Андижон давлат университети қўлёзма хуқуқида Тўрахонов Шохрух Одилжонович


Download 24.91 Kb.
bet1/4
Sana01.05.2023
Hajmi24.91 Kb.
#1419645
TuriДиссертация
  1   2   3   4
Bog'liq
Asosnoma


АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
Қўлёзма хуқуқида

Тўрахонов Шохрух Одилжонович
Анор пўстлоғи таркибидаги галл кислотаси асосида янги пестицидлар олиш ва уларни синфлаш”
02.00.09 -ТОВАРЛАР КИМЁСИ“, “02.00.10 – Биоорганик кимё ”
Кимё фанлари бўйича фалсафа доктори(DoctorofPhilosophy) илмий даражасини олиш учун ёзган диссертацияси
АСОСНОМАСИ


Илмий раҳбар: Асқаров Иброхим Рахмонович
кимё фанлари доктори, профессор
Илмий раҳбар: Ҳаятулла Исақов
техника фанлари доктори, профессор


Андижон шаҳри-2021 йил


Мавзунинг долзарблиги ва зарурати. Дунёдаги қишлоқ хўжалик экинларидан юқори сифатли экинлар етиштиришдан минерал ўғитлар, стимуляторлар ва пестицидлар муҳим ўрин тутади. Пестицидлар уруғлари ҳсимлик касалликларини келтириб чиқарадиган бактерия ва вирусларни ўлдирса стимуляторлар уларнинг ўсиши ва ривожланишини тезлаштиради. Шу сабабли қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг самарадорлигини ошириш ва унинг иқтисодий самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Бугунги кунга келиб, дунё аҳолисини озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа зарурий маҳсулотлар билан тамишлаш глобал муаммолардан бири ҳисобланади. Табиий ресурслар, жумладан, ўсимликлардан олинадиган моддалар билан жадал суръатда сони ўсиб бораётган инсониятнинг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириб бўлмай қолди. Муаммони ҳал қилишда синтетик моддалардан озиқ-овқат сифатида фойдаланиш, саломатлик нуқтаий-назардан фойдадан кўра кўпроқ зарар келтираётгани барчага маълум. Шунинг учун ўсимликларни комплекс ривожланишини тезлатувчи, ҳосилдорлигини оширувчи, юқори иқтисодий самарадорликка эга, саломатлик учун безарар ҳамда экологик тоза, таркибида ферроцен тутган биостимуляторлар синтез қилиш ва амалиётга жорий этиш долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
Ҳозирги кунда кўпчилик дунё олимлари томонидан олиб борилаётган тадқиқотлар натижасида галл кислотаси асосида кўпгина биостимуляторлар синтез қилинган ва амалиётга жорий этилган. Бу эса, мазкур препаратлардан ҳар жиҳатдан устун бўлган экологик тоза ва зарарсиз биостимуляторларва пестицидларни яратишни тақозо этади. Бунинг учун, каталитик таъсирни кучайтирувчи ароматик бензол ҳалқалари тутган ферроцен, мочевина, тиомочевина ҳосилалари асосида бирикмаларини синтез қилиш, уларни кимёвий, биологик фаоллигини ўрганиш мақсадга мувофиқ. Айниқса, ферроценнинг оксифенил ва карбоксифенил ароматик ўринбосарлари тутган янги бирикмаларини синтез қилиш, хоссаларини ўрганиш, синфлаш ва сертификатлаш муҳим илмий ва амалий аҳамият касб этади.
Бугунги кунда Республикамиз миқёсида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда қўлланиладиган биостимуляторлар синтез қилишда янги инновацион технологиялар жорий қилиш бўйича кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу борада бир қатор ривожланган давлатлар билан ҳам ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди. Айниқса, президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясида “3.3. Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва ривожлантириш: таркибий ўзгаришларни чуқурлаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини изчил ривожлантириш, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, экологик тоза маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аграр секторнинг экспорт салоҳиятини сезиларли даражада ошириш” бўйича амалга оширилиши муҳим бўлган вазифалар белгилаб берилган. Энг муҳими, ушбу диссертация иши Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» ги Фармони, 2017 йил 12 апрелдаги ««Ўзкимёсаноат» АЖ бошқарув тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2884-сон, 2018 йил 25 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасида кимё саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3983-сон Қарори, 2019 йил 3 апрелдаги “Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғриси”даги ПҚ-4265-сон қарори, 2019 йил 29 октябрдаги “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги қонуни ҳамда бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифалар ижросини таминлашга сезиларли даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши- нинг устувор йўналишларига мослиги.Ушбу тадқиқот иши республика фан ва технологиялар ривожланишининг VII. «Кимё технологиялар ва нанотехнологиялар» устувор йўналишига мувофиқ бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.Мазкур диссертация иши галл кислотаси асосида олинган кўплаб эфирлари: метилгаллат, этилгаллат, пропилгаллат, октилгаллат эфирларининг ҳоссалари ўрганилиб шу асосда галл кислотасининг мочевина, тиомочевина, ферроцен хосилалари асосида олинган бирикмаларни синтез қилиш, реакция механизми ва олинган моддаларни таркиби, тузилиши, биологик фаоллигини таҳлил қилиш ва кимёвий таркиби асосида синфлаш, уларга ТИФ ТН қоидаларига асосан тегишлича янги товар кодлари ажратиш ва тавсия этилган товар кодларини амалиётга жорий этиш каби муаммоларни ҳал этишга йўналтирилган.

Download 24.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling