Андижон қишлоқ ХЎжалиги ва агротехнологиялар институти агробиология факултети


Download 0.68 Mb.
bet15/16
Sana15.02.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1202654
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
МУТАХАСИСЛИКДАН АМАЛИЙ

Маҳсулот тайёрлаш. Маҳсулот ўсимлик қийғос гуллаганда тайёрланади. Саватчалардаги гуллар гуллай бошлаганда тилсимон гуллар юқорига қараган бўлиб, тўлиқ гуллаган даврида горизонтал ҳолатга ўтади. Гуллаб бўлгандан сўнг тилсимон гуллар пастга қараб йўналади. Айни шу вақтда найчасимон гулларда мева ҳосил бўла бошлайди. Саватчалардаги гуллар қийғос гуллаган даврда, яъни тилсимон гуллар горизонтал ҳолатга ўтган вақтида саватчалар таркибида эфир мойи энг кўп йиғилади. Шунинг учун маҳсулотни шу даврда тайёрлаш тавсия этилади. Саватчалар қўл билан юлиб ёки халтачали махсус қайчи билан қирқиб, ёки халтали махсус хокандозга ўхшаган тароқ ёрдамида юлиб олинади. Йиғилган саватчалар аралашмадан тозалангандан сўнг соя ерда ёки қуритгичларда 40 дан ошиқ бўлмаган ҳароратда қуритилади.
7-жадвал
Доривор ўсимликларнинг ҳосилдорлиги




Минтақаларда







Ўсимлик тури

Тупроқ шароити

1 гектарга уруғ сарфи (кг)

Экиш чуқурлиги, (см)

Хосидорлиги

Рамашка













Дала чой













Тоғ райхон













Қалампир ялпиз













Ширин мия









































































8-жадвал
Ерни тайёрлаш технологияси





Бажариладиган иш турлари

Тахминий бажариш муддати

Трактор маркаси

Агрегат маркаси

1

Майдонни белгилаш










2

Майдонни текислаш










3

Суғориш тизимларини тўғирлаш










4

Ўғит бериб ерни ҳайдаш










5

Бороналаш










6

Молалаш










7

Экиш жўякларини олиш










8

Жўякларни тўғирлаш










9

Уруғкўчатларни экиш ва суғориш










10

Вегетацион суғориш










11

Бегона ўтларга қарши кураш










12

Хосилни йиғиш












Назорат саволлар:

  1. Тупроққа ишлов бериш вақти айтиб беринг?

  2. Тупроққа экиш муддатларининг оптимал вақти қачон?

  3. Тупроқни суғориш меори ва муддатлари қачон?

  4. Тупроқни шудгорлаш қачон амалга оширилади?

Мустақил тайёрланиш учун савол

  1. Доривор ўсимликлар агротехникаси

  2. Тупроққа ишлов бериш ва органик ўғитлар.

  3. Тупроққа минерал ўғитлар таъсири.

  4. Ерга ишлов бериш агротехникаси ва турлари.

8 – амалий машғулот
Валериана доривор ўсимлигини етиштириш технологияси ( 2 соат).
Машғулотнинг мақсади: Доривор валериана ўсимлигини етиштириш технологияси ҳақида маълумотлар бериш ва танишиш.
Машғулотнинг қисқача мазмуни: Доривор асарун асарундошлар -Valerianaceae оиласига мансуб кўп йиллик ўтсимон ўсимлик бўлиб у икки йиллик қисқа илдизпояга эга. Илдизпояси вертикаль, қисқа. (табиатда илдиз поясининг буйи 4 см, эни 3 см, маданий ҳолда10 см ва ундан ортиқ), ўзаги ғовак кундаланг тўсиқли. Илдизидан кўпсонли, тасмасимон ён илдизлар баъзан эса ер ости пояси (столонлари) ҳосил бўлади. Илдиз ва илдизпоясининг ҳиди ўзига хос. Таъми ширин-аччиқроқ. Вегетатциясининг биринчи йили илдизолди баргларининг розеткасини, иккинчи йили гули новда ҳосил кқилади. Пояси туғри, унинг буйи 200 см баландликка етади, цилиндрсимон эгатсимон яшил. Барглари токпатсимон кесилган. Тўпгули қалқонсимон, эни 15 см, кучли шохланган. Гуллари икки жинсли, майда, ҳидли, бўйи 3-5 мм. Гуллари оқиш рангдан то зангори ранггача ўзгаради. Меваси узунчоқ-ланцетсимон донча, бўйи 2,5-5 мм. Май ойидан август бошларигача гуллаб мевалайди, ялпи пишиши августга туғри келади.

Доривор валериана - Valerianaceae




Таркалиши. Ўзбекистонда доривор асарунинтродуцент тур ҳисобланади.
Хом ашёсини тайёрлаш ва унинг сифати. Ўсимлик хом ашёси куз ёки эрта баҳорда йиғилган, ювилган, қуритилган ер устки қисмлардан тозаланган илдизпоя ва илдиздан иборат. Илдизнинг бўйи одатда 6-15 см, эни 1-3 мм. Ранги сарғишқўнгир, синдирилганда оч қўнгир. Ҳиди ўзигахосўткир, таъми ёқимли ширин-аччиқ. Хом ашёнинг намлиги 16% дан, кули 14% дан, илдизпояси қолдиқлари билан (3 смгача) 3% дан органик аралашмалар 1% дан, минерал аралашмалар 3 % дан ошмаслиги керак.
Ниҳолларни биологик хусусиятлари: валериана уруғларини униши 6—7°С дан бошланса-да, оптимал ҳарорат 15—20°С ҳисобланади. Агар уруғлар экилгандан сўнг намлик етарли бўлмаса, уруғлар узоқ вақтгача унмаслиги мумкин. Бу вақтда уруғ экилган майдонлар суғорилади.
Ниҳоллар униб чиққандан сўнг (намлик ва ҳавонинг ҳарорати нормал даражада бўлганда) 20—40 кунда ҳар бир ниҳолда 6—10 тадан розетка барглари ўсиб чиқади. Кузда экилган ниҳоллар шу ҳолда қишлайди.
Эрта баҳорда экилган ниҳоллардан апрель ойининг биринчи ўн кунлигида 7—9 тадан розетка барглари ўсиб чиқади. Март-апрель ойи даврида баҳорнинг сер ёмғир келиши натижасида розетка барглари тез ўсиши ва йириклашиши натижасида ўсимлик ўртасида пояни ўсиб чиқиши ва шохланиши кузатилади.
Ўстириш усуллари. Валериана ярим ёруғ севар, нам севар ва уни унумдор ерларда ўстириш мақсадга мувофиқдир. Шу сабабли аввало уруғларни сепишдан олдин ҳар гектар ерга 20—25 тоннадан маҳаллий ўғит (гўнг) ва суперфосфат солиб, тупроқ 25—30 см чуқурликда ҳайдалади. Ўсимлик ўсиши ва ривожланиши учун тупроқда минерал моддалар етарли бўлиши керак. Ўсимлигини 2—3 йил экиб, сўнг ўрнига бошқа доривор ёки қишлоқ хўжалик ўсимликларини экиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Акс ҳолда йил сайин ҳосилдорлик пасайиб бориши мумкин. Экиладиган майдонлар иложи борича ёруғлик яхши тушадиган, дарахтзорлар бўлмаган ва унумдор тупроқ бўлгани маъқул.
Ниҳоллар ўсиш даврида бегона ўтларни кўпайиб кетишини ҳисобга олган ҳолда 4—6 см чуқурликда культивация ўтказилиши, бегона ўтларни йўқолишига сабаб бўлади. Ўсимликни йиғиштириб олгандан кейин ҳам тезлик билан шудгор қилиниши, шу майдонларни бегона ўтлардан тозаланишига, ўсимлик қолдиқларини тупроқ остида чиришига ёрдам беради.
Ўсимлигини ўғитлаш тизими. Валериана ўсимлиги Европа давлатларида ва Россия Федерацияси ҳудудларида ўстирилганлиги сабабли бу ўсимликнинг биологияси ва ўғитлаш тизими қисман ўрганилган. Ўзбекистонда доривор ўсимликларни деҳқончилиги энг ёш йўналиш бўлганлиги сабабли барча доривор ўсимликлар каби валериена ўсимлигининг биологияси ва ўғитлаш тизими бизнинг шароитда тўлиқ ўрганилмаган.
Экиладиган ерларни механик таркиби ўртача, шўрланиш даражаси жуда паст бўлиши лозим. Ўсимлик экиладиган майдонлар кузда гектарига 25—30 тонна гўнг ва фосфорли ўғитларни йиллик нормасини 70% солиниб ҳайдалиши керак.
Ўсимлик ўсиб ривожланиши давомида икки марта —гектарига 30—40 кг ҳисобида азотли ўғитлар бериш мумкин. Азотли ўғитларни ўсимликни суғоришдан олдин берилади. Ўсимликни азотли, фосфорли ва органик ўғитлар билан яхши озиқлантирилганда гектарига 1,5—3,0 центнерга ҳосил ошганлиги аниқланган.

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling