Andijon davlat universiteti va andijon mashinasozlik instituti
-Seksiya. Hududlarni rivojlantirish va ular orasidagi iqtisodiy tengsizlikni qisqartirish masalalari
Download 287.01 Kb. Pdf ko'rish
|
21.15. Andijon-2023.
4-Seksiya. Hududlarni rivojlantirish va ular orasidagi iqtisodiy tengsizlikni qisqartirish masalalari
610 бўйича, -эркин иқтисодий зоналар меҳнат, ижтимоий муносабатлари, -эркин иқтисодий зоналардаги лойиҳаларни баҳоловчи халқаро экспертлар иш тизими бўйича ва бошқа муносабатларни тартибга соладиган қонунлар киради. Тўртинчи қадам- бу мамлакат бўйича ташкил этилиши мумкин бўлган эркин иқтисодий зоналарни узоқ муддатли стратегияларини ишлаб чиқиш ва ҳукумат томонидан тасдиқлашдир. Бунда асосан, биринчи навбатда мамлакатда ташкил этиш мумкин бўлган эркин иқтисодий зоналарнинг шаклларини аниқ белгилаб олиш керак. Бизнинг фикримизча, Ўзбекистонда эркин божхона зоналари, агрополислар, эркин савдо зоналари, эркин саноат-савдо зоналари, технопарклар, бизнес инкубаторларни ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. Иккинчидан, уларга берилган имтиѐзлар пакети тўлиқ ва тушунарли ҳолда ишлаб чиқилиши керак. Учинчидан, мукаммал бошқарув тизимини яратиш лозим. Иккинчи стратегик ѐндошув-мавжуд эркин иқтисодий зоналар фаолиятини такомиллаштириб бориш билан боғлиқ. Ҳозирги кунда жаҳон иқтисодиѐтида ҳам энг оғриқли нуқта бу-эркин иқтисодий зоналар фаолиятининг самарадорлигини белгилайдиган услубиѐт намунали тарзда яратилмаганлигидир[4]. Аввало, эркин иқтисодий зоналарда фаолият олиб бораѐтган корхоналар ишини асосий кўрсаткичлар бўйича баҳолаш Низоми ҳам ишлаб чиқилиши лозим. Бизнинг фикримизча, эркин иқтисодий зона иштирокчисига айланган ҳар бир корхонада асосан қуйидаги кўрсаткичлар доимий кузатилиб борилиши лозимдир. Булар қуйидагилар: 1. Инвестиция лойиҳасининг ҳар йили жалб қилинган инвестициялар ҳажми, шу жумладан асосий фондларга киритилган инвестициялар ҳажми; 2. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларни (иш, хизматлар) сотишдан тушган йиллик тушум; 3. Товарларни экспортга чиқариш ҳажмлари (инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг ҳар бир ҳисобот даврлари бўйича); 4. Яратилган иш ўринлари сони. Ушбу кўрсаткичлар асосида эркин иқтисодий зонадаги корхоналарнинг фаолиятларини ўрганиш тизимини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Шу кўрсаткичлар асосида минтақа иқтисодиѐтидаги эркин иқтисодий зонанинг ўрни ва аҳамиятини ўрганиш имконияти пайдо бўлади. Бизнингча, эркин иқтисодий зоналар соҳасидаги ҳуқуқий-меъѐрий ҳужжатлар эркин иқтисодий зона маъмурияти фаолиятини ташкил этиш, ҳуқуқий ҳужжатларда кўрсатилган молиялаштириш манбалари ва ЭИЗни ривожлантириш фондларини шакллантириш имкониятларини, бундан ташқари, солиқлар ва тўловлар, имтиѐзлар ва стимуллар ҳамда эркин иқтисодий зонада ташкил қилинадиган мезонлар ва тамойилларни Халқаро шартномалар талабларидан келиб чиқиб, аниқлаб бериш нуқтаи-назаридан айрим ўзгаришларга муҳтож, деб ўйлаймиз. ―Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида‖ги қонуннинг ―имтиѐзлар тўғрисида‖ги бўлими алоҳида шарҳланиши керак. Бу бўлимда инвестицион фаолиятни таъминлаш учун зарур бўладиган хомашѐ, капитал, ускуна ва шу кабиларни олиб киришда божхона тўловлари ва солиқлардан озод қилиниши аниқ кўрсатилмаганлиги, матнларни иккиѐқлама |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling