Андижон давлат университети ҳузуридаги фалсафа доктори(PhD) илмий даражасини берувчи phD


Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/33
Sana17.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1525864
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   33
Bog'liq
ozbek reklama lingvistikasi nazariya va amaliyot

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти 
 тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти ўзбек тилида реклама илк 
бор монографик планда тадыиы этилгани, унинг жанрлари таснифлангани, 
таъсир механизми ҳамда самарадорлиги омилларининг аниқлангани билан 
белгиланади;
тадқиқот натижаларинингамалий аҳамияти олинган хулосалардан олий 
таълим муассасаларининг филологик йўналишлари талабаларига «Ҳозирги 
ўзбек адабий тили», «Прагмалингвистика», «Социолингвистика» 
фанларидан дарслик ва қўлланмалар яратишда, тижорат лингвистикаси 
бўйича махсус курс ва семинарлар ташкил этишда, шунингдек, рекламалар 
яратишда фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади. 


10 
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек реклама 
лингвистикасининг назарий ва амалий жиҳатлари тадқиқи натижалари 
асосида: 
мазкур диссертация материаллари ва натижаларидан Андижон давлат 
университетида бажарилган 2017-2020 йилларга мўлжалланган ―ОТ-Ф1-18 
Оммавий 
лисоний 
маданиятни 
шакллантириш 
методлари 
ва 
методологиясини ишлаб чиқиш‖ давлат илмий-техник дастурлари 
доирасидаги фундаментал лойиҳада татбиқий тилшуносликнинг ўта долзарб 
ва кам тадқиқ этилган соҳаси реклама лингвистикаси борасидаги дунѐдаги 
тажрибаларни жамлашда, реклама турлари ва хусусиятлари, рекламага ѐндош 
ҳодисалар 
тадқиқида, 
турли 
социологик 
гуруҳларнинг 
реклама 
қабулловидаги ўзига хосликларни аниқлашда фойдаланилган(Ўзбекистон 
Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълими вазирлигининг 2020 йил 30 
октябрдаги 89-03-4310 сонли маълумотномаси). Натижада реклама 
компонентлари ва психолингвистик хусусиятларини ўрганишга хизмат 
қилувчи қонуниятлар далилланган;
тадқиқотдаги 
реклама 
матнининг 
коммуникатив-прагматик 
хусусиятлари, реклама дискурсининг асосий хусусиятлари, реклама 
матнларини коммуникатив-прагматик йўналтиришда тил воситаларининг 
роли, реклама матнида тил ҳодисалари ва экспрессив услубларнинг 
шаклланиши 
ҳақидаги 
назарий 
қарашлардан 
Ўзбекистон 
миллий 
телерадиокомпанияси ―Маҳалла‖ телеканалида намойиш қилинган ―Global 
medical sentr‖ клиникаси ва ―BIO-SUT‖ сут маҳсулотларининг реклама 
маҳсулотларини 
тайѐрлашда 
фойдаланилди(Ўзбекистон 
миллий 
телерадиокомпанияси ―Маҳалла‖ телеканалининг 2020 йил 1 июлдаги
02.10.316-сон маълумотномаси). Натижада ушбу реклама маҳсулотларининг 
лисоний таъсирчанлиги оширилган; 
тадқиқотнинг реклама матнларида бадиий тасвир воситаларнинг 
қўлланилиши билан боғлиқ масалалар бораси натижаларидан Ўзбекистон 
савдо-саноат палатасининг аъзолари – ―Идрок‖ МЧЖ, ―Sabina savdo elit‖ 
МЧЖ, ―Oydin Yo’l durdonasi‖ МЧЖ, ―Oltinko’l naslli parranda‖ МЧЖнинг 
реклама маҳсулотини тайѐрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон савдо-саноат 
палатаси 2020 йил 1 июндаги 164-0620-сон маълумотномаси). Натижада 
ўзбек рекламасига илмий ѐндашиш таъминланган ва таъсир кучи оширилган.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling