Хом-ашёсини тайёрлаш ва унинг сифати. Исириқ ўтини ер устки қисмини эрта баҳорда (апрель ва майнинг биринчи декадасида) ғунчалаш, гуллаш даврининг бошида йиғиш зарур. Таркибида алкалоидлар йиғиндиси 1,5 % дан, кул миқдори 18 % дан, 80 мм поялари 10 % дан, органик аралашмалар 4 % дан, минерал аралашмалар 2 % дан ошмаслиги зарур. Хом ашё 20 кг ликдан ортиқ бўлмаган қопларга солиниши керак. Сақлаш муддати 2 йил.
3-жадвал
Доривор ўсимликларни ресурсларини ҳисоблаш ҳақида маълумот
Вариантлар
№
|
Туркум,тури
|
Тарқалиш жойи
|
Ўсимлик сони
|
М2
|
Хом ашёси
захираси
|
1
|
|
|
|
|
|
2
|
|
|
|
|
|
3
|
|
|
|
|
|
4
|
|
|
|
|
|
Назорат саволлари
1. Захира деганда нимани тушинасиз?
2. Захира хисоблаш усуллари?
3. Ўсимлик популяцияси нима?
4. Ўсимликларнинг хом ашёси қандай аниқланади?
Мустақил тайёрланиш учун саволлар:
1.Ўсимлик ресерсшунослиги?
2. захирани аниқлаш усуллари?
3.Майдон заҳираини аниқлаш усули?
4 – амалий машғулот
Ўзбекистон шароитига интродукция қилинган доривор ўсимлик турларини ўрганиш (2 соат).
Машғулотнинг мақсади: Доривор ўсимликлар интродукциясининг амалий асослари ҳақида маълумотлар бериш.
Машғулотнинг қисқача мазмуни:Интродукция қилиш ҳақида маълумотлар берилади. Экологик-интродукция усули- Бу усулда ўсимликлар интродкуция шароитинингэкологик омилларга бўлган мунасабатига кўра экспериментал тажрибалар асосида ўрганилади ва баҳоланади.
Туркум комплекс (метод родовой комплекс) усули- Бу комплекс усул бўлиб, туркум доирасидаги ўсимлик турлар интродукция шароитида экспериментал асосида ўрганилади ва баҳолаш.
Интродукция омиллари (табиий ва антропоген)-Интродукция шароитининг табиий (иқлим, релъеф, геологик, гидрогеологик, тупроқ, табиий ўсимлик қопламлари, шамол, ҳайвонот олами)омиллари.
Доривор Мойчечак— Chamomilla Recutita (L) Rascheri (Matricaria Recutita L.).
Қирқмабарг (доривор) мойчечак (газакўт) — chamomilla recutita (l.) rascheri (matricaria recutita l.); хушбўй (яшил) мойчечак (газакўт) — Chamomillasuaveolens (Pursh.) Rydb. (matricaria suaveolens Buchen., matricaria discoidea D. C.); астрадошлар — Asteraceae (мураккабгулдошлар — Compositae) оиласига киради.
Доривор мойчечак бўйи 15—40 см га етадиган бир йиллик ўт ўсимлик. Пояси тик ўсувчи, сершох, ичи ковак. Барги икки марта патсимон ажралган, сегментлари ингичка чизиқсимон, ўткир учли. Поя ва шохчалари узун бандли (яшил мойчечакники калта бандли) саватчага тўпланган гуллар билан тамомланади. Саватча четидаги гуллари оқ, тилсимон, ўртадагилари эса икки жинсли, сариқ, найчасимон. Меваси — қўнғир-яшил писта. Май ойидан бошлаб кузгача гуллайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |