Andijon davlat universiteti va andijon mashinasozlik instituti


-Seksiya. Hududlarni rivojlantirish va ular orasidagi iqtisodiy tengsizlikni qisqartirish masalalari


Download 287.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/13
Sana21.06.2023
Hajmi287.01 Kb.
#1639231
TuriСборник
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
21.15. Andijon-2023.

4-Seksiya. Hududlarni rivojlantirish va ular orasidagi iqtisodiy tengsizlikni qisqartirish masalalari
609 
реакциясига чидаб туришимиз учун жаҳон миқѐсидаги рақобатбардош, юқори 
технологик маҳсулотлар яратишга ихтисослашув талаб этилади. Шу нуқтаи-
назардан олиб қараганда Жанубий туманларнинг чегараларга яқин ҳудудларида 
янги эркин иқтисодий зоналар ташкил этиш кўпроқ истиқболли бўлиб 
кўринмоқда. Бизнингча, айнан шу ҳудудлардан халқаро рақобатга бардошли 
маҳсулотларнинг Афғонистон, Тожикистон, Туркманистон, Покистон
Ҳиндистон, Яқин Шарқ мамлакатлари (улар орқали жаҳон сув йўлларига), 
Кавказ ва Кавказ орти мамлакатларига, Россия, Украина, Белорусь, Болтиқ 
бўйи мамлакатларига (улар орқали жаҳон сув йўлларига) экспортни қўллаб-
қувватлаш осон бўлади. Сурхондарѐ, Қашқадарѐ, Навоий, Бухоро, Хоразм 
вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида эркин иқтисодий зоналарни 
кўпроқ жойлаштириш таклиф этилади. Янгидан ташкил этиладиган эркин 
иқтисодий зона яқинида қайта ишланадиган ер ости ва усти бойликлари бўлса, 
оғир қайта ишлаш саноатини барпо этиш мумкин, аксинча енгил саноат, 
электроника, асбобсозлик ва бошқа соҳаларга ихтисослашган эркин иқтисодий 
зона ташкил этиш мақасадга мувофиқ[3]. 
Қадимий шаҳарларда эркин туристик зоналарни ташкил этиш ва аҳоли 
гавжум масканлар ва хорижий фуқаролар кенг ташрифлари амалга ошадиган 
масканларда эркин савдо зоналари ташкил этиш ғояси ҳам юқори эффект 
бериши мумкин. Суғориладиган ва етарли агротехник талабларга жавоб бера 
оладиган майдонларда эркин агроиқтисодий зоналарни ташкил этишга 
тайѐргарлик кўриш ўта долзарб масаладир. Ҳатто, чўл, ярим чўл, 
суғорилмайдиган, лалми ерларда етарли миқдорда инфрструктурани 
шакллантиришга инвестиция сарфлаган тадбиркорларга ҳам ―Эркин иқтисодий 
зона иштирокчиси‖ мақомини бериш механизмини ҳам ишлаб чиқиш зарур. 
Инновацион ѐки юқори технологик ҳудудлар ташкил этиш концепциясини 
рўѐбга чиқариш ҳам маълум тайѐргарликни талаб этади. Юқорида таъкидлаб 
ўтганимиздек, бу эркин иқтисодий зоналар ичида энг қиммат ва юқори 
таваккалчилиги билан ажралиб туради, аммо минтақалар иқтисодиѐтини тубдан 
модернизациялаш ва диверсификация қилишнинг ягона йўли бўлганлиги учун 
бу тоифадаги эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш ва ривожлантириш 
масаласи кун тартибида ҳамиша бўлиб туриши керак. Чунки, инновацион 
жараѐнлар янгиланиб ва давр талаби асосида такомиллаштирилиб борилади. 
Эркин иқтисодий зоналар сиѐсатини қадамба-қадам ѐки босқичма-босқич 
амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун Ўзбекистонда эркин 
иқтисодий зоналар соҳасидаги сиѐсатни амалга ошириш борасида Президент 
фармони биринчи қадамдир. Иккинчи қадам эса бу сиѐсатни амалга оширишда 
устун вазифасини ўташи лозим бўлган ва ушбу сиѐсатни амалга оширувчи 
давлат қўмитасини ташкил этиш ҳисобланади. Учинчи қадамда, эркин 
иқтисодий зоналар қонунчилик тизимини яратиш мақсадга мувофиқдир. 
Жумладан, бу қонунларга қуйидагилар асосий ҳисобланади: -эркин иқтисодий 
зоналар бошқаруви бўйича, -эркин иқтисодий зоналарда солиққа тортиш 
тизими бўйича, -эркин иқтисодий зоналар божхона тизими бўйича, -эркин 
иқтисодий зоналар молия ва кредит тизими бўйича, -эркин иқтисодий зоналар 
паспорт, виза тизими бўйича, -эркин иқтисодий зоналар пул ва валюта тизими 



Download 287.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling