Андижон давлат университети ҳузуридаги фалсафа доктори(PhD) илмий даражасини берувчи phD


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/33
Sana17.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1525864
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
ozbek reklama lingvistikasi nazariya va amaliyot

Тадқиқотнинг усуллари. Мавзуни ѐритишда таснифлаш, тавсифлаш, 
семантик-стилистик, компонент, контекстуал ҳамда лингвопрагматик таҳлил 
усулларидан фойдаланилди. 
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
ХХI асрда юзага келган ижтимоий воқелик таъсирида шаклланган 
ўзбек тилидаги рекламаларнинг таснифланиши ва турларга ажратиш 
назарияси таҳлил қилинган, реклама турлари биринчи марта таснифланган
реклама матни институционал дискурснинг бир тури сифатида талқин 
қилинди ва реклама дискурсининг асосий хусусиятлари тавсифланган; 
рeклама ва эълонларнинг фарқланиши, рeкламага ―оммавий 
маданият‖нинг таъсири масаласи тадқиқ этилган ва реклама лисоний 
матнининг таркибий қисмлари (сарлавҳа, слоган, ктематоним) тавсифланган; 
ўзбек тили реклама матнидаги турли хил – фонетик (аллитерация, 
ассонанс), 
лексик 
(неологизм, 
метафора, 
метонимия, 
синекдоха, 
персонификация), 
синтактик 
(конверсия, 
синтактик 
адективация) 
воситаларнинг реклама таъсирчанлиги, ўзига хослигини таъминлашдаги ўрни 
ѐрқинлаштирилган; 
гапнинг ифода мақсадига ва тузилишига кўра турларининг реклама 
матнидаги услубий имкониятлари ва реклама матнининг асосий ва 
иккиламчи коммуникатив функциялари таҳлил қилинган. 
Тадқиқотнинг амалий натижалари:  
ўзбек тижорий дискурсида деярли фарқланмай қўлланилаѐтган реклама 
жанрлари фарқлаб берилган; 
рекламани самарали қилувчи лексик ва стилистик омиллар 
кўрсатилган; 
слоганнинг рекламадаги ўрни очиб берилган; 
рекламанинг ижтимоий йўналишлари учун амалий тавсиялар берилган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги республика ва халқаро 
миқѐсдаги илмий-амалий конференция материаллари тўпламлари, ОАК 
рўйхатидаги махсус журналларда чоп этилган мақолалар, хулосалар, таклиф 
ҳамда тавсияларнинг амалиѐтда жорий этилгани, олинган натижаларнинг 
ваколатли ташкилотлар томонидан тасдиқланганлиги билан изоҳланади. 


Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling