4-Seksiya. Hududlarni rivojlantirish va ular orasidagi iqtisodiy tengsizlikni qisqartirish masalalari
612
-эркин иқтисодий зонада иштирокчиларни рўйхатга олишда эркин
иқтисодий зона дирекцияларининг ваколатлари жуда тор бўлиб, шунчаки фақат
ахборот берувчи, инвесторларга ер, бино ва иншоотларни тақдим этиш
ҳуқуқига эга бўлмаган ва бошқа муҳим қарорларни қабул қилишда иштирок
этмайдиган ортиқча бошқариш тузилмасига айланиб қолганлиги маълум
муаммоларни келтириб чиқармоқда. Инвесторларга эркин иқтисодий зона
иштирокчиси мақомини берувчи ваколатли орган ҳисобланган вилоят
миқѐсидаги маъмурий кенгашларга юқори ваколатлар юкланган. Шунингдек,
ҳозиргача республика даражасидаги бош вазир бошчилигидаги эркин
иқтисодий зона ва кичик саноат зона маъмурий кенгашлари фаолиятини
мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши эркин иқтисодий зоналар
фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштириш бўйича ҳаддан ташқари
марказлаштирилган ваколатлар эга бўлганлиги, кенгаш томонидан лойиҳаларни
кўриб чиқиш ва мувофиқлаштириш жараѐни мураккаблигича қолаѐтгани боис
соҳани бошқаришга масъул ташкилотларнинг қарор қабул қилиш
ваколатларини мувозанатлаштириш зарур;
-эркин иқтисодий зоналар дирекцияси фаолиятини молиялаштириш
манбаларидан
фойдаланиш
миқѐсининг
тор
эканлиги,
фаолиятни
молиялаштиришда энг асосий манба марказлашган давлат маблағларининг
устунлиги сақланиб қолаѐтганлиги учун эркин иқтисодий зоналарни бошқариш
дирекциясининг ваколатларини кенгайтирган ҳолда хорижий бошқарувчиларга
ўзаро манфаатли асосда тақдим қилиш кўпроқ самара беради, деб ўйлаймиз.
Ривожланиш стратегияларини амалга ошириш жараѐнида эркин иқтисодий
зоналар дирекцияларининг ўрни муҳим аҳамият касб этади ва ҳар бир босқичда
уларнинг иш фаолияти баҳоланиб борилиши мақсадга мувофиқдир. Босқичма-
босқич ушбу стратегияларни амалга оширган тақдирда мамлакатимизда
ЭИЗлар бўйича мукаммаллашган тажриба тўпланиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |