АНДИЖОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА АГРОТЕХНОЛОГИЯЛАР ИНСТИТУТИ
АГРОБИОЛОГИЯ ФАКУЛТЕТИ
“Қишлоқ хўжалиги екинлари селексияси, уруғчилиги ва доривор ўсимликларни етиштириш“кафедраси
“МУТАХАССИСЛИККА КИРИШ”
фанидан амалий машғулотлар учун
услубий кўрсатма
АНДИЖОН– 2022
Амалий машғулотлар учун услубий қўлланма Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 13 ноябр 2014йилдаги № 430-сонли буйруғи билан тасдиқланган БД -5411100-3.01 билан рўйҳатга олинган ўқув дастурига мувофиқ ишлаб чиқилди.
Амалий машғулотлар учун услубий қўлланма “ Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш технологияси “таълим йўналишлари бўйича бакалавр академик даражасини олувчи талабалар учун мўлжалланган.
Тузувчилар:
А.Жўраев - АКХАИ. “Қишлоқ хўжалиги екинлари селексияси, уруғчилиги ва доривор ўсимликлар етиштириш” кафедраси мудири, қ.х.ф.ф.д дотцент
Тақризчилар :
Ш.Тешабаев - “Дехқончилик” кафедраси доценти, қ.х.ф.ф.д.
М.Баратова “Қишлоқ хўжалиги екинлари селексияси, уруғчилиги ва доривор ўсимликлар етиштириш” кафедраси доценти. б.ф.д
Ма`руза матн « Қишлоқ хўжалиги екинлари селексияси, уруғчилиги ва доривор ўсимликлар етиштириш” кафедрасининг 2022 йил ___________№ 1 сонли баённомаси билан мақулланган.
1 – амалий машғулот
Доривор ўсимликлар ўсимликларнинг асосий оилалари авлод ва туркум вакилларини таҳлил қилиш (2 соат).
Машғулотнинг мақсади: Доривор ўсимликлар асосий оилалари авлод ва туркум вакилларини таҳлил қилиш
Машғулотнинг қисқача мазмуни: Табиий фанларни, хусусан ботаникани ривожланишига швед табиатшунос олими Карл Линней (1707-1778) катта ҳисса қўшди. У ўсимликларни илмий тавсифлаш услубини ишлаб чиқди.
Карл Линней 1753 йилда ўзининг машҳур ўсимликларнинг сунъий систематикасини ишлаб чиқди. Ушбу систематика ўша даврда ботаника фанига маълум бўлган ўсимликларни ҳам тартибга солди1.
К.Линней ўз систематикасини асоси этиб тур терминини қабул қилди ва бинар номенклатурасини ишлаб чиқди.
Do'stlaringiz bilan baham: |