Andijon davlat universiteti va andijon mashinasozlik instituti


Foydalanilgan adabiyotlar ro`yxati


Download 287.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/13
Sana21.06.2023
Hajmi287.01 Kb.
#1639231
TuriСборник
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
21.15. Andijon-2023.

Foydalanilgan adabiyotlar ro`yxati. 
1. Politecnico di Milano, Roberto Verganti "Dizaynga asoslangan innovatsiya" 
kitobi Verganti, 2009 yil. 
2. Ervin Rafael Makmanus "Goʻzallik va innovatsiya" 2001yil 
3. Gerbert T. Simon "Mavjud vaziyatni sevimli sifatida oʻzgartirishga 
qaratilgan barcha harakatlar" maqolasi 2001 yil. 
 
МИНТАҚАЛАРНИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНТИРИШДА ЭРКИН 
ИҚТИСОДИЙ ЗОНАЛАР СТРАТЕГИЯСИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ 
Рашидов Мэлс Каримович 
Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети доценти 
 
Минтақа иқтисодиѐтини ривожлантириш ва эркин иқтисодий зоналар 
фаолиятини намунали тарзда олиб бориш учун Ўзбекистон эркин иқтисодий 
зоналар соҳасида ўз сиѐсатини ишлаб чиқиши ва мақбул стратегияга эга 
бўлиши керак[1]. Бизнинг фикримизча, Ўзбекистоннинг эркин иқтисодий 
зоналар сиѐсати ва стратегияси қуйидаги талабларни ўзида акс эттириши керак, 
деб ўйлаймиз: 


4-Seksiya. Hududlarni rivojlantirish va ular orasidagi iqtisodiy tengsizlikni qisqartirish masalalari
608 
-миллий иқтисодиѐтнинг, айниқса эркин иқтисодий зоналар жойлашган 
минтақалар иқтисодиѐтининг, инвесторларни қизиқтирадиган бозорларнинг 
иқтисодий барқарорлиги таъминланиши керак; 
-мамлакатда, биринчи навбатда эркин иқтисодий зоналарда инвестицион 
муҳитни қулайлаштириш, унинг жозибадорлигини ошириб бориш керак; 
-эркин иқтисодий зоналар иштирокчиларининг манфатлари уйғунлигини 
таъминловчи мукаммал тизимни яратиш, уни такомиллаштириб бориш зарур; 
-эркин 
иқтисодий 
зоналарга 
хорижий 
инвестициялар 
оқимини 
таъминлашга қодир алоҳида шарт-шароитларни таъминлаш керак; 
-эркин 
иқтисодий 
зоналарга 
ички 
инвестицион 
оқимларини 
рағбатлантириш чора-тадбирлари ҳам ишлаб чиқилса ва узлуксиз 
такомиллаштириб борилса мақсадга мувофиқ бўлар эди[2]. 
Умуман олганда эркин иқтисодий зоналар сиѐсатини ва стратегиясини 
ишлаб чиқиш ва амалга оширишда 2 та стратегик ѐндошувдан 
фойдаланишимиз керак:
Биринчи стратегик ѐндошув-бу янги эркин иқтисодий зонани ташкил этиш 
билан боғлиқдир. Амалга оширган таҳлилий тадқиқотлар натижасида алоҳида 
бир жиҳатга эътибор қаратишни талаб этди-бу эркин иқтисодий зоналар 
яратишда ―микромодуль‖ механизмини жорий этишдир. ―Микромодуль‖ 
механизмини қўллаш, яъни дастлаб эркин иқтисодий зоналарнинг барча 
хусусиятларини ўзида мужассамлантирган энг кичик бирликдаги зоналар - 
―микромодул‖ларни ташкил этиш керак, айтиб ўтилган эркин иқтисодий 
зоналарнинг энг содда бирликлари сифатида божхона микрозоналари, бизнес 
инкубаторлар, савдо-кўргазма микрозоналари яратилиши керак. Сўнгра 
тажриба йиғилиб борилиши ва эркин иқтисодий зоналарнинг муваффақиятли 
фаолияти кузатила бориши билан, уларни ҳам шаклан, ҳам миқдоран 
кенгайтириш, бойитиб бориш, ривожлантириш томон мукаммаллаштириб 
борилади. Такомиллашиш суръатлари тезкорлиги кузатилган ва истиқболли 
саналган тақдирда ушбу зоналарни техник тадқиқот ѐки сервис зоналарини 
ташкил этишга йўналтириш керак, деб ўйлаймиз. Бунда Ўзбекистоннинг 
иқтисодий-географик ўрни, эркин иқтисодий зоналар учун мамлакатдаги 
барқарор минтақа танланиши муҳим аҳамиятга эга. Янги эркин иқтисодий 
зоналар яратишдан авваламбор, маҳаллий ҳукумат, аҳоли ва тадбиркорлар 
манфаатлари устувор бўлиши даркор. Эркин иқтисодий зоналар яратиш учун 
энг қулай жой, албатта, ташқи иқтисодий алоқалар қилиш имкони бўлган 
ҳудуд, ҳисобланади. Шунинг учун эркин иқтисодий зоналарни товарларни 
экспорт қилиш нуқтаи-назаридан юк ташиш таннархи нисбатан кам бўлган 
мамлакат чегараларига яқин ҳудудларда ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. 
Масалан, Тошкент шаҳри атрофида, шунингдек, мамлакатимиз Марказий 
ҳудудларидаги шаҳарларда яъни ташиш харажатларига кам маблағ 
сарфланадиган 
ҳудудларда 
саноат 
маҳсулотлари 
ишлаб 
чиқаришга 
ихтисослашган эркин иқтисодий зоналар қуриш иқтисодий нуқтаи-назардан 
мақсадга мувофиқдир. Шунингдек, Фарғона водийсида эркин иқтисодий 
зоналар яратиш орқали Ўзбекистон Хитой Халқ Республикаси бозорларига 
кириб бориш осонлашади, бироқ Хитой мамлакатидан тескари рақобат 



Download 287.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling