвий методлар ёрдамида ўрганилган;
Мазкур диазотирлаш реакцияси натижасида олинган моддаларнинг таркиби, тузилиши ва хоссалари назарий жиҳатдан замонавий квант-кимёвий методлар ва амалий жиҳатдан юпқа қатламли ҳамда устунли хроматография, потенциометрик титрлаш, атом-абсорбцион спектрофотометрия, масс-спектрометрия,ИҚ спектроскопия, ЯМР спектроскопия методлар ёрдамида аниқланган. Натижада олинган янги моддалар аралаш ўринбосарли диалмашинган гетероаннуляр тузилишга эга эканлиги исботланган.
Олинган моддаларнинг чигитнинг униб чиқиши ва ғўза ер устки қисмининг комплекс ривожланишини тезлатиш, шу билан бирга пахта ҳосилдорлигини ошириш хусусиятига эга эканлиги аниқланди.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
Галл кислотаси асосидаги пестицидлик хоссасига эга бўлган моддаларни кимёвий таркиби асосида синфлаб, ҳар бир синфга ТИФ ТН қоидаларига биноан товар кодлари ишлаб чиқилган;
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги олинган моддаларнинг тозалилик даражаси хроматографик методлар ёрдамида текширилганлиги, уларнинг кимёвий анализ, потенциометрик титрлаш, атом-абсорбцион спектрофотометрик, масс-спектрометрик, ИҚ-спектроскопик ва ЯМР-спектроскопик анализ натижалари замонавий асбоб-ускуналардан фойдаланиб ўлчанганлиги, тажрибаларда олинган натижаларнинг замонавий назарий квант-кимёвий методлар ёрдамида олинган натижаларга қониқарли даражада мос келиши, барча олинган натижаларнинг математик қайта ишланиб, тасодифий четланишларнинг баҳоланганлиги, моддаларнинг биостимуляторлик хоссага эга эканлиги етакчи илмий-тадқиқот институтлари томонидан тасдиқланганлиги, олинган натижаларнинг илмий нашрларда эълон қилинганлиги, амалий натижаларни ваколатли давлат ташкилотлари томонидан тасдиқланганлиги ва амалиётга жорий этилганлиги билан изоҳланади.

Download 24.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling